Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2502/9474 Дата решения 13.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0e9f1cb0-e3fe-4113-b4e1-f360d06ae524 Claim ID PDF Hash c23abc4164fd13da... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 6 733 символов
*****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2026 йил ***** Бухоро туманлараро иқтисодий суди судья ***** раислигида, ***** котиблигида, ***** прокурорлигида, даъвогар вакили ***** (ишончнома ва буйруқ асосида)нинг иштирокида, даъвогар ".*****" давлат муассасасининг жавобгар ".*****" фермер хўжалигидан .*****сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ".*****" давлат муассасаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ".*****" фермер хўжалиги (бундн буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 70.000.000 сўмни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга Ғазначилик хизмати Бухоро вилояти бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан тўлиқ хизмат кўрсатилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. .*****даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида фикр билдирди. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган жавобгар вакил иштирокини таъминламади. Ғазначилик хизмати Бухоро вилояти бошқармаси судга ариза билан мурожаат қилиб, ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128,170-моддаларини қўллаб, ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд даъвогарнинг тушунтиришларини ҳамда прокурор фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 1 мартда 25/37-сонли транспорт хизмати кўрсатиш шартномаси имзоланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 703-моддасининг биринчи қисмига асосан, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 1-бўлимига асосан, “Бажарувчи” яъни, жавобгар ўзига тегишли бўлган махсус транспорт воситалари билан “Буюртмачи” яъни, жавобгар эса "Бажарувчи"га ҳақиқатда бажарилган ишни қабул қилиш ҳамда шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган шартномавий нархларни келишув баённомасига асосан кўрсатилган хизмат учун барча объектларини молиялаштириш амалга оширилгандан кейин тўлов амалга оширилиши тўғрисида келишилган. Шартноманинг 3.1-бандига кўра, Буюртмачи шартнома умумий қийматининг 30 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга оширади ёки ёқилғи мойлаш маҳсулотлари билан таъминлаши ва бажарилган ишлар ҳисобварақ-фактура қийматидан чегириб қолиниши тўғрисида келишилган. Даъвогар томонидан 2025 йил 16 майда 3615-сонли тўлов топшириқномаси билан жами 70.000.000 сўмлик пул маблағлари жавобгарнинг ҳисоб рақамига кўчирилган. Бироқ, жавобгар томонидан мажбурият етарли даражада бажарилмаган. Ғазначилик хизмати Бухоро вилояти бошқармасининг берган маълумотномасига кўра, тарафлар ўртаси тузилган шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси учинчи бандига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарори 3-бандида “Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Шунга кўра, агар ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиққан низони ҳал этишда, шартнома рўйхатдан ўтказилмаганлиги аниқланса, судлар мазкур қарорнинг 2.3-бандида белгиланган қоидаларни қўллашлари лозим” деб тушунтириш берилган. Пленум қарорининг 2.3-бандида “Судларнинг эътибори, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслигига қаратилсин. Бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилади” деб тушунтириш берилган. Шу сабабли суд жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган .*****сўмни ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили томонидан тақдим қилинган маълумотнома ҳамда 2025 йил 25 декабрдаги 1-сонли ҳисобварақ-фактурадан аниқланишича, жавобгар томонидан жами 202.005.262,74 сўмлик хизматлар кўрсатилган. Суд мазкур ҳолатларни инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, даъво талабининг суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, жавобгардан тегишли давлат божи ва почта харажатларини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ".*****" фермер хўжалигидан даъвогар ".*****" давлат муассасаси фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ".*****" фермер хўжалигидан Республика бюджетига .*****сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Бухоро туманлараро иқтисодий суди орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят келтириш мумкин. Судья .*****