← Назад
Решение #2822531 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 241 | — | law | |
| онуннинг | 140 | — | law | |
| онуннинг | 57 | — | law |
Текст решения
10 237 символов
4-2005-2501/3686-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2026 йил 13 январь
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судяси У.Жумаев раислигида,
судья ёрдамчиси Р.Расулов котиблигида, аризачи Бухоро вилоят солиқ
бошқармасининг қарздор “BUXORO BARAKA 007” масъулияти чекланган
жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича
юритилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Бухоро вилоят солиқ бошқармаси (бундан буён матнда “аризачи” деб
юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “BUXORO BARAKA
007” масъулияти чекланган жамиятини (бундан буён матнда “қарздор” деб
юритилади) тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Ишда иштирок этувчи шахсларга аризани иш юритишга қабул қилиш ва
суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим нусхалари гибрид почта
хизмати орқали юборилган.
Ажрим нусхаси қарздор ва учинчи шахсга етказилганлигини тасдиқловчи
почта маълумотномаси иш ҳужжатларида мавжуд.
Аризачи ва қарздор суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ариза
юзасидан ўз эътирозларини тақдим қилмади.
Бироқ, аризачи судга илтимоснома тақдим қилиб, унда ишни унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
қарздор, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Суд ушбу қонун нормасига асосланиб, ишни аризачи ва қарздор
вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
аризани қаноатлантириб, қарздорни банкрот деб топишни ва тугатишга доир
иш юритишни бошлашни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздор 2023 йил 13 ноябрда давлат
рўйхатидан ўтган.
Қарздорнинг солиқ ва мажбурий тўловлардан бўлган қарзини солиқ
мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш
тўғрисидаги қарорлар Мажбурий ижро бюроси томонидан мол-мулки ва
даромад манбаи мавжуд эмаслиги сабабли ижро этилмасдан қайтарилган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг (бундан буён матнда “Қонун” деб юритилади) 5-моддасига кўра
тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда,
жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга
қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қонун 241-моддасига кўра ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир
бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони
бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор,
ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли
орган томонидан берилиши мумкин.
Қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалардан 56 335 110
сўм қарзи мавжуд.
Солиқ ва мажбурий тўловлардан бўлган қарз қарздорнинг мол-мулки
мавжуд эмаслиги сабабли тўланмасдан келган.
Шуларга кўра, қарздорда доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари
мавжуд.Шу сабабли, суд аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Қонуннинг 140-моддасига биноан суд томонидан қарздорни банкрот деб
топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг
бошланишига сабаб бўлади.
Тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили муддати ўн икки ойдан
ошиши мумкин эмас. Зарурат бўлганда бу муддат тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига кўра ёки
суднинг ташаббуси билан уч ойгача узайтирилиши мумкин.
Тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили муддатини узайтириш учун
қуйидагилар асос бўлиши мумкин:
суд ишини ва ижро ишини юритишда қарздорнинг ёки унинг
кредиторларининг мулкий манфаатига дахл қилувчи ишнинг мавжудлиги;
қарздорнинг реализация қилинмаган мол-мулки мавжудлиги, бундан ушбу
Қонуннинг 57-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва
қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш, қарздорнинг мансабдор
шахслари томонидан қарздор юридик шахснинг ва унинг кредиторлари
манфаатларига қарши бошқа ҳуқуқбузарликлар ёки жиноятлар содир
этилганлиги аломатлари бўйича жиноят ишининг мавжудлиги;
қонунчиликнинг тугатиш бошқарувчисининг тугатишга доир иш юритиш
тартиб-таомилини ўтказиш натижалари тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш рад
этилганлиги ҳақидаги суд ажримида кўрсатилган бузилишларини бартараф
этиш зарур бўлганда;
қонунчиликнинг ваколатли давлат органи томонидан аниқланган
бузилишларини бартараф этиш зарур бўлганда.
Суднинг тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили муддатини
узайтириш тўғрисидаги ажрими устидан шикоят берилиши (протест
келтирилиши) мумкин.
