Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2005-2501/3670 Дата решения 13.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья JUMAYEV UMID SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI Ответчик / Подсудимый SULTONOBOD GULSHANI
Source ID 9b846145-6155-4db6-959e-2126229f359d Claim ID PDF Hash 35f8142adca52845... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 470-моддаси ФКнинг 470 law
ФКнинг 477-моддаси ФКнинг 477 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 7 892 символов
4-2005-2501/3670-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2026 йил 13 январь Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Расулов котиблигида, даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамиятининг жавобгар “SULTONOBOD GULSHANI” фермер хўжалигига нисбатан асосий қарзни ундириш тўғрисида тақдим этган даъвоси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) номидан туман электр таъминоти корхонаси (бундан буён матнда “даъвогар филиали” деб юритилади) ҳамда “SULTONOBOD GULSHANI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти шартномаси тузилган. Мазкур шартнома шартига кўра, даъвогар жавобгарга уланган тармоқ орқали электр энергиясини етказиб бериши, жавобгар эса шартномада назарда тутилган миқдорда ва муддатларда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар мажбуриятларни бажариб, жавобгарга электр энергиясини етказиб берган. Жавобгар эса электр энергиясини қабул қилиб олган. Тўловлар қисман амалга оширилган натижада жавобгар 2025 йил 1 октябрь ҳолатида 16 051 302,83 сўмлик қарздорликка йўл қўйган. Шу сабабли низо вужудга келган ва даъвогар судга даъво аризаси киритиб, жавобгар ҳисобидан 16 051 302,83 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Ишда иштирок этувчи шахсларга даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида ажрим нусхалари гибрид почта хизмати орқали юборилган. Ажрим нусхаси жавобгарга етказилганлигини тасдиқловчи почта маълумоти ҳужжатларида мавжуд. Даъвогар ва жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини тақдим қилмади. Бироқ, даъвогар илтимоснома билан мурожаат қилиб, ишни иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисми мувофиқ ишни даъвогар ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 470-моддасига кўра энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. ФКнинг 477-моддасининг биринчи қисмига кўра энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт. Даъвогарнинг асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли бўлиб, ишдаги таққослаш далолатномаси, ҳисобварақ-фактураларлар ўз тасдиғини топади. Даъвогар вакили томонидан судга тақдим қилган маълумотномага кўра, жавобгар фойдаланилган электр энергияси бўйича қарздорликни бартараф этмаган. Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг асосий қарз суммани ундириш талабини қаноатлантиришни жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 16 051 302,83 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топди. ИПК 118-моддасининг учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 326, 333, 470, 477-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 116, 118, 170, 176 - 179моддаларига асосланиб қарор қ и л а д и: “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. “SULTONOBOD GULSHANI” фермер хўжалигидан “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамияти фойдасига 16 051 302,83 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “SULTONOBOD GULSHANI” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья У.Жумаев 4-2005-2501/3670-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (Хулоса қисми) Бухоро шаҳри 2026 йил 13 январь Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Расулов котиблигида, даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамиятининг жавобгар “SULTONOBOD GULSHANI” фермер хўжалигига нисбатан асосий қарзни ундириш тўғрисида тақдим этган даъвоси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 326, 333, 470, 477-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 116, 118, 170, 176 - 179-моддаларига асосланиб қ а р о р қ и л а д и: “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. “SULTONOBOD GULSHANI” фермер хўжалигидан “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамияти фойдасига 16 051 302,83 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “SULTONOBOD GULSHANI” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья У.Жумаев Суд мажлиси баённомаси Бухоро шахри 2026 йил 13 январь 4-2005-2501/3670-сонли иш Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Расулов котиблигида даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамиятининг жавобгар “SULTONOBOD GULSHANI” фермер хщжалигига нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Бухоро туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда. Раислик қилувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилиб, қандай иш кўрилишини маълум қилди. Суд мажлиси котибининг ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисига келган - келмаганлиги тўғрисидаги маълумоти: даъвогар ва жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган бўлсада суд муҳокамасида вакил иштирокини таъминлашмади. Бироқ, даъвогар илтимоснома билан мурожаат қилиб суд мажласини унинг иштирокисиз кўришни сўради. Раислик қилувчи, тақдим қилинган ҳужжатларини муҳокама қилиб, маслаҳатда қолди. Маслаҳатдан сўнг ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини эълон қилди. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар асослантирилган ҳал қилув қарори билан беш кун ичида танишишлари мумкинлигини, унинг мазмунини ва қайси асосларга кўра суд бундай тўхтамга келганлигини, устидан шикоят бериш, суд мажлиси баённомаси билан танишиш тартибини, муддатини ва унда йўл қўйилган камчиликларни кўрсатиб ёзма фикрлар билдириш ҳуқуқини тушунтириб, суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди. Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 201-202-моддалари асосида олиб борилди. Раислик қилувчи У.Жумаев Суд мажлиси котиби Р.Расулов