Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1807-2501/5361 Дата решения 13.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья LATIPOV USMON YAXSHIBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0de2015a-0b6c-4c23-901d-1f5a8b4c9bf3 Claim ID PDF Hash a5286aa479e86597... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
онун 32-моддасининг 2-қисми онун 32 2 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 8 908 символов
4-1807-2501/5361-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2026 йил 13 январь Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида, судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида, даъвогар вакили С.Асадов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Ххх” хусусий корхонасининг, жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Ххх” хусусий корхонаси (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 28.000.000 сўм асосий қарз, 6.496.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида 2025 йил 6 январда 2-сонли шартнома тузилганлигини, мазкур шартномага асосан 2025 йил 31 декабрдаги 9/25-сонли ҳисобварақ-фактура билан қуёш панеллари етказиб бериб ўрнатганлигини, ушбу ҳисоб-фактура жавобгар томонидан тасдиқланганлигини, бироқ шу кунга қадар тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида телефон орқали хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 6 январда 2-сонли “қуёш (фотоэлектр) станциясини утказиб бериш ва ўрнатиш бўйича” шартномалари тузилган бўлиб, мазкур шартномага асосан “Сотувчи” харидорга товарни мулк қилиб топшириш ва ўрнатиб бериш, “Харидор” эса товарни (маҳсулот)ни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома мажбуриятидан келиб чиқиб, жавобгарга 2025 йил 31 январь кунидаги 9/25-сонли ўзаро тасдиқланган электрон ҳисоб-фактура билан 50.000.000 сўмлик қуёш панеллари, батареялар ва қуёш инвентарлар маҳсулотларини жавобгарга етказиб берилган ва ўрнатилган бўлса-да, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот ҳақи учун тўловни қисман 22.000.000 сўм амалга ошириб, қолган 28.000.000 сўм қарздорлик тўланмасдан қолган. Даъвогарнинг қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, Палата даъвогарнинг манфаатида қарздорликни ундириш ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат этган. Даъво талаби асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ушбу низо олди-сотди шартномавий мажбуриятни бажармаганлик оқибатида келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур асосий қарздорлик жавобгар томонидан қабул қилиб олинган электрон ҳисоб-фактура ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига асосан жавобгар ҳисобидан 6.496.000 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун 32-моддасининг 2-қисмига асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси (Олий хўжалик) Олий суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 5-бандида ФКнинг 327моддасида назарда тутилган бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш пул мажбуриятини бажармаганлик учун қўлланиладиган мулкий жавобгарлик бўлиб ҳисобланиши кўрсатилган. Ушбу Пленум Қарорининг 1-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Мазкур қонун ҳужжати талабига асосан суд ушбу ҳуқуқдан фойдаланиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, жавобгарнинг келгусида иқтисодий ночор ҳолатга келиб қолиши мумкинлигини ҳисобга олиб, пеня миқдорини 2.400.000 сўмга камайтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Юқоридагиларга асосан суд, даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 28.000.000 сўм асосий қарз, 2.400.000 сўм пеня, 41.200 сўм почта харажати ҳамда республика бюджетига 659.920 сўм давлат божи ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 170, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “Ххх” хусусий корхонаси фойдасига 28.000.000 сўм асосий қарз, 2.400.000 сўм пеня, 41.200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 689.920 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан қарор қабул қилинган кундан кейин бир ой муддат ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. Судья У.Латипов