← Назад
Решение #2822311 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 220 | — | law | |
| нинг | 82 | — | law | |
| аноатлантиришни ва СК | 111 | — | law | |
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
5 718 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 14 январь
4-1501-2502/23073-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья
ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили (ишончномага
асосан) Н.Полвонов иштирокида, аризачи *********************нинг жавобгар
*********************нинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш ҳакидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона шаҳар ДСИ
биносида, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
********************* судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
*********************нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили кўргазма бериб, жавобгар судгача ҳам солиққа оид
ҳуқуқбузарликни бартараф этмагани, тегишли ҳисоботларни тақдим этмаганини баён
қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгардан суд мажлисига вакил келмади. Ҳолбуки, жавобгарнинг шахсий
кабинетига суд ажрими электрон шаклда белгиланган тартиб ва муддатда юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК
деб юритилади)нинг 220-моддаси биринчи қисмига кўра, суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд
уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик
қилмайди деб белгиланган.
Шу сабабли суд, ишни жавобгарни иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, иш ҳужжатларини, далилларни текшириб, аризачи вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар ********************* солиқ органига солиқ
ҳисоботини белгиланган муддатларда бермасдан, тақдим этмаган.
*********************нинг қарори билан жавобгар *********************нинг
банклардаги барча ҳисоб варақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кун муддатга
тўхтатилган ҳамда жавобгарга ҳисоб варақлар бўйича операцияларни тўхтатилганидан
сўнг ўн кун муддат ичида камчиликлар бартараф этилиши таъминланмаса, судга мурожаат
қилиниши ҳақида электрон шаклда хабарнома юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси (бундан буён матнда СК деб
юритилади)нинг 82-моддаси биринчи қисмига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга
олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу
Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга
тақдим этилади.
СК 273-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қўшилган қиймат солиғи бўйича, солиқ
тўловчилар, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига
ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда
тақдим этишлари шарт.
СК 111-моддасининг биринчи қисмида “Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ
органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга
қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ
органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан
қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади” деб белгиланган.
Аризага илова қилинган ҳужжатларга кўра, жавобгар томонидан қонунда
белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботи тақдим этилмаган.
Аризачи ********************* томонидан тақдим этилган маълумотига кўра,
жавобгар судгача ҳам ҳуқуқбузарликни бартараф этмаган.
Шу сабабли суд, аризани асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни ва СКнинг
111-моддаси биринчи қисмига асосан жавобгар ********************* томонидан Солиқ
кодексига мувофиқ, давлат солиқ хизмати органига белгиланган тартибда солиқ
ҳисоботини тақдим этиш орқали ҳуқуқбузарликни бартараф этгунга қадар унинг банк
муассасасидаги талаб қилиб олингунча депозит ва бошқа иккиламчи ҳисоб варақлари
бўйича операцияларнинг чиқим қисмини тўхтатиб туришни ҳамда тарафлар давлат божи
тўловидан озод этилганлиги сабабли давлат божини ундирмасликни лозим деб топди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
176, 177, 178, 179, 215, 216, 217, 220, 221, 222-моддаларига асосан,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Ариза қаноатлантирилсин.
Солиқ кодексининг 111-моддаси биринчи қисмига асосан жавобгар
********************* томонидан Солиқ кодексига мувофиқ, давлат солиқ хизмати
органига солиқ ҳисоботини тақдим этиш орқали ҳуқуқбузарликни бартараф этгунга қадар
унинг банк муассасасидаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб варағи ва бошқа
иккиламчи ҳисоб варақлари бўйича операциялар чиқим қисмида тўхтатилсин, бюджетга
тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида
соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан
мустасно.
Ҳал
қилув
қарорининг
ижросини
таъминлаш
учун
жавобгар
*********************га хизмат кўрсатувчи банк муассасасига суд ҳужжатини
белгиланган тартибда тақдим этиш аризачи ********************* зиммасига
ҳуқуқбузарлик бартараф этилган тақдирда бу ҳақда жавобгарга хизмат кўрсатувчи банк
муассасасига бир кун муддат ичида банк ҳисоб варақлари бўйича операцияларни тиклаш
ҳақидаги кўрсатмани тақдим этиш мажбурияти юклатилсин. *********************нинг
ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги ва банк ҳисоб варақлари бўйича операцияларни
тиклаш ҳақидаги кўрсатмаси асосида ҳисоб варақлардаги операциялар тиклансин.
Ишда иштирок этувчи шахслар ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона
вилоят судига ўн кун муддат ичида апелляция шикояти беришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
С.Махмудова