Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2502/9433 Дата решения 13.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ac834439-496f-42f3-a442-23f7765e22c3 Claim ID PDF Hash ec24cd7a5ebccda4... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 7 466 символов
*****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2026 йил ***** Бухоро туманлараро иқтисодий суди судья М.Махсудова раислигида, судья ёрдамчиси *****котиблигида, даъвогар вакили ***** (ишончнома ва буйруқ асосида)нинг иштирокида, даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамиятидан 105.000.000 сўм маҳсулот пули, ***** сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 105.000.000 сўм маҳсулот пули, 29.400.000 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қувватлаб, тарафлар ўртасида шартнома тузилганлигини, шартномага асосан маҳсулотлар етказиб берилган бўлсада, тўлов амалга оширилмаганлигини, жавобгар томонидан талабнома ҳам оқибатсиз қолдирилганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган жавобгар ишда вакили иштирокини таъминламади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасини қўллаб, унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 29 сентябрда ESK-S n-001- -сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан “Маҳсулот етказиб берувчи” (даъвогар) ўзаро келишилган "Стальная труба различного сечения" маҳсулотларини етказиб бериш, “Сотиб олувчи” (жавобгар) эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.1.1-бандига кўра, товарлар ҳақи юз фоиз миқдорида олдиндан 3 банк иш куни муддатида тўлов қилиниши, 4.1-бандида эса маҳсулот етказиб берувчи эса маҳсулотни юклаб олиш тўғрисида маҳсулот етказиладиган кундан икки кун олдин буюртмачига хабар бериши лозимлиги тўғрисида келишилган. Шартнома шартларидан келиб чиққан ҳолда, 2025 йил 29 сентябрда 29-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан даъвогар томонидан жами 105.000.000 сўмлик тўловлар амалга оширилган. Бироқ, жавобгар томонидан тўловлар шу кунга қадар амалга оширилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 105.000.000 сўм қарздорлиги қолган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги иш ҳужжатларидаги шартнома ҳамда тўлов ҳужжатлари билан тасдиғини топади. Даъвогар томонидан қарздорликни ундириш мақсадида бир неча бор оғзаки огоҳлантиришлар берилган. Жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 105.000.000 сўм маҳсулот қиймати, 29.400.000 сўм пеня тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги мустаҳкамланган. ФКнинг 437-моддаси талабларига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаган. Шу сабабли суд даъвонинг 105.000.000 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар шартномага мувофиқ жавобгардан 29.400.000 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 5.1-бандига асосан маҳсулотларни ўз вақтида етказмаганлик учун сотиб олувчи етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасидан ошмаган миқдорда пеня тўланиши белгиланган. Жавобгар томонидан тўлов 70 кунга кечиктирилганлиги важи билан 29.400.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Мазкур банд талабларини инобатга олиб, даъвогар томонидан пеня тўғри ҳисобланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-банди биринчи ва иккинчи қисмларида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини эътиборга олишлари тўғрисида судларга тушунтириш берилган. Суд, қайд этилганлардан келиб чиқиб, мажбуриятнинг бузилиши билан неустойка миқдори мутаносиблигини, кредиторнинг манфаатларини, тарафларнинг мулкий аҳволини, мажбуриятни бажариш ҳам жавобгар томонидан кечиктирилганлигини инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини тўлиқ, яъни 29.400.000 сўмга қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а” кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Суд, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 105.000.000 сўм асосий қарз ҳамда 29.400.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва 7.700.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти фойдасига *****сўм асосий қарз, *****сўм пеня, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва 4.200.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро варақаси берилади. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья *****