Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2005-2501/3666 Дата решения 13.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья JUMAYEV UMID SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый PESHKO` MEVA SABZAVOT TAYYORLOV SAVDO
Source ID 1a8d9b04-8092-4a74-ba67-615837fb1d7f Claim ID PDF Hash 711e904677a36e58... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2035-моддаси ИПК 2035 law
ФКнинг 470-моддаси ФКнинг 470 law
ФКнинг 477-моддаси ФКнинг 477 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 7 392 символов
4-2005-2501/3666-сонли иқтисодий иш Бухоро шаҳри ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (соддалаштирилган тартибда) 2026 йил 13 январь Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар “PESHKO` MEVA SABZAVOT TAYYORLOV SAVDO” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича иқтисодий ишни суд биносида соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) номидан туман электр таъминоти корхонаси (бундан буён матнда “даъвогар филиали” деб юритилади) ҳамда “PESHKO` MEVA SABZAVOT TAYYORLOV SAVDO” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида (юридик) истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномаси тузилган. Мазкур шартнома шартига кўра даъвогар жавобгарга уланган тармоқ орқали электр энергиясини етказиб бериши, жавобгар эса шартномада назарда тутилган миқдорда ва муддатларда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар мажбуриятларни бажариб, жавобгарга электр энергиясини етказиб берган. Жавобгар эса электр энергиясини қабул қилиб олган. Тўловлар қисман амалга оширилган натижада жавобгар 6 748 155,91 сўмлик қарздорликка йўл қўйган. Шундан сўнг, даъвогар талабнома билан жавобгарга мурожаат қилиб, асосий қарз суммасини тўлаб беришни сўраган, акс ҳолда судга даъво аризаси билан мурожаат қилиши тўғрисида огоҳлантирган. Талабнома почта бўлими орқали юборилган. Бироқ, билдирилган талаб жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, низо вужудга келган ва даъвогар судга даъво аризаси киритиб, жавобгар ҳисобидан 6 748 155,91 сўм асосий қарз ва 1 403 855.16 сўм пеня ундиришни сўраган. Ишда иштирок этувчи шахсларга даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида ажрим нусхалари гибрид почта хизмати орқали юборилган. Ажрим нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга етказилганлигини тасдиқловчи почта маълумоти ҳужжатларида мавжуд. Бироқ, жавобгар даъво ариза юзасидан ёзма фикр билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 2034-моддасининг тўртинчи қисмига асосан даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд иш хужжатлари билан танишиб чиқиб ва баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. ИПК 2035-моддасининг биринчи қисмига кўра соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ушбу Кодекснинг 21-бобида назарда тутилган умумий қоидаларга кўра, ушбу бобда белгиланган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан қабул қилинади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбурият шартларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 470-моддасига кўра энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. ФКнинг 477-моддасининг биринчи қисмига кўра энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт. Даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби асосли, бу ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Ушбу ҳолатда суд, даъво аризасини қаноатлантиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 6 748 155,91 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 1 403 855,16 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 3.12-бандида ҳисоб-китоб ойида кейинги календар ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоиз миқдорида электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги кўрсатилган. Шартноманинг мазкур бандига асосан жавобгарнинг тўлов муддатини ўтказган ойлари учун даъвогар томонидан пеня ҳисоблаб борилган ҳамда мазкур сумма 1 403 855,16 сўмни ташкил этган. Суд даъвонинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Мазкур суммани ундиришга асос қилинган шартнома бўйича ҳисоб-китоблар тўғри амалга оширилган. ФКнинг 326-моддасида суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари хақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган. Бунда суд, низонинг вужудга келишидаги тарафларнинг ҳаракатлари, шартнома мажбуриятларини бажариш даражаси, тарафларнинг манфаатлари ва пеня суммасининг ошишига даъвогарнинг ҳам айби борлигини инобатга олиб пеня талабини 300 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни ва мазкур пеня суммасини жавобгар ҳисобидан ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 470, 477 - моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176 - 179, 2053-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л а д и: “Ҳудудий электр тармоқлари ” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “PESHKO` MEVA SABZAVOT TAYYORLOV SAVDO” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 6 748 155,91 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “PESHKO` MEVA SABZAVOT TAYYORLOV SAVDO” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья У.Жумаев