Суд қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш ҳақидаги қарорида қарздор юридик шахс фаолиятининг ўзига хос
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, кредиторлар йиғилишининг, тугатиш
бошқарувчисининг ва (ёки) тегишли республика ижро этувчи ҳокимият
органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи
ҳокимият органларининг илтимосномасига кўра тугатишга доир иш юритиш
қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан амалга оширилишини кўрсатиши
мумкин. Бунда қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
қўзғатилгунига қадар тузилган ва фаолиятини давом эттириш учун зарур
бўлган шартномаларини бажаришни тўхтатишга ёки уларни бажаришни рад
этишга йўл қўйилмайди.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан қарздорнинг фаолиятини давом
эттириш учун муҳим деб топилган ва қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритув қўзғатилгунига қадар
тузилган шартномаларнинг бажарилиши давом эттирилади. Бунда
тарафларнинг шартномаларни бажаришни тўхтатиш ёки уларни бажаришни рад
этиш тўғрисидаги келишувлари қарздор банкрот деб топилганлиги ва
тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили бошланганлиги муносабати билан
ҳақиқий эмас деб ҳисобланади, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар
мустасно.
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза қабул
қилинганидан кейин қарздор томонидан алоҳида кредитор ёки бошқа шахс
билан тузилган битим, агар бундай битим бир кредиторнинг бошқа кредитор
олдидаги пул мажбуриятлари бўйича талабларини афзалроқ тарзда
қаноатлантиришга олиб келса, тугатиш бошқарувчисининг ёки кредиторнинг
аризасига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан туриб, уни тугатишга доир иш
юритишни амалга ошириш, агар икки ҳисобот чораги якунларига кўра
фаолиятдан кетма-кет зарар кўрилган бўлса, иқтисодий жиҳатдан мақсадга
мувофиқ эмас деб топилади.
Қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан туриб, уни тугатишга доир иш
юритишни амалга ошириш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас деб
топилган тақдирда, суд қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан туриб, уни
тугатишга доир иш юритишни бекор қилиши ва тугатишга доир иш юритиш
тартиб-таомилининг умумий тартибига ўтиш тўғрисида ажрим чиқариши
мумкин.
Суднинг ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Давлат Активларини
бошқариш агентлигининг Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасига тугатиш
бошқарувчиси номзодини тавсия қилиш вазифаси юклатилган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармасининг хати билан мазкур ишга тугатиш бошқарувчиси сифатида суд
бошқарувчиси Ҳамроев Акрам Саматовичнинг номзоди тавсия этилган.
Тугатиш бошқарувчилигига Ҳамроев Акрам Саматовични тайинлашга
монеълик қилувчи ҳолатлар мавжуд эмаслиги сабабли уни тайинлашни лозим
топди.
Юқорида баён этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини кўриб чиқиб,
қарздорда тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлигини инобатга олиб,
аризани қаноатлантиришни, қарздорни банкрот деб топишни ва тугатишга доир
иш юритишни бошлашни, тугатиш бошқарувчиси этиб Ҳамроев Акрам
Саматовични тайинлашни, суд харажатларини қарздор ҳисобидан ундиришни
лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 112, 114, 170, 176 - 179, 210 - моддаларини қўллаб, Ўзбекистон
Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 5, 241, 242 моддаларига асосланиб, суд
қарор қилди:
Бухоро вилоят солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин.
“BUXORO BARAKA 007” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб
топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Тугатиш бошқарувчиси этиб суд бошқарувчиси Ҳамроев Акрам Саматович
тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчисига тугатиш ишларини “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа норматив ҳуқуқий
ҳужжатлар асосида олиб бориш ва якунлаш вазифаси юклатилсин.
“BUXORO BARAKA 007” масъулияти чекланган жамияти раҳбари
зиммасига “BUXORO BARAKA 007” масъулияти чекланган жамиятининг
мол-мулклари, бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари,
моддий ва бошқа қимматликларини тугатиш бошқарувчиси А.Ҳамроевга
топшириш мажбурияти юклатилсин.
“BUXORO BARAKA 007” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 1 236 000 сўм давлат божи ундирилсин.
“BUXORO BARAKA 007” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Бухоро вилоят солиқ бошқармаси фойдасига 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
У.Жумаев