← Назад
Решение #2823056 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9512-сонли иш
Судья: С.А.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2026 йил 13 январь
Андижон шаҳри
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, тугатиш
бошқарувчиси Х.Абдуллаев (паспорт асосида) ва жавобгар жамият раҳбари
Х.Болтабоев (паспорт асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар «Elinur l uks
str ” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси Х.Абдуллаевнинг
жавобгар « nd-Nur Imk n” масъулияти чекланган жамиятидан 15 500 000 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд
мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
«Elinur l uks str ” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчиси Х.Абдуллаев (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, « nd-Nur Imk n” масъулияти чекланган
жамияти
(кейинги
матнларда
жавобгар
деб
юритилади)дан
15 500 000 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида тугатиш бошқарувчиси даъво талабини қувватлаб,
жамиятни тугатиш жараёнида жавобгарга қайтариш шарти билан
15 500 000 сўм миқдоридаги молиявий ёрдам пуллари ўтказиб берилганлиги
аниқланганлиги бироқ, жавобгар пул маблағларини қайтариб бермаганлигини
билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар жамият раҳбари ўз кўргазмасида аъвогар билан бўлган
молиявий алоқа маҳсулот бериш эвазига бартараф этилганлигини билдириб,
даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, тарафларнинг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатлари билан танишиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «Elinur l uks str ” масъулияти
чекланган жамияти Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил
21 августдаги 4-1701-2501/4482-сонли ҳал қилув қарори билан тўловга
қобилиятсиз деб топилиб, Х.Абдуллаев тугатиш бошқарувчиси этиб
тайинланган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан жамиятнинг банк айланмаси таҳлил
қилинганда, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2023 йил 27 июнда молиявий
ёрдам кўрсатиш шартномаси имзоланган ва ушбу шартномага асосан даъвогар
жавобгарга 15 500 000 сўм миқдорида молиявий ёрдам маблағини ўтказиб
берган.
Бироқ, жавобгар 15 500 000 сўм пул маблағлари шу кунга қадарли
даъвогарга қайтариб бермаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби асосли бўлса-да, бироқ, суд
мажлисида жавобгар судга олди-сотди шартномаси, ишочннома, ҳисоб-фактура
ҳамда солиштирма далолатнома тқдим қилиб, даъвогар томонидан ўтказиб
берилган молиявий ёрдам эвазига даъвогарга маҳсулот етказиб берганлиги,
ҳозирги кунда қарздорлик мавжуд эмаслиги аниқланди.
Мазкур ҳолатда суд, судга тақдим этилган далилларга биноан даъво
аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси
саккизинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд
харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу келишувга
мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Суд мажлисида жавобгар судга ариза тақдим қилиб, ишни бўйича
ундирилиши лозим бўлган давлат божини ўзининг зиммасига юклашни
сўраган.
Ушбу аризага биноан суд, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган давлат
божини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга асосан суд, даъво аризани қаноатлантиришни рад
этишни, тугатиш бошқарувчиси томонидан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини унинг зиммасида қолдиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ
412 000 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига ундиришни
лозим топади.
Бинобарин суд,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар « nd-Nur Imk n” масъулияти чекланган жамиятидан
республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар «Elinur l uks str ” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчиси томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг
зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали
Андижон вилоят судига апелляция шикоят (прокурор протест) келтириши
мумкин.
Раислик этувчи
С.А.Рустамов