← Назад
Решение #2823026 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 957 | — | law | |
| Ушбу кодекси | 1001 | — | code_article | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФК | 238 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 67 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 75 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
8 309 символов
4-1801-2511/10110-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2026 йил 13 январь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида даъвогар "Alsk m sug'urt
k m ni si" акциядорлик жамиятининг жавобгар ЯТТ "Рузиқулов Хуршид
Амонович" дан 39 077 563, 89 сўм миқдорида етказилган зарарни суброгация
тартибида ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни тарафлар
иштирокисиз, суд биносида, видеоконфренцалоқа хизмати орқали очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар "Alsk m sug'urt k m ni si" акциядорлик жамияти (кейинги
ўринда – даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ЯТТ "Рузиқулов Хуршид Амонович" (кейинги ўринда – жавобгар
деб юритилади)дан 39 077 563, 89 сўм миқдорида етказилган зарарни
суброгация тартибида ундиришни сўраган.
Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Асака банк” АТБ жалб этилган
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кредит маблағининг
қайтмаслик хатари суғурталанганлиги, жавобгар ўз вақтида қайтармаганлиги
оқибатида суғурта ҳодисаси юз берганлигини, даъвогар томонидан ушбу
қарздорлик қоплаб берилганлигини, шартнома шартига кўра талаб қилиш
ҳуқуқи даъвогарга ўтганлигини маълум қилиб, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган
бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Ушбу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига
мувофиқ, ишни жавобгар ва учинчи шахс иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд даъвогар вакилининг низо юзасидан тушунтиришларини эшитиб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга асосан даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, “Асака банк” АТБ ва жавобгар ЯТТ "Рузиқулов Хуршид
Амонович" ўртасида 2025 йил 21 февралдаги №2025-25-сонли кредит
шартномаси асосида жавобгарга 100 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи
ажратилган.
Даъвогар ва “Асака банк” АТБ ўртасида 2025 йил 20 мартда SH 336/00052- онли “активларни суғурталаш” суғурта шартномасига асосан
қўшимча харажатлар туфайли йўқотишлар хатари суғурталанган ҳамда EALD
0045329-сонли суғурта полиси расмийлаштирилиб, 2025 йил 09 апрелдан 2026
йил 08 апрелгача, суғурта сўммаси эса 50 000 000 000 сўм деб белгиланган.
Суғурта комиссиясининг 2025 йил 30 сентябрдаги 1164 ва 1344-сонли
қарорларига кўра жавобгар томонидан ажратилган кредит қарздорлиги
маблағи қайтарилмаганлиги суғурта ҳодисаси деб тан олиниб, 39 077 563, 89
сўмни ташкил этиши келтирилган.
Даъвогар "Alsk m sug'urt k m ni si" акциядорлик жамиятининг 2025
йил 30 сентябрда жавобгар ЯТТ "Рузиқулов Хуршид Амонович" нинг кредит
маблағи бўйича 39 077 563, 89 сўм “Наф олувчи” “Асака банк” АТБга тўлаб
берилган.
Даъвогарнинг жавобгарга тўлаб берилган маблағларини қайтариш
ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Натижада даъвогар тўлаб берилган суғурта пулини суброгация
тартибида ундириш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Суд даъвогарнинг даъво талабини қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб
чиқиб, уни асосли деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги
ўринларда “ФК” деб юритилади)нинг 957-моддасида, агар мулкий суғурта
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи
(наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан
талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган
суғурталовчига ўтади.
Ушбу кодексининг 1001-моддасига асосан, бошқа шахс (меҳнат
мажбуриятларини бажараётган ходим, транспорт воситасини бошқарувчи
шахс ва ҳ.к) томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу шахсга нисбатан,
агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган товон
миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга.
2025 йил 20 мартда SH 3-36/00052- онли “активларни суғурталаш”
суғурта шартномасининг 12-бандида, “Суғурта қилдирувчи”нинг уғурта
ҳодисаси натижасида қопланган зарар учун кредит олувчилардан талаб қилиш
ҳуқуқи “Суғурта қилувчи”га тўланган суғурта товони миқдори доирасида
“Суғурталовчи” (даъвогар)га ўтиши кўрсатилган.
ФКнинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият фуқаролик ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчиликка мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар
учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим
даражада бажарилмаган. Шу сабабли 39 077 563, 89 сўм ундириш талабини
асосли деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 66-моддасига биноан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 67-моддасига кўра исботлаш ишни мазмунан кўриш учун
аҳамиятга эга ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ
этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига асосан суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.
ИПКнинг 75-моддасига кўра иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар
тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар,
маълумотномалар, амалий ёзишмалар ёзма далиллардир.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 39 077 563, 89 сўм етказилган зарар,
41 200 сўм почта харажати ҳамда республика бюджетига 781 551,28 сўм давлат
божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм
видеоконфренцалоқа харажати ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 237, 238, 957моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 170,
176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ЯТТ "Рузиқулов Хуршид Амонович" дан даъвогар "Alsk m
sug'urt k m ni si" акциядорлик жамияти фойдасига 39 077 563, 89 сўм
етказилган зарар, 41 200 сўм почта харажати;
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм
видеоконфренцалоқа харажати;
Республика бюджетига 781 551,28 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.Ибрагимов