Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2505/9455 Дата решения 13.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7f2501de-3540-48a0-934a-e22f1502358c Claim ID PDF Hash 8297a287e9a8f60c... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онунининг 8-моддаси онуни 8 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онун 5-моддаси онун 5 law
онун 52-моддаси онун 52 law
онун 140-моддаси онун 140 law
онун 26-моддаси онун 26 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуннинг 150-моддаси онуннинг 150 law
Текст решения 10 868 символов
****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Бухоро шаҳри январь 2026 йил 6 Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, қарздор **** масъулияти чекланган жамиятининг ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни муваққат бошқарувчи H.Саидов иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: қарздор **** масъулияти чекланган жамияти (матнда қарздор деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, кредиторлар сифатида Ўзбекистон Республикаси **** акциядорлик жамияти ва Бухоро шаҳар солиқ инспекциясини кўрсатиб, қарздорнинг ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатишни сўраган. Суднинг 2025 йил 2 сентябрдаги ажрими билан қарздорга нисбатан соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилган. Суднинг 2025 йил 6 октябрдаги ажрими билан қарздорга нисбатан умумий тартибда тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилига ўтказилиб, унга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этилган. Қарздорнинг муваққат бошқарувчиси этиб У.Нутфуллоев тайинланган ва унинг зиммасига “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни (матнда Қонун деб юритилади)га мувофиқ белгиланган вазифаларни бажариш масъулияти юкланган. Суднинг 2025 йил 5 ноябрдаги ажрими билан қарздорнинг муваққат бошқарувчиси этиб Р.Саидов тайинланган. Қарздор ва кредиторлар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни унинг иштирокисиз ишдаги материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Қарздор муваққат бошқарувчи кузатув тартиб-таомили жараёнида қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлил қилинганлиги, ташкилотлардан олинган жавоб хатларига кўра қарздорнинг мулклари аниқланмаганлиги, қарздор узоқ муддатдан буён фаолият кўрсатмасдан келганлигини ва қарздорда доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлигини, кредиторлар йиғилиши ўтказилиб, унинг кузатув тартиб-таомилида амалга оширилган ишлари бўйича ҳисоботи тасдиқланганлигини тушунтириб, аризани қаноатлантиришга эътирози йўқлигини билдирди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, муваққат бошқарувчисининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни ва қарздорни банкрот деб топишни, унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздор тадбиркорлик субъекти сифатида 2018 йил 28 август куни 632043-реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган ва солиқ органида СТИР рақами 305720270 берилган. Ўзбекистон Республикаси **** акциядорлик жамияти ва қарздор ўртасида тузилган 2021 йил 17 декабрдаги 1034/00899-сонли кредит шартномасига асосан жамият айланма маблағларини тўлдириш мақсадида жами 500.000.000 сўм кредит ажратилган. Бироқ, қарздор кредит шартномаси мажбуритларини лозим даражада бажармасдан кредитни ўз вақтида қайтармаганлиги сабабли 194.023.686,10 сўм кредит фоиз қарздорлиги вужудга келган. Бундан ташқари, қарздорнинг 2025 йил 1 январь ҳолатида бюджет ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармалар олдидаги солиқ қарзи жами 869.585.175,98 сўмни ташкил қилади. Кредиторлар томонидан қарздордан мазкур қарздорликларни ундириш чоралари кўрилган, бироқ қарздор томонидан ушбу қарздорлик уч ойдан ортиқ муддат давомида тўланмасдан келинган. Қарздор ягона иштирокчисининг 2025 йил 1 майдаги 3-сонли йиғилиш баёнида қарздорнинг ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиши ҳақида қарор қабул қилинган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига кўра (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлганда қарздор тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли. Қонун 5-моддасининг биринчи қисмига кўра, вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, тўловга қобилиятсизлик аломати ҳисобланади. Кузатув тартиб-таомили жараёнида муваққат бошқарувчи томонидан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилганлигини ҳақида “Bizn s D il Birj ” иқтисодий газетасининг 05.11.2025 йил №92(3286) нашрида эълон берилган, кредиторларнинг 2 талаблари реестри тузилган ва қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлил қилиниб, қарздорнинг мол-мулкини аниқлаш чоралари кўрилган. Муваққат бошқарувчининг тегишли ташкилотлардан олинган жавоб хатларига асосан қарздорнинг номида мол-мулклар ва пул маблағлари мавжуд эмаслиги аниқланган. Кредиторлар йиғилишининг 2025 йил 30 декабрдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган кредиторлар талаблари реестрига кўра қарздорнинг кредиторлар олдидаги қарздорлиги 1.064.475.624,58 сўмни ташкил қилади. Шунингдек, мазкур кредиторлар йиғилишида муваққат бошқарувчисининг ҳисоботи тасдиқланган ва суд бошқарувчиси сифатида Р.Саидовнинг номзодини тасдиқлаш, қарздорга нисбатан тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили жараёнида суд бошқарувчисига тўланадиган иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 12 баравари миқдорда белгилаш тўғрисида ҳақида қарор қабул қилинган, бироқ қарздорга нисбатан бирон бир тўловга қабилиятсизлик тартиб таомилини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинмаган. Бинобарин, суд мазкур ҳолатда қарздорнинг узоқ вақтдан молияхўжалик фаолиятини амалга оширмасдан ва кредитор олдидаги қарздорлигини тўламасдан келганлиги учун доимий тўловга қобилиятсизлиги аломатлари мавжуд ва қарздор томонидан кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга қодир эмас деб ҳисоблайди. Қонун 52-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Қонун 140-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади. Шу сабабли суд аризани қаноатлантиришни, қарздорни банкрот деб топишни, унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим топади. Қонун 26-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг молмулки ҳисобидан тўланади. Суд, қарздорни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашга монелик қилувчи ҳолатлар мавжуд эмаслиги сабабли, Р.Саидовни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни, тугатиш бошқарувчисига тугатиш ишлари учун ўз вазифаларини бажарганлиги учун ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 3 энг кам миқдорининг 5 (беш) баравари миқдордаги ҳақни тасдиқлашни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, ариза қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни, қарздор томонидан олдиндан тўланган 1.236.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқорида баён этилганларга кўра, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 26, 52, 140 ва 167моддалари ва ИПКнинг 118, 176-179 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Қарздор **** масъулияти чекланган жамиятининг аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор **** масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилсин ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Тугатиш ишларини олиб бориш учун 3 (уч) ой муддат белгилансин. Қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб Саидов Рустам Абдивахобович тайинлансин ва унинг зиммасига: Қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш учун юбориш (муддат 10 (ўн) кун); Тугатишга доир иш юритиш ишларини “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида олиб бориш, қарздорнинг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш, унинг дебитор қарздорлиги ва мол-мулкини аниқлаш чоралари кўриш, кредиторлар талабларини Қонуннинг 150-моддасида белгиланган тартибда қаноатлантириш; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”га асосан қарздорда сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида хулоса тақдим этиш (муддат 1 (бир) ой); Тугатишга доир иш юритиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар ойнинг якуни билан судга жорий ҳисоботлар тақдим этиш; “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган суд бошқарувчисининг мажбуриятларини оғишмай бажариш; Тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили натижалари тўғрисидаги ҳисоботни белгиланган муддатда ўз вақтида тақдим этиш вазифалари юклатилсин. 4 Қарздор **** масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили жараёнида тугатиш бошқарувчиси Р.Саидовга ҳақ тўлаш миқдори қарздор мол-мулки ҳисобидан ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари (5 х 1.271.000) 6.355.000 сўм миқдорда тасдиқлансин. Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин ва ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья И.Юлдашев 5