← Назад
Решение #2822591 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
10 859 символов
4-2006-2501/5180-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Бухоро шаҳри
2026 йил 13 январь
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Кушшаев раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Сатторов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “O`z gr lizing” акциядорлик
жамияти манфаатида жавобгар «Жавохир Рухшона Бобоназар” фермер
хўжалигига нисбатан киритилган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни Бухоро туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аниқланишича, “O`z gr lizing” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
“даъвогар” деб юритилади) номидан “O`z gr lizing” акциядорлик жамияти
Бухоро вилоят филиали (бундан буён матнда “даъвогар филиали” деб
юритилади) ҳамда «Жавохир Рухшона Бобоназар” фермер хўжалиги (бундан
буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида лизинг шартномаси тузилган.
Даъвогар шартномада назарда тутилган лизинг объектларини топширишқабул қилиш тўғрисидаги далолатномаси асосида жавобгарга топширган.
Жавобгар шартномада кўрсатилган мажбуриятларини лозим даражада
бажармасдан, техникалар учун лизинг тўловларини қисман амалга ошириб,
даъвогар олдида муддати ўтган 43 021 458 сўм асосий қарздорликка йўл қўйган.
Мажбуриятлар бажарилмаганлигини сабабли даъвогар огоҳлантириш хати
билан мурожаат қилиб, қарз суммасини тўлаб беришни акс ҳолда иқтисодий
судга мурожаат қилиниши ҳақидаги огохлантирилган. Огохлантириш хати
жавобгарга почта бўлими орқали юборилган. Бироқ, жавобгар мурожаатни
оқибатсиз қолдирган.
Шу сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 43 021 458 сўм асосий қарз, 7 323 953 сўм
пеняни ундиришни сўраган.
Ишда иштирок этувчи шахсларга даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим нусхалари гибрид
почта хизмати орқали юборилган. Тарафлар суд ажрими топширилганлигини
тасдиқловчи маълумот иш ҳужжатларида мавжуд.
Ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил
иштирокини таъминламади. Даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини тақдим
қилмади. Бироқ, даъвогар вакили судга ёзма илтимоснома ва маълумотнома
тақдим этиб, ишни улар иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Ушбу қонун нормасини қўллаб суд, суд муҳокамасини ишда иштирок
этувчи шахслар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 597-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар лизинг шартномасида
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз
вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ
фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш
ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши
шарт.
Даъвонинг асосий қарзни ундириш талаби асосли, жавобгарнинг лизинг
тўловларидан бўлган 43 021 458 сўм асосий қарзининг мавжудлиги иш
ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топади.
Мазкур ҳолатда суд жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
43 021 458 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризасида лизинг шартномага асосан жавобгардан
7 323 953 сўм пеня ундириш сўралган.
Шартноманинг 8.3 бандида жавобгар тўлов кечиктирилган ҳар бир кун
учун 0,4 фоиз, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган
миқдорда даъвогарга пеня тўлаши лозимлиги келишилган.
Пеня шартнома шарти асосида тўғри ҳисобланган. Жавобгар томонидан
лизинг тўловлари кечиктирилганлиги иш ҳужжатлари билан тўлиқ
тасдиқланади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Суд даъвонинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Мазкур
суммани ундиришга асос қилинган шартнома бўйича ҳисоб-китоблар тўғри
амалга оширилган.
ФКнинг 326-моддасида суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани
камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
хақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани
ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган.
Бунда суд, низонинг вужудга келишидаги тарафларнинг ҳаракатлари,
шартнома мажбуриятларини бажариш даражаси, тарафларнинг манфаатларини
инобатга олиб пеня талабини 1 006 908,22 сўм миқдорида қаноатлантиришни ва
мазкур пеня суммасини жавобгар ҳисобидан ундиришни, пеня ундириш
талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг учинчи ва олтинчи қисмларига кўра, даъвогар
тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож
тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига
ундирилади.
Ушбу ҳолатда суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажати ҳамда республика бюджетига
1 006 908,22 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
8,234, 236, 292, 293, 326, 333-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 116, 118, 170, 176-179-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Жавохир Рухшона Бобоназар” фермер хўжалиги ҳисобидан
даъвогар
“O`z gr lizing”
акциядорлик
жамияти
фойдасига
43 021 458 сўм асосий қарз, 1 006 908,22 сўм пеня ва олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «Жавохир Рухшона Бобоназар” фермер хўжалиги ҳисобидан
республика бюджетига 1 006 908,22 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво аризасининг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бухоро туманлараро
иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига
шикоят келтириши мумкин.
Судья
С.Кушшаев
4-2006-2501/5180-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
(хулоса қисми)
Бухоро шаҳри
2026 йил 13 январь
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Кушшаев раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Сатторов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “O`z gr lizing” акциядорлик
жамияти манфаатида жавобгар «Жавохир Рухшона Бобоназар” фермер
хўжалигига нисбатан киритилган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни Бухоро туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
8,234, 236, 292, 293, 326, 333-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 116, 118, 170, 176-179-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Жавохир Рухшона Бобоназар” фермер хўжалиги ҳисобидан
даъвогар “O`z gr lizing” акциядорлик жамияти фойдасига 43 021 458 сўм
асосий қарз, 1 006 908,22 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар «Жавохир Рухшона Бобоназар” фермер хўжалиги ҳисобидан
республика бюджетига 1 006 908,22 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво аризасининг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бухоро туманлараро
иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига
шикоят келтириши мумкин.
Судья
С.Кушшаев
Суд мажлиси баённомаси
Бухоро тумани
2026 йил 13 январь
4-2006-2501/5180-сонли иш
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Кушшаев раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Сатторов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “O`z gr lizing” акциядорлик
жамияти манфаатида жавобгар «Жавохир Рухшона Бобоназар” фермер
хўжалигига нисбатан киритилган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишини Бухоро туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқмоқда.
Раислик қилувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилиб, қандай иш
кўрилишини маълум қилди.
Суд мажлиси котибининг ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд
мажлисига келган – келмаганлиги тўғрисидаги маълумоти: даъвогар ва
жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада
хабардор қилинган бўлсада суд муҳокамасида иштирок этмаяпти. Даъвогар
судга илтимоснома ва маълумотнома тақдим этиб, ишни иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Раислик қилувчи ишда тақдим қилинган ҳужжатларини муҳокама қилиб,
маслаҳатда қолди.
Маслаҳатдан сўнг ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини эълон қилди.
Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар асослантирилган ҳал
қилув қарори билан беш кун ичида танишишлари мумкинлигини, унинг
мазмунини ва қайси асосларга кўра суд бундай тўхтамга келганлигини, устидан
шикоят бериш, суд мажлиси баённомаси билан танишиш тартибини, муддатини
ва унда йўл қўйилган камчиликларни кўрсатиб ёзма фикрлар билдириш
ҳуқуқини тушунтириб, суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди.
Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 201-202-моддалари асосида олиб борилди.
Раислик қилувчи
Суд мажлиси котиби
С.Кушшаев
Ж.Сатторов