Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1705-2501/1902 Дата решения 13.01.2026 Инстанция Тип документа Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья BUZURXODJAYEV ULUG‘BEK MAMIRJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b2d8aac4-ab81-46fe-8684-1dab2a30a6e3 Claim ID PDF Hash c31dc95a6dd7c6a8... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 3245-моддаси нинг 3245 law
ИПКнинг 3242-моддаси ИПКнинг 3242 law
Текст решения 5 642 символов
4-1705-2501/1902-сонли иқтисодий иш АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ Андижон шаҳри (Иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2026 йил 13 январь Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси Н.Юсуповнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар У.Холиков ва Ш.Абдухаликовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Х.Назаровнинг котиблигида, “ST s rvis kurg n” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг, “R l t til ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 177 500 000 сўм асосий қарз, 53 250 000 сўм фоиз, 7 150 416 сўм банк фоизи ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 21 июль кунги ҳал қилув қарорининг давлат божи ундириш қисми ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 3 декабрдаги қарори устидан “R l t til ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикояти асосида ишни даъвогар вакили У.Мусаев (2025 йил 5 декабрдаги ишончнома асосида) ва жавобгар вакили Х.Обидов (2026 йил 9 январдаги ишончнома ва 2025 йил 29 октябрдаги 74-сонли ордер асосида)ларнинг иштирокида, вилоят суди биносида видеконференцалоқа режимида (шахсий компьютерда), очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ST s rvis kurg n” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “R l t til ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 177 500 000 сўм асосий қарз, 53 250 000 сўм фоиз, 7 150 416 сўм банк фоизи ундиришни сўраган. Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 21 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан “ST s rvis kurg n” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 177 500 000 сўм асосий қарз, 53 250 000 сўм фоиз, 37 500 сўм почта харажати, Республика бюджетига 4 615 000 сўм давлат божи ундирилган. “ST s rvis kurg n” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 143 009 сўм давлат божи ундирилган. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 3 декабрдаги қарори билан кассация шикояти қаноатлантириш рад этилган ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар ушбу суд ҳужжатларидан норози бўлиб, тафтиш тартибидаги шикоят билан мурожаат қилган ва унда биринчи инстанция суди 2 ҳал қилув қарорининг давлат божи ундириш қисмини ва кассация инстанция судининг қарорини бекор қилиб, давлат божи харажатларини даъвогардан ундириш бўйича янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида судга тафтиш шикоятидан воз кечиш ҳақида ариза тақдим қилинганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантириб беришни ва шикоят бўйича иш юритишни тугатишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида жавобгарнинг тафтиш шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризасига нисбатан эътироз билдириб, ишни мазмунан кўриб чиқилишини сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 3245-моддасига кўра, тафтиш тартибида шикоят берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли. ИПКнинг 3242-моддаси биринчи қисми 4-бандига кўра, ишни тафтиш тартибида кўраётган суд тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича шикоят иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, иш юритишни тугатади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 25 июндаги “Судлар томонидан иқтисодий ишларни тафтиш тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 21-сонли қарори 21-бандининг тўртинчи қисмида судларга, тафтиш тартибидаги шикоятдан воз кечилганда (протест чақириб олинганда) тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритиш тугатилади, тафтиш тартибидаги бошқа шикоят (протест) мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустаснолиги бўйича тушунтириш берилган. Демак, даъвогар жавобгарнинг тафтиш тартибидаги шикоятдан воз кечиш ҳақидаги аризасига нисбатан эътироз билдирган бўлса-да, қонунчиликда тафтиш тартибидаги шикоятдан воз кечилганда судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибидаги шикоят бўйича иш юритиш тугатилиши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 36-сонли қарорининг 20-бандида судларга, давлат божи билан боғлиқ масалалар бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан умумий асосларда шикоят (протест) берилганда давлат божи тўланмаслиги тушунтирилган. Юкоридагиларга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш шикоятидан воз кечиш тўғрисидаги аризасини қабул қилиб, тафтиш шикояти юзасидан иш юритишни тугатишни, тафтиш инстанцияси учун ихтиёрий равишда тўлаб чиқилган почта ҳаражатини зиммасида қолдиришни, жавобгар ҳисобидан виеокеонференцалоқа харажатини ундиришни ҳамда давлат божи ундирмасликни лозим топди. 3 Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 3242, 3245-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати ажрим қилади: Жавобгарнинг тафтиш шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин. Жавобгар “R l t til ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Ажрим қабул қилинган кундан бошлаб қонуний кучга кирган. Ажрим устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин. Раислик қилувчи: Н. Юсупов ҳайъат аъзолари: У.Холиков Ш.Абдухаликов