Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1701-2502/9713 Дата решения 13.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b07c6633-0167-4ee9-a9a7-165e699ad80f Claim ID PDF Hash f7b2a10d1c9f72d8... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФК 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 7 341 символов
4-1701-2502/9705-сонли иш Судья: Х.К.Абдураимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳар 2026 йил 13 январь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судъя Х.К.Абдураимов раислигида, Ё.Жалолдинованинг котибалигида, даъвогар – “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг, жавобгар – “VODIY SH RQ RU SORI” фермер хўжалиги ҳисобидан фойдаланилган электр энергия учун ҳисобланган 26 831 666 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили – А.Бахромов (2026 йил 9 январдаги 06-49-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг “Энергосавдо” филиали Олтинкўл тўман бўлими (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) билан “VODIY SH RQ RU SORI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида юридик шахслар учун электр энергия таъминоти шартнома (бундан буён матнда “Шартнома” деб юритилади) тузилган, 230487-сонли абонент рақами берилган. Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, корхона тармоғи орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини тўлаш, 3.6-бандига асосан, келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши, 4.2-бандига биноан, энергия истеъмол қилишни белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятлари бўйича тарафлар келишилган. Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги натижасида 2025 йил 1 декабрь ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун 26 831 666 сўм қарздорлик юзага келганлиги даъво аризада қайд этилган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун қарздорликни иҳтиёрий равишда тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда тармоқдан узиш тўғрисида талабнома тақдим этган. Лекин жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирган. Шу сабабли “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 26 831 666 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида - жавобгар суд мажлиси кунига қадарли қисман 8 808 779 сўм тўловларни амалга оширганлигини билдириб, даъвони қолган қисмини қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган, лекин иштирок этмади ва ўз эътирозларини билдирмади. Суд, Ўзбекистон Республикакси Иқтисодий процессуал Кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд ишда иштирок этган шахсларнинг фикрларини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, жавобгар томонидан суд кунига қадарли тўловлар амалга оширмаганлиги сабабли даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Аниқланишича, тарафлар ўртасида юридик шахслар учун электр энергия таъминоти шартнома тузилган, 230487-сонли абонент рақами берилган. Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги натижасида 2025 йил 1 декабрь ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун 77 603 713 сўм муддати ўтган қарздорлик вужудга келган. Бироқ, ушбу қарздорликдан 50 772 047 сўмини мажбурий ундириш юзасидан суднинг ҳал қилув қарорлари мавжуд. Шу сабабли ҳозирда мажбурий ундирув чораси кўрилмаган ва даъво ариза киритилмаган муддати ўтган қарздорлик миқдори 26 831 666 сўмни ташкил қилади. Зеро, шартноманинг 1.1-бандига асосан, корхона тармоғи орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериши, истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини тўлаши; 3.6-бандига кўра, келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши бўйича тарафлар келишилган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун қарздорликни иҳтиёрий равишда тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда тармоқдан узиш тўғрисида талабнома юборган. Лекин жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирган. Суд мажлисига қадар жавобгар томонидан мавжуд қарздорликни 8 808 779 сўм қисми бартараф этилган, қарздорликни қолган 18 022 887 сўм қисми бартараф этилмаганлиги даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаси билан ўз тасдиғини топди. Зотан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда матнда “ФК” деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига биноан, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. Мазкур нормалардан келиб чиқиб ҳамда жавобгар томонидан қарздорликни 8 808 779 сўм қисми тўлаганлигини инобатга олган ҳолда суд, даъвогарнинг даъво талабини 18 022 887 сўм қисмини қаноатлантиришни лозим топади. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб қайд этилган. Ўзбекистон Республикасининг Давлат божи тўғрисидаги қонунида кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Суд юқоридагиларни инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 536 633,32 сўм давлат божини ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Баён этилганларга ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333, 468, 470, 474-моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 186-моддаларига, асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. “VODIY SH RQ RU SORI” фермер хўжалиги ҳисобидан; “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 18 022 887 сўм асосий қарздорлик, 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 536 633,32 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи, судья Х.К.Абдураимов