← Назад
Решение #2822450 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
6 677 символов
4-1706-2501/1800-сонли иш
Судья: С.А.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2026 йил 13 январь
Андижон шаҳри
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили А.Хаитов (2025 йил 15 декабрдаги 12/15-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Андижон вилояти бошқармаси «M kr
x r ss lis” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида жавобгар «St n mining m t ri l” масъулияти чекланган
жамиятидан 250 000 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни, суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти бошқармаси
(кейинги матнларда палата деб юритилади) «M kr x r ss lis” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «St n mining m t ri l” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан
250 000 000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида берган кўрсатмасида даъво талабини
қувватлаб, шартномага асосан жавобгарнинг буюртмасига асосан барча ишлар
бажарилганлиги
бироқ,
жавобгар
томонидан
тўловлар
амалга
оширилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Бироқ, судга
илтимоснома билан мурожаат қилиб, жамият Тошкент вилояти, Олмалиқ
шаҳрида рўйҳатдан ўтганлигини билдириб, ишни тегишлилиги бўйича
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига ўтказишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур модда талабига кўра, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидаги қуйидаги асосларга
кўра, жавобгарнинг ишни тегишлилигига кўра, Оҳангарон туманлараро
иқтисодий судига ўтказиш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад
этишни, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда
ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
2025 йил 28 апрелда 1-сонли “Автомобил транспортида юк ташиш
шартнома”си имзоланган.
Шартномага асосан жавобгар даъвогарнинг буюртмасига асосан 2025 йил
30 апрелдаги 23-сонли ҳисоб-фактура асосида 100 000 000 сўмлик, 2025 йил
30 июндаги 46-сонли ҳисоб-фактура асосида 350 000 000 сўмлик транспорт
хизматларини кўрсатган.
Даъвогар томонидан кўрсатилган хизматлар учун жавобгар даъвогарга
2025 йил 29 апрелда 50 000 000 сўм, 2025 йил 2 майда 50 000 000 сўм, 2025 йил
12 майда 50 000 000 сўм, 2025 йил 8 июлда 30 000 000 сўм, 2025 йил 8 августда
20 000 000 сўм жами 200 000 000 сўм тўловни амалга оширган.
Қолган 250 000 000 сўм қарздорлик бартараф этилмаган.
Даъвогарнинг жавобгарга юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
ФК 709-моддага кўра, й[СПиТ:
1.Шартномалар турлари / Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш]
ҳҳҳҳўловчи, багаж ва юк ташиш (қуйида ташиш деб юритилади) ташиш
шартномаси асосида амалга оширилади. Ташишнинг умумий шартлари ушбу
Кодекс, транспорт уставлари ва кодекслари, бошқа қонунлар ва уларга мувофиқ
чиқарилган қоидалар билан белгиланади. Транспортнинг айрим турларида
йўловчи, багаж ва юк ташиш шартлари, шунингдек тарафларнинг уларни
ташиш бўйича жавобгарлиги, агар ушбу Кодексда, транспорт уставлари ва
кодексларида, бошқа қонунларда ва уларга мувофиқ чиқарилган қоидаларда
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, тарафларнинг келишуви билан
белгиланади.
ФК 711-моддасига кўра, юк ташиш шартномаси бўйича юк ташувчи юк
жўнатувчи томонидан ўзига ишониб топширилган юкни белгиланган манзилга
етказиб бериш ва уни олишга ваколат берилган шахсга (олувчига) топшириш,
юк жўнатувчи эса юкни ташиб берганлик учун белгиланган ҳақни тўлаш
мажбуриятини олади.
Юк ташиш шартномаси тузилганлиги тегишли транспорт устави ёки
кодексида назарда тутилган ҳужжат (транспорт юкхати, коносамент ёки юкка
доир бошқа ҳужжат)ни тузиш ва уни юк жўнатувчига топшириш йўли билан
тасдиқланади.
Жавобгар судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, жамият Тошкент
вилояти, Олмалиқ шаҳрида рўйҳатдан ўтганлиги сабабли ишни тегишлилигига
кўра, Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига ўтказишни сўраган бўлиб, суд
жавобгарнинг мазкур илтимосномаси билан келишмайди. Чунки, тарафлар
ўртаисда тузилган шартноманинг 5.8-бандига кўра, шартнома бўйича барча
юзага келган келишмовчиликлар ўзаро келишув ёки Андижон вилоят
иқтисодий суди томонидан кўриб чиқилиши белгиланган. Шу сабабли суд
жавобгарнинг ишни тегишлилигига кўра Оҳангарон туманлараро иқтисодий
судига ўтказиш ҳақидаги илтимосномасини қаноаталнтиришни рад этишни
лозим топади.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим
даражада бажарилганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатларга асосан ўз исботини
топганлиги сабабли суд, даъвонинг 250 000 000 сўм асосий қарзни ундириш
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юкланади.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 250 000 000 сўм асосий
қарз, 41 200 сўм почта харажати ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ
5 000 000 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига ундиришни
лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234,
236, 709, 711-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-моддасини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Жавобгар «St n mining m t ri l” масъулияти чекланган жамиятининг
ишни тегишлилигига кўра Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига ўтказиш
ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар «St n mining m t ri l” масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар «M kr
x r ss lis” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
250 000 000 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «St n mining m t ri l” масъулияти чекланган жамиятидан
республика бюджетига 5 000 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Андижон вилоят
судига апелляция шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин.
Раислик этувчи
С.А.Рустамов