Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2516/123081 Дата решения 13.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Sund El tr ni s Ответчик / Подсудимый ТИФ Миллийбанк
Source ID 188ddcb3-ba89-4608-9c7c-685184992018 Claim ID PDF Hash d0c797d8ee02d757... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
лаш ушбу Кодекснинг 107-моддаси лаш ушбу Кодекс 107 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 5 883 символов
4-1001-2516/123081-сонли иш Судья: С.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2026 йил 13 январь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ш.Вахабов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар «Sund El tr ni s” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар « din ’l durd n si” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар ТИФ Миллийбанкга нисбатан 2017 йил 24 мартдаги нотариал тасдиқланган кўчмас мулкни ипотека (гаров) шартномасининг “Олтинкўл соҳил” маданият ва истироҳат боғи бино ва иншоотлари билан боғлиқ қисмини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни суд биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Sund El tr ni s (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, « din ’l durd n si” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 2017 йил 24 мартдаги нотариал тасдиқланган кўчмас мулкни ипотека (гаров) шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, гаров мулкининг баҳоси ҳозирги кундаги бозор қийматинидан анча паст нарх эканлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили ўз кўргазмасида, даъвога нисбатан эътирози билдириб, даъвогар билан қўшимча жавобгар бир шахсга тегишли эканлиги, кредит маблағини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли Тошкент туманлараро иқтисодий судининг кредит маблағини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. ТИФ Миллийбанк (кейинги матнларда қўшимча жавобгар деб юритилади) раҳбари қонуний ҳал қилув қарори қабул қилишни сўради. Суд, тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2024 йил 2 апрелда 12/24-сонли кредит шартномаси имзоланган. Ушбу шартномага асосан жавобгар қўшимча жавобгарга 3 000 000 000 сўм кредит маблағи ажратган. Кредит таъминоти сифатида даъвогарга тегишли бўлган Андижон вилояти, Балиқчи тумани, Ботир МФЙ, Катта дарвоза кўчасида жойлашган умумий майдони 18 117,57 кв.метр бўлган ип йигирув фабрикаси ва иссиқхона биноси гаровга қўйилган. Ушбу гаров мулки тарафлар ўртасидаги далолатномага асосан 4 759 425 344 сўм этиб белгиланган ва 2017 йил 24 мартда Андижон шаҳридаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Қамбаров Насибулло Тохирович томонидан ипотека шартномаси расмийлаштирилган. Даъвогар даъво аризасида гаров мулки 20 000 000 000 сўмдан зиёд қийматга эгалиги важи билан ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Бироқ, суд даъвогарнинг ушбу важини асоссиз деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади) 101-моддасига кўра, [СПиТ: 1.Мажбурият ҳуқуқи. Битимлар / Битимлар] битимлар деб фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатларига айтилади. ФК 107-моддасига асосан [СПиТ: 1.Мажбурият ҳуқуқи. Битимлар / Ёзма битим] ёзма шаклда тузилган битимни, агар иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, тарафлар ёки уларнинг вакиллари имзолаши керак. Агар қонунчиликка ёки иштирокчилардан бирининг талабларига зид бўлмаса, битим тузиш чоғида имзодан факсимиле усулида нусха кўчириш воситаларидан фойдаланилишига йўл қўйилади. Икки тарафлама битимлар ҳар бирини бераётган тараф имзолайдиган ҳужжатларни ўзаро айирбошлаш йўли билан тузилиши мумкин. ФК 110-моддасида, битимни нотариал тасдиқлаш ушбу Кодекснинг 107-моддаси талабларига мос келадиган ҳужжатда нотариус ёки бундай нотариал ҳаракатни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа мансабдор шахс томонидан тасдиқловчи устхат ёзиб қўйиш йўли билан амалга оширилади. Қуйидаги ҳолларда битимларни нотариал тасдиқлаш шарт: 1) қонунда кўрсатилган ҳолларда; 2) тарафлардан бирининг талаби бўйича. ФК 113-моддасига кўра, [СПиТ: 1.Мажбурият ҳуқуқи. Битимлар / Низоли битим; 2.Мажбурият ҳуқуқи. Битимлар / Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим] битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). Низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни ушбу Кодексда кўрсатилган шахслар қўйишлари мумкин. Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво талабини асоссиз ҳисоблаб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар томонидан тўланган 3 750 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176, 177-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 113, 114-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар АТБ “ hin-Il m” томонидан тўланган 3 750 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи С.А.Рустамов