← Назад
Решение #2822538 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | 2 | law | |
| ИПК | 2034 | 4 | law | |
| мазкур кодекс | 2034 | 8 | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
4 199 символов
4-1807-2501/5299-сонли иқтисодий иш
ҚАРШИ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
Қарши шаҳар
(иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2026 йил 13 январь
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар “Ххх”
фермер хўжалигига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда - даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “Ххх” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 3.051.590 сўм асосий қарзни ундиришни
сўраган.
Иш ҳужжатларида даъвогарнинг даъво аризаси ва унга илова қилинган
ҳужжатлари жавобгарга юборилганлиги тўғрисидаги почта хабарномаси
(маълумотномаси) мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК)нинг 2034-моддасининг 2-қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига
топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли. Бироқ, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикр билан мурожаат
қилмади.
ИПК 2034-моддасининг 4-қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик
қилмайди.
Шунингдек, мазкур кодекс 2034-моддасининг 8-қисмига кўра, суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, аризаси бўйича иш
юритишни тугатишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 110-моддаси,
1-қисмининг 4-бандида ишда тараф ҳисобланган юридик шахс тугатилган
бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича, Қашқадарё вилоят солиқ
бошқармасининг аризасига асосан, суднинг 2023 йил 3 декабрдаги
4-1807-2301/1465-сонли ҳал қилув қарори билан қарздор “Ххх” фермер
хўжалиги соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилган ва
тугатишга доир иш юритиш бошланган.
Суднинг 2024 йил 20 декабрдаги тугатишга доир иш юритишни
тамомлаш тўғрисидаги ажрими билан “Ххх” фермер хўжалиги тугатилганлиги
тўғрисида ягона давлат реестридан чиқариш Чироқчи туман Адлия бўлими
зиммасига юклатилган.
Чироқчи туман давлат хизматлари марказининг маълумотномасига кўра,
“Ххх” фермер хўжалиги давлат реестридан чиқарилганлиги маълум қилинган.
Шу боис, суд мазкур иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаби бўйича иш юритишни
тугатишни, почта харажати тўланганлигини инобатга олиб, даъвогар “Ххх”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 412.000
сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
110-моддаси 1-қисми, 4-банди ва 195, 196-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
киритган даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин.
Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ажрим қонуний кучга киргач суд харажати қисмига ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ажримдан норози томон бир ойлик муддатда апелляция
тартибида шикоят бериш, прокурор протест келтириш ҳуқуқига эга.
Судья
У.Латипов