← Назад
Решение #2822864 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9712-сонли иш
Судья: С.А.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳар
2026 йил 13 январь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили А.Бахрамов (2026 йил 9 январь кунги 06-49-сонли
ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “HUDUDIY ELEKTR
T RM QL RI” акциядорлик жамиятининг жавобгар “Q XR M NJ N
H SILD R D L SI” фермер хўжалигидан 50 900 242 сўм асосий қарзни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишини
суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“HUDUDIY ELEKTR T RM QL RI” акциядорлик жамияти (кейинги
матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, “Q XR M NJ N H SILD R D L SI” фермер хўжалиги (кейинги
матнларда жавобгар деб юритилади)дан 50 900 242 сўм асосий қарзни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, қарздорлик
қисман тўланганлигини билдириб, даъво аризани қисман қаноатлантиришни
сўради.
Суднинг суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақидаги ажрими
жавобгарга почта алоқа хизмати орқали етказилган бўлса-да, жавобгар суд
мажлисига келмади ва ўз эътирозини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин. Мазкур модда талабига кўра суд ишни жавобгар
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Даъво аризасида қайд қилинишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
230799-сонли “Юридик шаҳслар учун электр энергияси етказиб бериш”
тўғрисида шартномаси тузилган.
Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, корхона тармоғи орқали электр
энергиясини истеъмолчига етказиб бериш, истеъмолчи эса истеъмол
қилинган энергия ҳаққини тўлаш, 3.6-бандига асосан, келгуси ҳисоб-китоб
даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати
учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши,
4.2-бандига биноан, энергия истеъмол қилишни белгиланган режимига риоя
этиш ва фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятлари
бўйича тарафлар келишилган.
Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада
бажарилмаганлиги натижасида 2025 йил 1 декабрь ҳолатига етказиб берилган
электр энергия учун 50 900 242 сўм муддати ўтган қарздорлик юзага келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун
қарздорликни иҳтиёрий равишда тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган
тақдирда тармоқдан узиш тўғрисида белгиланган тартибда талабнома тақдим
этилган. Лекин жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Даъвогар жавобгардан фойдаланилган электр энергиясидан бўлган
қарздорликни ундириш учун судга мурожаат қилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён
матнда матнда “ФК” деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига биноан, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу
миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Бироқ, суд мажлисида судга 2026 йил 13 январдаги 20-сонли
маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар томонидан суд мажлисига қадар
7 487 654 сўм тўлов тўланганлигини билдирди.
Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби
асосли бўлсада, суд мажлисига қадар жавобгар қисман тўлов тўлганлигини
инобатга олиб, даъво талабини қисман, 43 412 588 сўмга қаноатлантиришни
лозим бўлади.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 43 412 588 сўм асосий
қарз ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан
боғлиқ 1 018 004,84 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига
ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
Кодексининг 234, 333, 468, 470, 474-моддалари, Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176, 186-моддаларига асосланиб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар
“Q XR M NJ N
H SILD R
D L SI” фермер
хўжалигидан “HUDUDIY ELEKTR T RM QL RI” акциядорлик жамияти
82 483 593 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантриш рад этилсин.
Жавобгар
“Q XR M NJ N
H SILD R
D L SI” фермер
хўжалигидан Республика бюджетига 1 018 004,84 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
С.А.Рустамов