← Назад
Решение #2822839 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 274 | — | code_article | |
| онуни | 46 | — | law | |
| онуни | 47 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 14 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 276 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 278 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 279 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
12 223 символов
4-1801-2501/9508-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья А.Қодиров
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Л.Абдуллаев
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2026 йил 13 январь
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов ҳайъати судья М.Бозоровнинг раислигида, судьялар
Н.Хўжақулов, Л.Абдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Ҳ.Абсатторовнинг котиблигида, вилоят прокурорининг бўлим прокурори
Ж.Абдуллаев, даъвогардан вакил – Я.Очилов (2026 йил 12 январдаги 11-сонли
ишончнома асосида), жавобгардан вакил – К.Жўраев (2026 йил 12 январдаги
ишончнома асосида) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси вилоят Ғазначилик хизмати
бошқармасидан вакил – Х.Махматқулов (2026 йил 6 январдаги 01-35/3-сонли
ишончнома асосида) даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Қашқадарё
вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг, жавобгар – Қарши
шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан 126.600.000 сўм зарар,
3.400.000 сўм давлат божи, 41.200 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Қарши туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 25 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан даъвогар томонидан
берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга вилоят судининг
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Қашқадарё вилоят
ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар – Қарши шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси
ҳисобидан 126.600.000 сўм зарар, 3.400.000 сўм давлат божи, 41.200 сўм почта
харажатини ундириб беришни сўраган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 ноябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилиб, суд
харажатлари даъвогар зиммасига юклатилган.
Мазкур ҳал қилув қарордан норози бўлиб, даъвогар апелляция тартибида
шикоят билан мурожаат қилиб, унда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво
талабларини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб шикоятда тарафлар ўртасида 2023 йил 10 августда
карантин хизматлари кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилганлиги, шартнома
асосида зарарсизлантириш (фумигация) ишлари бажарилганлиги, хизматлар
кўрсатилганлиги тарафлар ўртасида расмийлаштирилган солиштирма далолатнома билан тасдиқланганлиги, бироқ кўрсатилган хизматлар ҳақи жавобгар
томонидан тўланмаганлиги тўғрисида важлар келтирилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, апелляция шикоятида келтирилган важлларни қўллаб-қувватлаб шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, тарафлар ўртасида
тузилган шартнома Ғазначилик хизмати бошқармаси давлат харидларини
ривожлантириш ва мониторинг шўъбасидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги
сабабли тўловлар амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, қонуний қарор
қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили иштирок этиб,
тарафлар ўртасида тузилган шартнома давлат харидларини ривожлантириш ва
мониторинг шўъбасидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини маълум қилиб,
шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан ариз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган вилоят Иқтисодиёт ва
молия бошқармаси вакили суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
таризда хабардор қилинган бўлса-да, бироқ суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 274-моддасининг тўртинчи қисмида апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд
муҳакамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмаслиги белгиланган.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини ҳамда
прокурорнинг шикоятни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги фикрини
тинглаб, апелляция шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳакама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 10 августда
20230303568-сонли карантин хизматлари (ишлари)ни кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандида “Бажарувчи” “Буюртмачи”нинг талаби асосида
амалдаги давлат карантини талаблари доирасида карантин назорати ишлари ва
зарарсизлантириш (фумигация) ишларини ўзининг кимёвий препаратлари ва
техник жиҳозлари билан карантин хизматини олиб бориш, 3.1-бандида эса
“Буюртмачи” шартнома тузилиб, аризани “Бажарувчи”га топширгандан сўнг ўн
банк куни ичида шартномада кўрсатилган сумманинг ўтиз фоизини тўлаш, қолган
еттмиш фоиз тўловни ҳисобварақ-фактурага асосан йигирма кун ичида тўлаб
бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Шартнома асосида кўрсатилган хизматлар юзасидан тарафлар ўртасида
2023 йил 11 декабрь ҳолатида солиштирма далолатнома расмийлаштирилиб, ушбу
солиштирма далолатнома асосида қарздорлик жавобгар томонидан тан олинган.
Бироқ жавобгарнинг ҳисоб рамида пул маблағлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли
тўловлар амалга оширилмаган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, кўрсатилган
хизматлар ҳақини етказилган зарар сифатида ундириб беришни сўраган.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
46-моддасида давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли бўлмаган
усулларини қонунга хилоф равишда танлашга, давлат харидларини амалга
оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат
харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга, молиялаштириш манбалари ва
миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмаган ёки ажратилган
маблағлар ҳажмидан ортиқ миқдордаги давлат харидларини амалга оширишга
йўл қўйилмаслиги белгиланган.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
47-моддасининг биринчи қисмига кўра ваколатли орган давлат харидлари
электрон тизимларининг ва махсус ахборот порталининг ахборотлар базалари
ўртасида ахборот алмашиш орқали шартномаларнинг ягона реестрини юритади.
Ушбу модданинг бешинчи қисмида қайси шартномалар тўғрисидаги
ахборот шартномаларнинг ягона реестрига киритилмаган бўлса, ўша шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмаслиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи
қисмида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни)
етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган
ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат бюджетининг ғазна
ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2007 йил
28 февралдаги ПҚ-594-сонли қарорининг 6-бандида бюджет тизими
бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб
берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг бюджет
тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у
амалга оширилгандан кейин кучга кириши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддасида агар
қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган
бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қоплашни талаб
қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини
тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки
йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз
ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши
мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда)
тушунилади. Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган
бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган
фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга
ҳақлилиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида” 2007 йил 16 июндаги 163-сонли қарорининг 19-бандида
зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда
тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки
лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган
харажатлари, мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар
иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин
бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг
ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлар ҳам
киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг
зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб,
товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган
харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни
бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар
билан тасдиқланган бўлиши кераклиги тўғрисида тушинтириш берилган.
Баён қилинганларга кўра, даъвогарнинг апелляция шикоятида билдирилган
важлар асоссиз бўлиб, биринчи инстанция суди низо бўйича даъво талабини
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида, моддий ва процессуал қонун нормаларини
тўғри қўллаган ҳолда, қонуний суд ҳужжатини қабул қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 276-моддасининг
биринчи қисмига кўра суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи
инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослигини текширади.
Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 278-моддасининг
биринчи қисмини биринчи бандига кўра апелляция инстанцияси суди апелляция
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришга, апелляция шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақлилиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 279-моддасининг
биринчи қисмига кўра иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги;
суд аниқланган деб ҳисобланган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг
исботланмаганлиги; ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш
ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг
бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган.
Судлов ҳайъати юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва
процессуал қонун нормаларининг талабларига асосланиб, даъвогарнинг апелляция
шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, суд харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни, даъвогар томонидан давлат божи тўланганлигини инобатга олишни
лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 276, 278, 279, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Қашқадарё вилоят
ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 ноябрдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Суд харажатлари даъвогар зиммасига юклатилсин.
Даъвогар томонидан давлат божи тўланганлиги инобатга олинсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан биринчи инстанция суди орқали вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
М.Бозоров
ҳайъат аъзолари:
Н.Хўжақулов
Л.Абдуллаев