Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1701-2502/9618 Дата решения 13.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 40eb7c23-180f-4efd-9e7d-81242e68b7a9 Claim ID PDF Hash 48e3f8a92d52aa95... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 7 908 символов
4-1701-2502/9618-сонли иш Судья:Х.К.Абдураимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2026 йил 13 январь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судъя Х.К.Абдураимов раислигида, Ё.Жалолдиновани котибалигида, “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти жавобгар – “ANDIJON SUV TA’MINOT” акциядорлик жамияти ҳисобидан 73 147 056 сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишини даъвогар вакили Д.Холмирзаев (2026 йил 8 январдаги 06-28-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар вакили И.Рўзибоев (2026 йил 7 январь кунги 01-01/8 ишончнома асосида)лар иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Марҳамат туман электр таъминоти корхонаси (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) билан “ANDIJON SUV TA’MINOT” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида юридик шахслар учун электр энергия таъминоти шартнома (бундан буён матнда “Шартнома” деб юритилади) тузилган, 210105-сонли абонент рақами берилган. Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, корхона тармоғи орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини тўлаш, 3.6-бандига асосан, келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши, 4.2-бандига биноан, энергия истеъмол қилишни белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятлари бўйича тарафлар келишилган. Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги натижасида 2025 йил 1 декабрь ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун 1 534 717 383,02 сўм қарздорлик юзага келган. Ушбу қарздорликнинг 1 461 570 327,02 сўм қисмига суднинг қарорлари мавжуд бўлганлиги сабабли, қолган қисми 73 147 056 сўм қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда тармоқдан узиш тўғрисида талабнома юборган. Лекин жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирган. Шу сабабли, “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 73 147 056 сўм ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида - жавобгар суд кунига қадар қарздорлик юзасидан қисман 15 000 000 сўм тўловларни амалга оширганлигини, қолган тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони қолган қисмини қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар суд мажлисида иштирок этиб, ҳақиқатан ҳам қарздорлик мавжудлигини, суд мажлисига қадар 15 000 000 сўм тўловларни амалга оширганлигини қолган тўловларни амалга ошириш чоралари кўрилаётганлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд тарафларнинг фикрларини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабидаги асосий қарздорликни қисман қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, тарафлар ўртасида юридик шахслар учун электр энергия таъминоти шартнома тузилган, 210105-сонли абонент рақами берилган. Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги натижасида 2025 йил 1 декабрь ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун 73 147 056 сўм асосий қарздорлик юзага келган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун қарздорликни иҳтиёрий тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда тармоқдан узиш тўғрисида талабнома юборилган. Лекин жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирган. Зеро, шартноманинг 1.1-бандига асосан, корхона тармоғи орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериши, истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини тўлаши; 3.6-бандига кўра, келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши; Шартноманинг 4.2-бандига биноан, энергия истеъмол қилишни белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятлари бўйича тарафлар келишилган. Суд жараёнида тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, суд жавобгар томонидан қисман 15 000 000 сўм тўловлар амалга ошириб қолган 58 147 056 сўм тўловларни амалга оширилмаганлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва жавобгар томонидан суд мажлисига қадар, лекин даъво судга тақдим этилгандан сўнг тўланган 15 000 000 сўмни чегириб ташлаган ҳолда даъвони қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 58 147 056 сўм ундиришни лозим топади. Даъво талабининг асослилиги - тарафлар ўртасида тузилган шартнома, талабнома, солиштирма далолатнома ва счёт-фактура билан ўз тасдиғини топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда матнда “ФК” деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига биноан, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмига биноан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган. Суд юқоридагиларни инобатга олиб, Республика бюджетига жавобгар ҳисобидан 1 462 941,12 сўм давлат божи ҳамда даъвогар ҳисобидан 538 080 сўм давлат божи, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топди. Баён этилганларга ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333, 468, 470, 474-моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 186моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 163сонли Қарори талабларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. “ANDIJON SUV TA’MINOT” акциядорлик жамияти ҳисобидан: - “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 58 147 056 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 1 462 941,12 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи, судья Х.К.Абдураимов