Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2502/9489 Дата решения 13.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 60a5da2c-9e56-4339-95d9-958e08aee482 Claim ID PDF Hash 91e56e63c70f0e6c... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 5 688 символов
******-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2026 йил ****** Бухоро туманлараро иқтисодий суди судья ****** раислигида, судья ёрдамчиси ******котиблигида, даъвогар вакили ****** (ишончнома ва ордер асосида)нинг иштирокида, даъвогар “******” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “******” масъулияти чекланган жамиятидан ****** сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “******” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “******” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан ******сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қувватлаб, тарафлар ўртасида шартнома тузилганлигини, шартномага асосан маҳсулотлар етказиб берилган бўлсада, тўлов амалга оширилмаганлигини, жавобгар томонидан талабнома ҳам оқибатсиз қолдирилганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган жавобгар ишда вакили иштирокини таъминламади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасини қўллаб, унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 22 октябрда 43-сонли ҳамда 2025 йил 31 октябрда 69-сонли Тиббий инфузион система сотув шартномаси имзоланган. Шартноманинг 2.1-бандига асосан “сотувчи” (даъвогар) модели YXSY-A1-1-21G 1.1/2 08-38 мм бщлган инфузион система маҳсулотларини “Сотиб олувчи” (жавобгар)га сотиш мажбуриятини олган. Шартноманинг 4.2.1-бандига кўра, товарлар ҳақи учун Стоби олувчи шартнома имзоланган кейин 15 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш, 4.2.2-бандида эса қолган 85 фоиз маблағларни етказиб берилган ҳар бир партия учун 30 иш куни ичида сотувчига тўлаш тўғрисида келишилган. Шартнома шартларидан келиб чиққан ҳолда, 2025 йил 22 октябрда 56-сонли, 2025 йил 28 октябрдаги 63-сонли, 2025 йил 3 декабрдаги 83сонли ҳамда 2025 йил 1 ноябрдаги 76-сонли ҳисобварақ-фактураларга асосан даъвогар томонидан жами 1.010.314.569,60 сўмлик тўловлар амалга оширилган. Жавобгар томонидан жами 173.927.875 сўмлик тўловлар амалга оширилган, қолган тўловлар шу кунга қадар амалга оширилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 836.386.694,60 сўм қарздорлиги қолган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги иш ҳужжатларидаги шартнома ҳамда ҳисобварақ-фактуралар, талабнома, солиштиришдалолатномаси билан тасдиғини топади. Даъвогар томонидан қарздорликни ундириш мақсадида бир неча бор оғзаки ҳамда ёзма огоҳлантиришлар берилган. Жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 836.386.694,60 сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги мустаҳкамланган. ФКнинг 437-моддаси талабларига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаган. Шу сабабли суд даъвонинг 836.386.694,60 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а” кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Суд, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 836.386.694,60 сўм миқдорида қарздорлик, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва 16.727.773 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “******” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “******” масъулияти чекланган жамияти фойдасига ******сўм қарздорлик, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва ******сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро варақаси берилади. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ******