Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1701-2501/9726 Дата решения 13.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение HUDUDIY ELEKTR T RM QL RI Ответчик / Подсудимый NDIJ N SUV T `MIN TI
Source ID 324eedc0-cb33-49b9-92ab-d08203133c97 Claim ID PDF Hash d14b75b399286c62... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 5 781 символов
4-1701-2501/9726-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шахар 2026 йил 13 январь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, Андижон шахар прокурори катта ёрдамчиси А.Алимовнинг қатнашувида даъвогар вакили Х.Ахмедов (2026 йил 8 январь кунги 06-26-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар вакили И.Рўзибоев (2026 йил 7 январдаги 01-01/8-сонли ишончнома ассосида)ларнинг иштирокида, Шаҳрихон туман прокуратурасининг даъвогар “HUDUDIY ELEKTR T RM QL RI” акционерлик жамияти манфаати жавобгар “ NDIJ N SUV T `MIN TI” масъулияти чекланган жамиятидан 381 402 910 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишини суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Шаҳрихон туман прокуратураси (кейинги матнларда прокуратура деб юритилади) “HUDUDIY ELEKTR T RM QL RI” акционерлик жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “ NDIJ N SUV T `MIN TI” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 381 402 910 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида прокурор даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарнинг 381 402 910 сўм қарздорлиги мавжудлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили қисман тўловлар амалга оширилганлигини маълум қилди. Даъво аризасида қайд қилинишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2025 йил 3 январда 260127-сонли “Юридик шаҳслар учун электр энергияси етказиб бериш” тўғрисида шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, корхона тармоғи орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини тўлаш, 3.6-бандига асосан, келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши, 4.2-бандига биноан, энергия истеъмол қилишни белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятлари бўйича тарафлар келишилган. Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида 2025 йил 1 декабрь ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун 381 402 910 сўм муддати ўтган қарздорлик юзага келган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун қарздорликни иҳтиёрий равишда тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда тармоқдан узиш тўғрисида белгиланган тартибда талабнома тақдим этилган. Лекин жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган. Даъвогар жавобгардан фойдаланилган электр энергиясидан бўлган қарздорликни ундириш учун судга мурожаат қилган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда матнда “ФК” деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига биноан, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. Суд, жавобгар вакилининг қисман тўлов қилганлик важи билан келишмайди. Жавобгар томонидан тўланган 2026 йил 1 декабрдаги 5 000 000 сўм, шу йилнинг 30 декабридаги 5 000 000 сўм ва 2026 йилнинг 9 январидаги 10 000 000 сўм тўловлар суднинг 4-1701-2501/63-сонли иши бўйича қарздорлигига йўналтилиган. Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 381 402 910 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 7 628 058,20 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни лозим топади. Баён этилганларга ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 234, 333, 468, 470, 474-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 186-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар “ NDIJ N SUV T `MIN TI” масъулияти чекланган жамиятидан “HUDUDIY ELEKTR T RM QL RI" акционерлик жамиятига 381 402 910 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ NDIJ N SUV T `MIN TI” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 7 628 058,20 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи С.А.Рустамов