Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1701-2501/9563 Дата решения 13.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый M SH
Source ID 1970c994-3fb9-4b05-b73c-7ab35721182b Claim ID PDF Hash 70e6b0d5dd754fe2... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9563-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2026 йил 13 январь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси “1- GRO BEREKE” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “M SH’ L MEXRIGIYOSI” фермер хўжалигидан 7 500 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган тартибда, тарафларнинг иштирокисиз, суд муҳокамасисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудуий бошқармаси (кейинги матнларда палата деб юритилади) “1- GRO BEREKE” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “M SH’ L MEXRIGIYOSI” фермер хўжалиги (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 7 500 000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Иш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2031-бобида назарда тутилган соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2025 йил 27 январда 126-сонли шартнома имзоланган. Мазкур шартномага кўра, даъвогар жавобгарга умумий қиймати 43 365 000 сўмлик XinluZh ng-52 F1 номдаги “Пахта чигити, уруғ учун” маҳсулотини етказиб бериш мажбуриятини олган. Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга 2025 йил 27 мартдаги 126-сонли ҳисобварақ-фактура билан 26 000 000 сўмлик ва 2025 йил 1 майдаги 126-2-сонли ҳисобварақ-фактура билан 6 500 000 сўмлик маҳсулотларни етказиб берган бўлиб, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловлар қисман амалга оширилиб, қолган 7 500 000 сўм тўлаб берилмаган. Тўловларни амалга ошириш ҳақидаги даъвогарнинг жавобгарга юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Агар шартномада товарларни тўпламга кирадиган алоҳида қисмлар бўйича етказиб бериш назарда тутилган бўлса, сотиб олувчи товарлар ҳақини, башарти шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тўпламга кирадиган сўнгги қисм жўнатилганидан (танлаб олинганидан) кейин тўлайди. Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Мазкур ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвонинг асосий қарз ундириш қисми асосли бўлганлиги учун жавобгардан даъвогар фойдасига 7 500 000 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 7 500 000 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 412 000 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 437, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2031-2035- моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар “M SH’ L MEXRIGIYOSI” фермер хўжалигидан даъвогар “1- GRO BEREKE” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 7 500 000 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “M SH’ L MEXRIGIYOSI” фермер хўжалигидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят иқтисодий судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Судья С.Рустамов