← Назад
Решение #2822653 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
9 762 символов
4-1701-2502/9694-сонли иш
Судья:Х.К.Абдураимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2026 йил 13 январь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судъя Х.К.Абдураимов
раислигида, Ё.Жалолдиновани котибалигида, “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамиятининг жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор Қурбанов
Айюбхон ҳисобидан 5 029 621 сўм қарздорлик ва 611 210 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишини даъвогар
вакили Ф.Салиев (2026 йил 9 январдаги 06-12-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
“Ҳудудий электр тармоқлари” хусусий корхонасининг “Энергосавдо”
филиали Янги шаҳар бўлими (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади)
билан якка тартибдаги тадбиркор Қурбанов Айюбхон (бундан буён матнда
“Жавобгар” деб юритилади) ўртасида юридик шахслар учун электр энергия
таъминоти шартнома (бундан буён матнда “Шартнома” деб юритилади)
тузилган, 312439-сонли абонент рақами берилган.
Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, корхона тармоғи орқали электр
энергиясини истеъмолчига етказиб бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган
энергия ҳаққини тўлаш, 3.6-бандига асосан, келгуси ҳисоб-китоб даври
бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100
фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши, 4.2-бандига биноан,
энергия истеъмол қилишни белгиланган режимига риоя этиш ва
фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятлари бўйича
тарафлар келишилган.
Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги
натижасида 2025 йил 1 декабрь ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун
5 029 621 сўм қарздорлик юзага келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун
қарздорликни иҳтиёрий равишда тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда
тармоқдан узиш тўғрисида талабнома юборган. Лекин жавобгар томонидан
талабнома оқибатсиз қолдирган.
Шу сабабли, “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти иқтисодий
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 5 029 621 сўм
ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида – жавобгар томонидан суд кунига қадар
қарздорлик тўланмаганлиги билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни
сўради.
Суднинг суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақидаги ажрими жавобгарга почта
алоқа хизмати орқали етказилган бўлса-да, жавобгар суд мажлисига келмади ва ўз
эътирозини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда
ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур
модда талабига кўра суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд даъвогарнинг фикрларини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабидаги асосий қарздорликни
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида юридик шахслар учун электр энергия
таъминоти шартнома тузилган, 312439-сонли абонент рақами берилган.
Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги
натижасида 2025 йил 1 декабрь ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун
5 029 621 сўм асосий қарздорлик юзага келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун
қарздорликни иҳтиёрий тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда
тармоқдан узиш тўғрисида талабнома юборилган. Лекин жавобгар томонидан
талабнома оқибатсиз қолдирган.
Зеро, шартноманинг 1.1-бандига асосан, корхона тармоғи орқали электр
энергиясини истеъмолчига етказиб бериши, истеъмолчи эса истеъмол қилинган
энергия ҳаққини тўлаши; 3.6-бандига кўра, келгуси ҳисоб-китоб даври
бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100
фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши;
Шартноманинг 4.2-бандига биноан, энергия истеъмол қилишни белгиланган
режимига риоя этиш ва фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятлари бўйича тарафлар келишилган.
Суд жараёнида тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, суд даъвогар
томонидан сўралган 5 029 621 сўм асосий қарздорликни 2 141 411 сўм қисми
асосли эканлиги, қолган қисми асоссиз киритилганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво талабини 2 141 411 сўм қисмини
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 141 411 сўм ундиришни
лозим топади.
Даъво талабининг 2 141 411 сўм қисмини асослилиги - тарафлар ўртасида
тузилган шартнома, талабнома, солиштирма далолатнома ва счёт-фактура
билан ўз тасдиғини топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда
матнда “ФК” деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб бериши белгиланган.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига биноан, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Суд даъво талабидаги пеня ундириш қисмини муҳокама қилган ҳолда
жавобгарнинг молиявий аҳволи яхши бўлмаганлиги сабабли пеняни 305 605
сўмга камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Аммо, ФКнинг 326-моддасига асосан, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 2-бандига биноан,
шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар
томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи
қисмига биноан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида
кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган.
Суд юқоридагиларни инобатга олиб, Республика бюджетига жавобгардан
367 357,90 сўм давлат божи, даъвогардан 44 642,10 сўм давлат божи ҳамда
жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни
лозим деб топди.
Баён этилганларга ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333,
468, 470, 474-моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 186моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 163-
сонли Қарори талабларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор Қурбанов Айюбхон ҳисобидан
даъвогар - “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига
2 141 411 сўм қарздорлик, 305 605 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Республика бюджетига:
- Жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор Қурбанов Айюбхондан 367 357,90
сўм давлат божи;
- даъвогар
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятидан
44 642,10 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида
шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Х.К.Абдураимов