← Назад
Решение #2822748 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
7 110 символов
4-2005-2501/3667-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2026 йил 13 январь
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида,
судья ёрдамчиси Р.Расулов котиблигида, даъвогар “HUDUDIY ELEKTR
TARMOQLARI” акциядорлик жамиятининг жавобгар “ RODAKT STROY
MARKET” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан асосий қарзни ундириш
тўғрисида тақдим этган даъвоси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамияти (бундан
буён матнда “даъвогар” деб юритилади) номидан туман электр таъминоти
корхонаси (бундан буён матнда “даъвогар филиали” деб юритилади) ҳамда
“ RODAKT STROY MARKET” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида юридик шахслар учун электр
энергияси таъминоти шартномаси тузилган.
Мазкур шартнома шартига кўра, даъвогар жавобгарга уланган тармоқ
орқали электр энергиясини етказиб бериши, жавобгар эса шартномада назарда
тутилган миқдорда ва муддатларда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини
олган.
Даъвогар мажбуриятларни бажариб, жавобгарга электр энергиясини
етказиб берган. Жавобгар эса электр энергиясини қабул қилиб олган. Тўловлар
қисман амалга оширилган натижада жавобгар 2025 йил 1 октябрь ҳолатида
31 366 662,16 сўмлик қарздорликка йўл қўйган.
Шу сабабли низо вужудга келган ва даъвогар судга даъво аризаси киритиб,
жавобгар ҳисобидан 31 366 662,16 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Ишда иштирок этувчи шахсларга даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида ажрим нусхалари гибрид
почта хизмати орқали юборилган.
Ажрим нусхаси жавобгарга етказилганлигини тасдиқловчи почта
маълумоти ҳужжатларида мавжуд.
Даъвогар ва жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида лозим
даражада хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади. Даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини тақдим қилмади.
Бироқ, даъвогар илтимоснома билан мурожаат қилиб, ишни иштирокисиз
кўриб чиқишни сўраган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда “ИПК” деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисми мувофиқ
ишни даъвогар ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд, тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК”
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 470-моддасига кўра энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида
назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал
қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот
берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари
билан аниқланади.
ФКнинг 477-моддасининг биринчи қисмига кўра энергия таъминоти
шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада
бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли
етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини
қоплаши шарт.
Даъвогарнинг асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли
бўлиб, ишдаги таққослаш далолатномаси, ҳисобварақ-фактураларлар ўз
тасдиғини топади.
Даъвогар вакили томонидан судга тақдим қилган маълумотномага кўра,
жавобгар фойдаланилган электр энергияси бўйича қарздорликни бартараф
этмаган.
Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг асосий қарз суммани ундириш талабини
қисман қаноатлантиришни жавобгардан даъвогар фойдасига 31 366 662,16 сўм
асосий қарзни ундиришни лозим топди.
Бундан ташқари даъвогар жавобгар ҳисобидан 2 189 212,94 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Шартноманинг 3.12-бандида ҳисоб-китоб ойида кейинги календар ой
тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган
сумманинг 0,1 фоиз миқдорида электр энергияси махсус тартибда етказиб
бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади.
Бунда пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан
ошмаслиги кўрсатилган.
Шартноманинг мазкур бандига асосан жавобгарнинг тўлов муддатини
ўтказган ойлари учун даъвогар томонидан пеня ҳисоблаб борилган ҳамда мазкур
сумма 2 189 212,94 сўмни ташкил этган.
Суд даъвонинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Мазкур
суммани ундиришга асос қилинган шартнома бўйича ҳисоб-китоблар тўғри
амалга оширилган.
ФКнинг 326-моддасида суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани
камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
хақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани
ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама
қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари
шарт”-деб тушунтириш берилган.
Бунда суд, низонинг вужудга келишидаги тарафларнинг ҳаракатлари,
шартнома мажбуриятларини бажариш даражаси, тарафларнинг манфаатлари ва
пеня суммасининг ошишига даъвогарнинг ҳам айби борлигини инобатга олиб
пеня талабини 300 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни ва мазкур пеня
суммасини жавобгар ҳисобидан ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан
белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан
озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, жавобгар
ҳисобидан республика бюджетига 671 117,50 сўм давлат божи ва даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 8, 234, 236, 326, 333, 470, 477-моддалари ва Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 116, 118, 170, 176 - 179моддаларига асосланиб
қарор
қ и л а д и:
“HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамиятининг даъво
аризаси қисман қаноатлантирилсин.
“ RODAKT STROY MARKET” масъулияти чекланган жамиятидан
“HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамиятига 31 366 662,16
сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “ RODAKT STROY MARKET” масъулияти чекланган
жамиятидан Республика бюджетига 671 117,50 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
У.Жумаев