Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2529/118591 Дата решения 13.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Din r t kstil Ответчик / Подсудимый
Source ID 0631fbeb-b03d-4359-8f0d-a2d21c91ce99 Claim ID PDF Hash c20432912ea20c8d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
аролик кодекси 150-моддаси аролик кодекси 150 code_article
Текст решения 7 123 символов
4-1001-2529/118591-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2026 йил 13 январь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, тугатиш бошқарувчиси Ф.Алижонов (паспорт асосида)нинг иштирокида, даъвогар «Din r t kstil” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси Ф.Алижоновнинг жавобгар « r Di m Int x” масъулияти чекланган жамиятидан 266 369 618,43 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: «Din r t kstil” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси Ф.Алижонов (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, « r Di m Int x” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 266 369 618,43 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида тугатиш бошқарувчиси даъво талабини қувватлаб, жамиятни тугатиш жараёнида жавобгарга 521 369 618,43 сўмлик маҳсулот берганлиги, жавобгар томонидан даъвогарнинг ҳисобрақамига 255 000 000 сўм келиб тушганлиги, қолган 266 369 618,43 сўм келиб тушмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур модда талабига кўра, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, тарафларнинг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни, даъво муддатини қўллаб, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «Din r t kstil” масъулияти чекланган жамияти Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2025 йил 23 майдаги 4-17-2507/8-сонли ҳал қилув қарори билан тўловга қобилиятсиз деб топилиб, Ф.Алижонов тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан жамиятнинг банк айланмаси таҳлил қилинганда, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2020 йил 2 декабрда 11-сонли шартнома тузилганлиги, шартномага асосан даъвогар жавобгарга 2020 йил 17 декабрдаги 48-сонли ҳисоб-фактурага асосан 139 371 414,78 сўмлик, 2021 йил 12 февралдаги 7-сонли ҳисоб-фактурага асосан 133 361 221,48 сўмлик, 2021 йил 1 апрелдаги 18-сонли ҳисоб-фактурага асосан 52 548 570,53 сўмлик, 2021 йил 1 апрелдаги 19-сонли ҳисоб-фактурага асосан 119 269 844,14 сўмлик, 2021 йил 3 майдаги 27-сонли ҳисоб-фактурага асосан 76 818 567,50 сўмлик жами 521 369 618,43 сўмлик трикотаж маҳсулотларини етказиб берганлиги, жавобгар томонидан даъвогарга 255 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлиги аниқланган. Қолган тўловлар бўйича маълумот топилмаганлиги сабабли тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 266 369 618,43 сўм ундириб беришни сўраган. ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 437-моддасига кўра, м[СПиТ: 1.Шартномалар турлари / Маҳсулот етказиб бериш] аҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби асосли бўлса-да, бироқ, олдин бўлиб ўтган суд мажлисида жавобгар даъво муддати ўтиб кетганлиги боис даъво муддатини қўллаган ҳолда даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўраб, судга ариза тақдим қилди. ФК 150-моддасига биноан даъво муддати уч йил. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 2015 йил 19 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 282-сонли қарори 11.1-бандига кўра, даъво муддатини узилишини аниқлашда даъво ким томонидан, яъни ҳуқуқи бузилган шахснинг ўзи ёки унинг манфаатида даъво тақдим этган шахс (прокурор, давлат органи ёки бошқалар) томонидан тақдим этилганлигининг аҳамияти йўқ. Мазкур Пленум қарорининг 11.2-бандига асосан мажбуриятдаги шахсларнинг ўзгариши даъво муддати ва уни ҳисоблаш тартибининг ўзгаришига олиб келмаслигини судлар инобатга олиши лозим. Тугатилаётган юридик шахснинг тугатиш бошқарувчиси томонидан билдирилган талаблар бўйича даъво муддати, тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эмас, балки тугатилаётган юридик шахснинг ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Ушбу Пленум қарори талабига асосан тугатиш бошқарувчиси янги тайинланганлигининг аҳамияти йўқлиги сабабли суд даъво муддатини ўтган деб ҳисоблаб, жавобгарнинг аризани қаноатлантиришни, даъво муддатини қўллаб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан суд, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни, даъво муддатини қўллаб, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни, тугатиш бошқарувчиси томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 5 327 392,3 сўм давлат божини даъвогардан республика бюджетига ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 150-моддасини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилсин. Даъво муддати қўлланилсин. Даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар «Din r t kstil” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 5 327 392,3 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар «Din r t kstil” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин. Раислик этувчи С.А.Рустамов