Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2005-2501/3694 Дата решения 13.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья JUMAYEV UMID SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый O IMAL KIMYO
Source ID f71c1c00-9321-49c9-bd9d-3bda07b80bec Claim ID PDF Hash 81d25635df91985f... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 703-моддаси аролик кодекси 703 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 5 424 символов
4-2005-2501/3694-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2026 йил 13 январь Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Р.Расуловнинг котиблигида, даъвогар Тошкент шаҳар ҳудудий қурилиш ва уй-жой комунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг жавобгар “O IMAL KIMYO” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 40 488 963 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисида тақдим этилган даъвоси бўйича юритилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили Г.Фахриддинова (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили Н.Болтаев (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тошкент шаҳар ҳудудий Қурилиш ва уй-жой комунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “O IMAL KIMYO” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 40 488 963 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида келтирилган асосларни такрорлаб, даъвогар асосий қарздорликни 29.12.2025 йилда тўлаганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризасида келтирилган асосларни тан олиб, қарздорлик қопланганлиги сабабли даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд тарафларни тушунтириши ва иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш хужжатларида аниқланишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарори билан тасдиқланган “Қурилиш - монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг” маъмурий регламентига асосан жавобгар томонидан Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, Тошкент МФЙ, Боғ кўчасидаги “ишлаб чиқариш объектини барпо этиш” объектида қурилишни амалга ошириш учун давлат хизматлари маркази орқали даъвогарга 2025 йил 23 сентябрь куни хабарнома юборилган. Мазкур объект бўйича қурилиш монтаж ишлари қийматидан даъвогарга тўланиши лозим бўлган ажратма миқдори 75 488 962.94 сўмни ташкил қилган. Бироқ, жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга оширилганлиги натижасида, 40 488 963 сўм қарздорлик вужудга келган. Қарздорликни тўлаб бериш бўйича даъвогар жавобгарга талабнома билан мурожаат қилган, бироқ жавобгар тўловларни тўланмасдан келган. Шу сабабли, даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгардан 40 488 963 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 703-моддасига мувофиқ, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ - 4586-сонли қарорига мувофиқ давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз) белгиланади ва қуйидаги тартибда тақсимланади: 5 фоизи - Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтирилади; 5 фоизи - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилади; 10 фоизи - Инспекциянинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига йўналтирилади; 80 фоизи - ҳудудий инспекцияларнинг ихтиёрида қолдирилади. Шунингдек, ҳудудий инспекцияларнинг шаҳарсозлик соҳасида кўрсатадиган хизматлари ва бажарадиган ишларидан олинган даромадининг: 15 фоизи - Инспекциянинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига йўналтирилади; 85 фоизи - ҳудудий инспекцияларнинг ихтиёрида қолдирилади. Мазкур қарздорлик иш хужжатлари билан ўз тасдиғини топган. Бироқ, даъвогар томонидан тақдим қилинган маълумотнома кўра, жавобгар томонидан 29.12.2025 йилда 40 488 963 сўмлик қарздорлик тўлиқ тўланган. Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи ва саккинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгардан даъвогар фойдасига 809 780 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327, 333703-моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 118- 176, 179, 180, 181, 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Тошкент шаҳар ҳудудий қурилиш ва уй-жой комунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. “O IMAL KIMYO” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Тошкент шаҳар ҳудудий Қурилиш ва уй-жой комунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси фойдасига 41 200 сўм почта харажати ва 809 780 сўм давлат божи ундирилсин. “O IMAL KIMYO” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суд депозитига 103 000 сўм суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажат ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья У.Жумаев