← Назад
Решение #2822560 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 729 символов
4-2001-2503/9438-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2026 йил 13 январь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди судья А.Раҳматова раислигида,
Қ.Қўзиеванинг котиблигида, даъвогар ***нинг жавобгар ***дан 25.000.000
сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий
ишни даъвогар вакили У.Тухтаев (ишончнома ва буйруқ асосида)нинг
иштирокида ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
*** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, *** (бундн буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
25.000.000 сўмни ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Ғазначилик хизмати Бухоро вилояти
бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан мажбурият
бажарилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган
жавобгар вакил иштирокини таъминламади. Ғазначилик хизмати Бухоро
вилояти бошқармаси судга ариза билан мурожаат қилиб, ишни ўзининг
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128,170-моддаларини қўллаб, ишни унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 26 июнь
куни лот 5037152-сонли транспорт хизмати кўрсатиш шартномаси имзоланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК”
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига асосан, ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий
шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян
фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
Шартноманинг 1-бўлимига асосан, “Бажарувчи” яъни, жавобгар ўзига
тегишли бўлган махсус транспорт воситалари билан “Буюртмачи” яъни,
жавобгар эса "Бажарувчи"га ҳақиқатда бажарилган ишни қабул қилиш ҳамда
шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган шартномавий нархларни келишув
баённомасига асосан кўрсатилган хизмат учун барча объектларини
молиялаштириш амалга оширилгандан кейин тўлов амалга оширилиши
тўғрисида келишилган.
Шартноманинг 3.1-бандига кўра, Буюртмачи шартнома умумий
қийматининг 30 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга оширади ёки ёқилғи
мойлаш маҳсулотлари билан таъминлаши ва бажарилган ишлар ҳисобварақфактура қийматидан чегириб қолиниши тўғрисида келишилган.
Даъвогар томонидан 2025 йил 10 сентябрь кунида 364-сонли тўлов
топшириқномалари билан жами 25.000.000 сўмлик пул маблағлари
жавобгарнинг ҳисоб рақамига кўчирилган. Бироқ, жавобгар томонидан
мажбурият бажарилмаган.
Ғазначилик хизмати Бухоро вилояти бошқармасининг берган
маълумотномасига кўра, тарафлар ўртаси тузилган шартнома ғазначиликдан
рўйхатдан ўтказилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси учинчи бандига
кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб
берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган
ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан
ўтказилганидан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни
ҳал этишда қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарори 3-бандида “Ўзбекистон
Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ,
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб
берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган
ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан
ўтказилганидан кейин кучга киради.
Шунга кўра, агар ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилиши лозим
бўлган қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиққан низони ҳал этишда,
шартнома рўйхатдан ўтказилмаганлиги аниқланса, судлар мазкур қарорнинг 2.3бандида белгиланган қоидаларни қўллашлари лозим” деб тушунтириш берилган.
Пленум қарорининг 2.3-бандида “Судларнинг эътибори, қурилиш пудрати
шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра
шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг
бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган
ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслигига
қаратилсин. Бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки)
қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка,
фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни
қаноатлантириш рад этилади” деб тушунтириш берилган.
Шу сабабли даъвогар жавобгардан олдиндан тўланган 25.000.000 сўмни
ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар томонидан тақдим қилинган
маълумотномада, жавобгар ўз мажбуриятини қисман бажариб, 13.01.2026 йил
ҳолатида жавобгарнинг асосий қарздорлиги 17.371.680 сўмни ташкил қилиши
маълум қилинган.
Суд мазкур ҳолатда даъво талабини қисман қаноатлантиришни ҳамда
жавобгардан даъвогар фойдасига 17.371.680 сўмни ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи, бешинчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилади.
Суд, даъво талабининг суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама
қилиб, жавобгардан тегишли давлат божи ва почта харажатларини ундиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини
қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ***дан даъвогар *** фойдасига 17.371.680 сўм ҳамда олдиндан
тўланган
41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ***дан Республика бюджетига 500.000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Бухоро
туманлараро иқтисодий суди орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида,
қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят келтириш мумкин.
Судья
А.Раҳматова