Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1804-2502/4168 Дата решения 13.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья IGAMOV G‘AYRAT RAXMANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый Келдиёров Тошқувват
Source ID 001f178c-b1e5-43f0-934c-b589ee4b6fef Claim ID PDF Hash 54b1f3f6a055b9f1... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодекси 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодекси 468-моддаси аролик кодекси 468 code_article
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 6 748 символов
4-1804-2502/4183-сонли иқтисодий иш 2026 йил 13 январь Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ғ.Игамов раислигида, судья ёрдамчиси А.Умидуллаев котиблигида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг жавобгар “Келдиёров Тошқувват” фермер хўжалигидан 31 167 800 сўм асосий қарздорлик ва 8 711 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили С.Оролов (13.05.2025 йилдаги №06/728-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси мухокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг жавобгар “Келдиёров Тошқувват” фермер хўжалигидан 31 167 800 сўм асосий қарздорлик ва 8 711 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар вакилига қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади ва даъво ариза юзасидан фикр билдирмади. Суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 128, 129, 170-моддаларига асосан жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб, даъво аризаси бўйича қарздорликни жавобгар томонидан тўланмаганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд, иш ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок қилувчи шахслар вакилини тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлик суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига қарашли Косон туман электр таъминоти корхонаси билан «Келдиёров Тошқувват» фермер хўжалиги ўртасида электр энергия таъминоти бўйича шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартнома шартларига мувофиқ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан туташтирилган тармоқ орқали “Истеъмолчи”га электр энергиясини етказиб бериш, “Истеъмолчи” жавобгар эса қабул қилинган электр энергияси учун тўловни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини олган. Томонлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.6-бандига кўра, Истеъмолчига энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Бунда, ҳисоб-китобни 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш хоҳишини билдирган истеъмолчилар ҳисоб-китоб амалга ошириладиган даврни кўрсатиб ҳисоб-китоб даври бошланишидан камида 5 кун олдин билдирги тартибида мурожаат қилганлари тақдирда 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида етказиб берилишига йўл қўйилади. Олдиндан ҳақ тўланмаган ҳамда 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаётганн истеъмолчилар томонида ойнинг охиригача якуний ҳисоб-китоб амалга оширилмаган холларда мазкур истеъмолчига нисбатан электр тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилиши белгиланган. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан туташтирилган тармоқ орқали “Истеъмолчи”га электр энергияси етказиб берилиб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартлари бажарилган. Бироқ, “Истеъмолчи”га туташтирилган тармоқ орқали электр энергияси етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан электр энергияси учун тўлов вақтида тўланмаганлиги натижасида муддати ўтган қарздорлик юзага келган. Даъвогар томонидан юборилган истеъмол қилинган электр энергияси учун қарздорликни тўлаш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 234-моддасида, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шаҳобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, мазкур ҳолатда мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. Шунга кўра жавобгардан даъвогар фойдасига 31 167 800 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан 8 711 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар шартномага кўра, электр таъминоти шартномаси бўйича тарафлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгар бўлиши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли Қарорининг 2-бандига кўра, барча юридик шахслар - электр энергияси истеъмолчилари истеъмол қилинган электр энергияси учун қонунчиликда белгиланган тартибда, электр таъминоти шартномасига мувофиқ ҳар ойда тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шартлиги; ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, 1-иловага мувофиқ электр энергияси етказиб беришнинг махсус тартибига эга бўлган корхоналар учун эса - 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши белгилаб қўйилган. Шунинг учун, суд даъвогарнинг жавобгардан 8 711 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак деб белгиланган. Юқоридагиларга асосан, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосан ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 128, 129, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Келдиёров Тошқувват” фермер хўжалигидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 31 167 800 сўм қарздорлик ва 8 711 пеня ҳамда олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати;. Республика бюджетига 623 530,22 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Қарши туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ғ.Игамов