← Назад
Решение #2822850 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФК | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
9 503 символов
4-1701-2502/9724-сонли иш
Судья:Х.К.Абдураимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2026 йил 13 январь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судъя Х.К.Абдураимов раислигида,
Ё.Жалолдиновани котиблигида, Бўстон туман прокуратураси “Ҳудудий электр
тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар – “ NDIJON SUV
T ’MINOT” акциядорлик жамияти ҳисобидан 858 146 443 сўм қарздорлик ва
145 562 892 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишини Андижон шаҳар прокуратураси прокурор ёрдамчиси А.Алимов,
даъвогар вакили Ш.Назиров (2026 йил 9 январдаги 06-69-сонли ишончнома асосида) ва
жавобгар И.Рўзибоев (2026 йил 7 январдаги 01-01/8-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Бўстон туман электр
таъминоти Бўстон туман бўлими (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади)
билан “ NDIJON SUV T ’MINOT” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
“Жавобгар” деб юритилади) ўртасида юридик шахслар учун электр энергия таъминоти
шартнома (бундан буён матнда “Шартнома” деб юритилади) тузилган, 180024-сонли
абонент рақами берилган.
Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, корхона тармоғи орқали электр
энергиясини истеъмолчига етказиб бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия
ҳаққини тўлаш, 3.6-бандига асосан, келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин,
энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш
асосида амалга оширилиши, 4.2-бандига биноан, энергия истеъмол қилишни
белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятлари бўйича тарафлар келишилган.
Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги
натижасида 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун
858 146 443 сўм қарздорлик юзага келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун қарздорликни
иҳтиёрий равишда тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда тармоқдан узиш
тўғрисида талабнома юборган. Лекин жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз
қолдирган.
Шу сабабли, “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти иқтисодий
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 858 146 443 сўм
ундиришни сўраган.
Прокурор ёрдамчиси суд мажлисида иштирок этиб, даъвони қўллаб-қувватлаб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакили суд мажлисида – даъвони қўллаб қувватлаб, жавобгар томонидан
қисман тўловлар амалга оширганлигини билдириб, даъвони қолган қисмини
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлисида иштирок этиб, ҳақиқатан ҳам қарздорлик
мавжудлигини, суд мажлисига қадар 77 000 000 сўм тўловларни амалга
оширганлигини қолган тўловларни амалга ошириш чоралари кўрилаётганлигини
билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд тарафларнинг фикрларини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра, даъво талабидаги асосий қарздорликни қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида юридик шахслар учун электр энергия
таъминоти шартнома тузилган, 180024-сонли абонент рақами берилган. Шартнома
шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги натижасида 2025 йил 1
ноябрь ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун 858 146 443 сўм асосий
қарздорлик юзага келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун қарздорликни
иҳтиёрий тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда тармоқдан узиш тўғрисида
талабнома юборилган. Лекин жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирган.
Зеро, шартноманинг 1.1-бандига асосан, корхона тармоғи орқали электр
энергиясини истеъмолчига етказиб бериши, истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия
ҳаққини тўлаши; 3.6-бандига кўра, келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин,
энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш
асосида амалга оширилиши;
Шартноманинг 4.2-бандига биноан, энергия истеъмол қилишни белгиланган
режимига риоя этиш ва фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятлари бўйича тарафлар келишилган.
Бироқ, суд мажлисига қадар жавобгар томонидан қисман 77 000 000 сўм
тўловларни амалга оширган.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва
жаъвогар томонидан тўланган 77 000 000 сўмни асосий қарздорликдан чегирган ҳолда
жавобгардан даъвогар фойдасига 781 146 443 сўм ундиришни лозим топади.
Даъво талабининг асослилиги - тарафлар ўртасида тузилган шартнома, талабнома,
солиштирма далолатнома ва счёт-фактура билан ўз тасдиғини топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда матнда
“ФК” деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия
билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига)
энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига
риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг
созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига биноан, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда
қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470моддасига мувофиқ аниқланади.
Суд даъво талабидаги пеня ундириш қисмини муҳокама қилган ҳолда
жавобгарнинг молиявий аҳволи яхши бўлмаганлиги сабабли пеняни 72 781 446 сўмга
камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда
тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка
(қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Аммо, ФКнинг 326-моддасига асосан, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд
неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида
ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши
лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
163-сонли Қарорининг 2-бандига биноан, шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг
бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани
ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама
қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини
муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмига биноан, агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб,
бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан
ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида кўрсатилган
талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилади деб кўрсатилган.
Суд юқоридагиларни инобатга олиб, жавобгардан Республика бюджетига
72 781 446 сўм давлат божи ҳамда Олий суд депозитига 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни лозим деб топди.
Баён этилганларга ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333, 468,
470, 474-моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 186моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 163-сонли
Қарори талабларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
“ NDIJON SUV T ’MINOT” акциядорлик жамияти ҳисобидан;
- “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 781 146 443 сўм
қарздорлик, 72 781 446 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 72 781 446 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Х.К.Абдураимов