← Назад
Решение #2822983 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 632 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онун | 25 | — | law | |
| онун | 24 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 89 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
11 429 символов
4-1801-2511/10120-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳар
2026 йил 13 январь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар "S l r b x"
хусусий корхонаси манфаатида жавобгар "Тараққиёт қурилиш ҳамкор"
масъулияти чекланган жамиятидан 20 000 000 сўм асосий қарз, 4 640 000 сўм
пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили
С.Асадов (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар "S l r b x" хусусий корхонаси (кейинги ўринда даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
"Тараққиёт қурилиш ҳамкор" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринда
- жавобгар)дан 20 000 000 сўм асосий қарз ва 4 640 000 сўм пеняни ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида
тузилган шартномасига асосан қуёш панеллари ўрнатиб берилганлигини,
тўловлар қисман амалга оширилиб, даъво талабида келтирилган қарздорлик
қопланмасдан
қолганлигини
таъкидлаб,
даъво
талабини
тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ
иш ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими гибрид почта
орқали орқали юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига асосан ажрим йўлланган
шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд
этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд ишда иштирок этувчи тараф вакилининг тушунтиришларини, даъво
аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра тарафлар ўртасида 2024 йил 7 февраль куни 44сонли Қуёш (фотоэлектр) панеллари етказиб бериш ва ўрнатиш бўйича
шартнома тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига кўра Сотувчи –
даъвогар ўзига тегишли бўлган қуёш панелларини – товарни Харидор –
жавобгарга мулк қилиб топшириш ва ўрнатиб бериш, харидор эса товарни
қабул қилиш ва тўловни ушбу шартномада белгиланган муддатларда тўлаш
мажбуриятини олган.
Ушбу шартноманинг 1.2-бандида, шартноманинг умумий қиймати ҚҚС
билан 80 000 000 сўмни ташкил этиши, 3.1-бандида эса, Харидор шартнома
тузилган санадан бошлаб 10 банк иш куни ичида Сотувчига шартнома
қийматидан аванс тўловини амалга ошириш, тўловнинг қолган қисмини
етказиб бериш ва ўрнатиш ишлари якунлаш мажбуриятини ўз зиммасига
олганлиги қайд этилган.
Мазкур шартнома бўйича мажбуриятларини бажариб, даъвогар 2025
йил 20 май кунидаги 96/25-сонли ҳисоб-фактурага асосан жавобгарга 80 000
000 сўмлик 20кВтлик On Grid қуёш панелларини етказиб ва ўрнатиб берган.
Бироқ, жавобгар томонидан қуёш панелларини етказиб бериш ва
ўрнатиш харажатлари тўлиқ тўланмасдан қолган.
Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш
ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, Палата даъвогар манфаатида
қарздорликни ундириш ҳақида судга мурожаат қилган.
Мазкур ҳолатда суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ушбу низо шартнома
мажбуриятларини бажармаганлик оқибатида келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 631-моддасида, пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир
ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Ушбу Кодекс 632-моддасига асосан, пудрат шартномаси ашёни
тайёрлаш ёки уни қайта ишлаш (ишлов бериш) ёхуд бошқа ишни бажариб,
натижасини буюртмачига бериш ёки бошқача тарзда топшириш ҳақида
тузилади. Агар пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, иш пудратчининг материаллари, унинг кучи ва маблағлари
ҳисобидан бажарилади.
ФК 638-моддасига мувофиқ, агар пудрат шартномасида бажарилган
ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган
бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва
келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан олдин
бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши
шарт.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
Даъвогар шартнома бўйича мажбуриятларини тўлиқ бажариб,
маҳсулотни етказиб берганлиги тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисоб
фактура ва бажарилган ишлар бўйича далолатномага асосан топширганлиги
иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топди.
Шу боисдан суд асосий қарз ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(кейинги ўринларда “Қонун”)га асосан жавобгардан 4 640 000 сўм пеня
ундиришни ҳам сўраган.
Қонун 25-моддасига асосан, товарларни етказиб бериш муддатлари
кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки
хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб
олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият
бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда
пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар
ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги
лозимлиги белгиланган.
Ушбу Қонун 24-моддасининг учинчи қисмига асосан, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса,
хўжалик шартномаларини бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик
учун ушбу Қонуннинг 25-32-моддаларида назарда тутилган жавобгарлик
чоралари қўлланилади
Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
Қарорининг 1-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни
ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги,
4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги
белгиланган. Бинобарин, жавобгар томонидан тўловларни амалга ошириш
борасидаги мажбуриятлар кечиктирилганлиги ҳолатида даъвогар томонидан
пеня миқдори асосли ҳисобланган бўлсада, суд талаб қилинган пеня
миқдорини мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиб тарзда 1 600 000
сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топди.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 89-моддасининг учинчи қисмига асосан, агар фактни тан олиш
ишнинг ҳолатларига мувофиқ эканлигига ва алдаш, зўрлик ишлатиш,
қўрқитиш, чалғитиш таъсирида ёки ҳақиқатни яшириш мақсадида
қилинмаганлигига судда шубҳа туғилмаса, у тан олинган фактни аниқланган
деб ҳисоблаши мумкин.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозим.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 20 000 000 сўм асосий қарз, 3 000 000
сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 492 800 сўм
давлат божи ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 237, 333,
437, 631, 632 -моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 89, 118, 176179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "Тараққиёт қурилиш ҳамкор" масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар "S l r b x" хусусий корхонаси фойдасига 20 000 000
сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 492 800 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.Ш.Ибрагимов