Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1701-2501/9741 Дата решения 13.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение S NO T ENERGETIK GURUHI Ответчик / Подсудимый NDIJON T R QQIYOT
Source ID 2c5ae2c6-7706-48b9-9a85-a9884c98dcca Claim ID PDF Hash abfc2aaa76aec5f6... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 705-моддаси ФКнинг 705 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 4 773 символов
4-1701-2501/9741-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2026 йил 13 январь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов, даъвогар «S NO T ENERGETIK GURUHI” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонанинг жавобгар « NDIJON T R QQIYOT” нодавлат таълим муассасасидан 5 760 000 сўм асосий қарз ва 2 132 480 сўм фоизни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган тартибда, тарафларнинг иштирокисиз, суд муҳокамасисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «S NO T ENERGETIK GURUHI” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, « NDIJON T R QQIYOT” нодавлат таълим муассасаси (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 5 760 000 сўм асосий қарз ва 2 132 480 сўм фоизни ундиришни сўраган. Иш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2031-бобида назарда тутилган соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2022 йил 11 августда 4-сонли ҳизмат кўрсатиш шартнома имзоланган. Мазкур шартномага кўра, даъвогар жавобгарга умумий қиймати 19 200 000 сўмлик хизмат кўрсатиш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, жавобгар даъвогарга ut d ва 3Ds m дастурларини ўргатиш бўйича хизмат кўрсатиш мажбуриятини олган. Шартнома шартлари даъвогар томонидан бажарилиб, жавобгарга кўрсатилиши кераб бўлган хизматлар учун олдиндан 5 600 000 сўм тўловлар тўлаб берилган бўлсада, жавобгар томонидан ҳизматлар кўрсатилмаган. Даъвогарнинг 2025 йил 30 июнда жавобгарга юборган 001-0092-1441-2025-сонли талабномаси оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 703-моддага кўра, [СПиТ: 1.Шартномалар турлари / Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш] ҳҳҳҳҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Мазкур ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвонинг асосий қарз ундириш қисми асосли бўлганлиги учун жавобгардан даъвогар фойдасига 5 760 000 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида жавобгардан 2 132 480 сўм фоиз ундиришни сўраган. ФКнинг 327 моддасига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Мазкур ҳолатда суд, даъвонинг фоиз ундириш қисми асосли бўлганлиги учун жавобгардан даъвогар фойдасига 2 132 480 сўм фоиз ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 5 760 000 сўм асосий қарз ва 2 132 480 сўм фоиз, 41 200 сўм почта харажати ва 412 000 сўм давлат божини ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333, 327, 703, 705-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2031-2035- моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар « NDIJON T R QQIYOT” нодавлат таълим муассасасидан даъвогар «S NO T ENERGETIK GURUHI” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона фойдасига 5 760 000 сўм асосий қарз ва 2 132 480 сўм фоиз, 41 200 сўм почта харажати ва 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят иқтисодий судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Судья С.Рустамов