← Назад
Решение #2822733 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| ИПКнинг | 132 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 114 символов
*****-сонли иқтисодий иш
АЖРИМ
(келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Бухоро шаҳри
2026 йил *****
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***** раислигида, судья
ёрдамчиси ***** котиблигида, даъвогар вакили ***** (ишончнома ва ордер
асосида) иштирокида, даъвогар *****г жавобгар – “*****” хусусий корхонасидан
*****сўм ижара ҳақи ва 35.893.592 сўм пеня ҳамда адвокатлик хизмати учун
тўланган ***** сўмлик зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни ҳамда тарафлар ўртасида тузилган келишув
битимини ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Бухоро вилояти ***** (матнда даъвогар деб юритилади) Бухоро
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*****”
хусусий корхонаси (матнда жавобгар деб юритилади)дан *****сўм ижара ҳақи
ва 35.893.592 сўм пеня ҳамда адвокатлик хизмати учун тўланган *****сўмлик
зарарни ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида
келишув битими тузилганлигини билдириб, уни тасдиқлашни ва иқтисодий иш
юритишни тугатишни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, вакил иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб
юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ҳамда тақдим этилган келишув битимини ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларга кўра уни тасдиқлашни ва низо бўйича иш юритишни
тугатишни лозим топади.
ИПКнинг 131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки
медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай
иш бўйича тузилиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд
ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши
мумкин.
Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган
ҳисобланади.
ИПКнинг 132-моддасида келишув битими ёзма шаклда тузилиши ва
келишув битимини тузган шахслар ёки уларнинг вакиллари томонидан
имзоланиши, келишув битимида тарафлар томонидан келишилган
мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари ҳақидаги қоидалар
кўрсатилиши кераклиги, тарафлар томонидан келишув битими шартлари
2
бўйича қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши тарафларни бир-бирига
ёки бошқа воқеаларга (ҳаракатларга) боғлиқ қилиб қўйиши мумкин эмаслиги,
келишув битимида жавобгар томонидан мажбуриятларни кечиктириб ёки
бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс
фойдасига воз кечиш ҳақидаги, қарздан тўлиқ ёки қисман воз кечиш ёхуд
қарзни тан олиш тўғрисидаги, суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шартлар
ва қонунга зид бўлмаган бошқа шартлар кўрсатилиши мумкинлиги, агар
келишув битимида суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шарт мавжуд
бўлмаса, суд бу масалани келишув битимини тасдиқлаш чоғида, ушбу Кодексда
белгиланган умумий тартибда ҳал этиши, келишув битими уни тузган шахслар
сонидан битта ортиқ нусхада тузилиши ва имзоланиши, ушбу нусхалардан бири
иш материалларига қўшиб қўйилиши белгиланган.
Тарафлар ўртасида 2026 йил 12 январда тузилган келишув битими
даъвогар раиси З.Н.Тўйева ва жавобгар раҳбари А.Хуррамов томонидан
тасдиқланган бўлиб, ушбу келишувда қуйидагилар кўрсатилган, яъни жавобгар
“Bu r - r r kt” хусусий корхонаси 71.787.184 сўм ижара ҳақи ҳамда
адвокатлик хизмати учун тўланган 7.000.000 сўмлик зарарни тан олади ва ушбу
қарздорлик ва олдиндан тўланган 2.293.616 сўм давлат божи ва 41.200 сўмлик
почта харажатини 2026 йил 20 январга қадар тўлиқ тўлаб беради; даъвогар
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилоят кенгаши даъво
талабининг 35.893.592 сўм пеня ундириш қисмидан воз кечади.
ИПК 110-моддасининг биринчи қисми 7-бандига асосан келишув битими
тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Тарафлар тузган келишув битими қонун талаблари асосида
расмийлаштирилганлиги, унинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларига дахлдор эмаслигини инобатга олиб, суд уни
тасдиқлашни ҳамда иш юритишни тугатишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва саккизинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги 204-сонли
“Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал
қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида”ги
қарорининг 17-бандига кўра, судлар шуни эътиборга олишлари керакки,
келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги суд ажримининг хулоса қисмида
унинг барча шартлари баён этилиши лозим.
Мазкур иш юзасидан тарафлар ўртасида тузилган келишув битимида суд
харажатларини тақсимлаш бўйича келишув мавжуд.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан
тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг
“а” кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
3
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш
тўғрисидаги келишувига кўра, олдиндан тўланган давлат божи ва почта
харажатлари жавобгарнинг зиммасида қолдирилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 110, 118, 131-132 ва 195моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Тарафлар ўртасида 2026 йил *****тузилган келишув битими қуйидаги
шартлар асосида тасдиқлансин:
- жавобгар “Bu r - r r kt” хусусий корхонаси *****сўм ижара ҳақи
ҳамда адвокатлик хизмати учун тўланган *****сўмлик зарарни тан олади ва
ушбу қарздорлик ҳамда олдиндан тўланган 2.293.616 сўм давлат божи ва 41.200
сўм почта харажатини 2026 йил ***** қадар тўлиқ тўлаб беради;
- даъвогар *****даъво талабининг 35.893.592 сўм пеня ундириш қисмидан
воз кечади.
Низо бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ажрим дарҳол ижро этилади.
Ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
*****