← Назад
Решение #2822400 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | 2 | law | |
| ИПК | 2034 | 4 | law | |
| мазкур кодекс | 2034 | 8 | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
7 332 символов
4-1807-2501/5358-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳар
2026 йил 13 январь
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар “Қарши нефт базаси” масъулияти чекланган жамияти манфаатида,
жавобгар "SHUKUR MUROD POLVON" фермер хўжалигига нисбатан берган
даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “Қарши нефт базаси” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда - даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "SHUKUR MUROD POLVON"
фермер хўжалиги (бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
2.150.090 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларида даъвогарнинг даъво аризаси ва унга илова қилинган
ҳужжатлари жавобгарга юборилганлиги тўғрисидаги почта хабарномаси
(маълумотномаси) мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК)нинг 2034-моддасининг 2-қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига
топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли. Бироқ, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикр билан мурожаат
қилмади.
ИПК 2034-моддасининг 4-қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик
қилмайди.
Шунингдек, мазкур кодекс 2034-моддасининг 8-қисмига кўра, суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатларга
кўра тарафлар ўртасида 2023 йил 1 декабрда Ф-939-сонли нефт
маҳсулотларини тўғридан-тўғри сотиш бўйича шартномалар тузилган бўлиб,
мазкур шартномага кўра “сотувчи” “истеъмолчи”нинг буюртмаси асосида
тегишли русум ва миқдорда нефт маҳсулотларини қуйиш ва юклаб бериш,
“истеъмолчи” эса етказиб берилган нефт маҳсулотларини қабул қилиб олиш
ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартнома бўйича мажбуриятларини бажариб, даъвогар жавобгарга
2020 йил 30 ноябрдаги 100-0024015-сонли ҳисоб-фактурага асосан
4.088.297,02 сўмлик нефт маҳсулотлари берган бўлса-да, жавобгар томонидан
қабул қилиб олган маҳсулот учун тўловларни тўлиқ амалга оширмасдан
қарздор бўлиб қолган.
Мазкур қарздорлик жавобгар томонидан қабул қилиб олинган электрон
ҳисоб-фактура ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ҳам ўз тасдиғини топган.
Даъвогар томонидан қарздорликни тўлаш ҳақида талабномаси юборган
бўлса-да, аммо жавобгар ушбу талабномани оқибатсиз қолдирган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, палата даъвогарнинг манфаатида
қарздорликни ундиришни сўраб судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Даъво талаблари асослидир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан,
ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома шартларига лозим
даражада риоя қилинмаган.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2.150.090 сўм асосий қарз,
41.200 сўм почта харажати, республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи
ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 327, 437моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179,
186, 192, 2032, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "SHUKUR MUROD POLVON" фермер хўжалиги ҳисобидан
даъвогар “Қарши нефт базаси” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
2.150.090 сўм асосий қарз, 41.200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
У.Латипов