← Назад
Решение #2822441 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| аролик кодекси | 53 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
3 989 символов
4-1701-2503/9642-сонли иш
А Ж Р И М
(иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Андижон шаҳри
2026 йил 13 январь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Хайитов
раислигида, судья ёрдамчиси Ў.Турғунованинг котиблигида, даъвогар вакили
Ш.Назиров (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар « UDUDIY ELEK R
RMOQL RI» акциядорлик жамиятининг жавобгар « BDUS
OR
S NO
RIVOJI» масъулияти чекланган жамиятидан 36 360 097,26 сўм
асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар « UDUDIY ELEK R
RMOQL RI» акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга мурожаат қилиб
жавобгар « BDUS
OR S NO
RIVOJI» масъулияти чекланган
жамияти(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 36 360 097,26 сўм
асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар бугунги суд мажлисида ўз вакилларининг иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён
матнда ИПК деб юритилдаи)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни
даъвогар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра иш юритишни тугатишни, олдиндан тўланган почта
харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, низо тарафлар ўртаси
тузилган 120339-сонли улгуржи истеъмолчилар учун электр таъминоти
шартномасидан келиб чиққан.
Мазкур шартномаларга асосан даъвогар шартномада белгиланган
миқдорда электр энергиясини жавобгарга етказиб бериш, жавобгар эса
етказиб берилган электр энергиясини қабул қилиш ва тўловларни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилиб,
ҳисоб-фактураларга асосан электр энергияси етказиб берилган.
Шундай бўлсада, жавобгарнинг шартномага асосан олинган
мажбуриятини лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида даъвогар
олдида 36 360 097,26 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Шундан сўнг, даъвогар юқоридаги даъво аризаси важлари билан судга
мурожаат қилиб, жавобгардан 36 360 097,26 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Бироқ, st t.uz сайти маълумотидага асосан жавобгар « BDUS
OR
S NO
RIVOJI» масъулияти чекланган жамиятининг тугатилганлигини
аниқланди.
Ўзбекитон Республикаси Фуқаролик кодекси 53-моддасига кўра,
юридик шахсни тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик
тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келади.
ИПКнинг 110-моддаси 4-бандига асосан ишда тараф ҳисобланган
юридик шахс тугатилган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекитон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги Қонуни 18-моддаси
13-бандига асосан, агар ишда иштирок этаётган юридик шахс тугатилган
бўлса давлат божи қайтарилиши кераклиги белгиланган.
Даъвогар ўзига берилган имтиёздан фойдаланиб, судга давлат божи
тўламасдан мурожаат қилган.
Мазкур ҳолатда, суд иш юритишни тугатишни, давлат божи
ундирмасликни ва почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 110, 195, 196 -моддаларига асосан,
а ж р и м қ и л д и:
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 4-1701-2503/9642-сонли
иқтисодий иши бўйича иш юритиш тугатилсин.
Даъвогар « UDUDIY ELEK R
RMOQL RI» акциядорлик жамияти
томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ўз зиммасида
қолдирилсин.
Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
И.Хайитов