Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1701-2502/9561 Дата решения 13.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6e3e2de9-7706-4a73-bd2d-a355910c8c0c Claim ID PDF Hash b26ac502a4da87b2... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 4 126 символов
4-1702-2502/9561-сонли иш Судья: Х.К.Абдураимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2026 йил 13 январь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судъя Х.К.Абдураимов раислигида, Ё.Жалолдинованинг котибалигида, даъвогар – “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг, жавобгар – “ЯНГИ МЕРСЕДЕС” ХИЧСФ ҳисобидан фойдаланилган электр энергия учун ҳисобланган 3 263 772 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда тарафларнинг иштирокисиз, суд муҳокамасисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “ЯНГИ МЕРСЕДЕС” ХИЧСФ (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 3 263 772 сўм асосий қарздорлик ундиришни сўраган. Иш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 2031-бобида назарда тутилган соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Даъво аризасида қайд қилинишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2019 йил 4 январь кунги 412219-сонли “Улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш” тўғрисида шартномаси тузилган. Шартномага кўра даъвогар жавобгарга шартномада белгиланган тариф ва миқдорда электр энергиясини етказиб бериши, жавобгар эса етказиб берилган электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олганлар. Даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан қарздорликка йўл қўйилган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилиб, жавобгарга электр энергияси етказиб берилган бўлса-да, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида 2025 йил 1 ноябрга ҳолатига 3 263 772 сўм қарздорлик ҳосил бўлган. Даъвогар томонидан мазкур қарздорликни ундириш бўйича юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолирилиб, қарздорлик бартараф этилмаганлиги учун даъво ариза билан судга мурожаат қилинган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги матнларда ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 468-моддага кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Юқоридагиларни инобатга олиб суд, даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 412 000 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал 1 5 кодексининг 203 -203 - моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “ЯНГИ МЕРСЕДЕС” ХИЧСФ ҳисобидан: - даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 3 263 772 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажатилари; - Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Қарор қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Судья Х.К.Абдураимов