Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1701-2501/9571 Дата решения 13.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый DUR FSHON BOG`I
Source ID f8b7bd8a-c76d-4131-8268-b66c60a6c46d Claim ID PDF Hash b7cd6cd4531d618d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 437-моддаси ФК 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 5 239 симв. Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9571-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2026 йил 13 январь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси “1- GRO BEREKE” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “DUR FSHON BOG`I” фермер хўжалигидан 8 125 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган тартибда, тарафларнинг иштирокисиз, суд муҳокамасисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудуий бошқармаси (кейинги матнларда палата деб юритилади) “1- GRO BEREKE” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “DUR FSHON BOG`I” фермер хўжалиги (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 8 125 000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Иш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2031-бобида назарда тутилган соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2025 йил 16 мартда 1015-сонли шартнома имзоланган. Мазкур шартномага кўра, даъвогар жавобгарга умумий қиймати 16 250 000 сўмлик XinluZh ng-52 F1 номдаги “Пахта чигити, уруғ учун” маҳсулотини етказиб бериш мажбуриятини олган. Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга 2025 йил 18 апрелдаги 1015/1-сонли ҳисобварақ-фактура билан 8 125 000 сўмлик маҳсулотларни етказиб берган бўлиб, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловлар тўлаб берилмаган. Тўловларни амалга ошириш ҳақидаги даъвогарнинг жавобгарга юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Агар шартномада товарларни тўпламга кирадиган алоҳида қисмлар бўйича етказиб бериш назарда тутилган бўлса, сотиб олувчи товарлар ҳақини, башарти шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тўпламга кирадиган сўнгги қисм жўнатилганидан (танлаб олинганидан) кейин тўлайди. Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Мазкур ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвонинг асосий қарз ундириш қисми асосли бўлганлиги учун жавобгардан даъвогар фойдасига 8 125 000 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 8 125 000 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 412 000 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 437, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2031-2035- моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар “DUR FSHON BOG`I” фермер хўжалигидан даъвогар “1GRO BEREKE” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 8 125 000 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “DUR FSHON BOG`I” фермер хўжалигидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят иқтисодий судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Судья С.Рустамов