← Назад
Решение #2823057 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 3245 | — | law | |
| ИПКнинг | 3242 | — | law |
Текст решения
4 876 символов
4-1705-2501/1900-сонли иқтисодий иш
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
Андижон шаҳри
(Иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2026 йил 13 январь
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси
Н.Юсуповнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Мадаминов ва
У.Холиковлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Х.Назаровнинг
котиблигида, “ST s rvis kurg n” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчисининг, “VIR F CTORY” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
172 000 000 сўм асосий қарз, 51 600 000 сўм фоиз, 12 648 333 сўм банк фоизи
ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 21 июль кунги ҳал қилув қарорининг давлат божи ундириш
қисми ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 3 декабрдаги қарори устидан жавобгар
“VIR F CTORY” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган тафтиш
тартибидаги
шикояти
асосида
ишни
даъвогар
вакили
У.Мусаев
(2025 йил 5 декабрдаги ишончнома асосида), жавобгар вакили Х.Обидов
(2026 йил 9 январдаги ишончнома ва 2025 йил 29 октябрдаги 73-сонли ордер
асосида)ларнинг иштирокида, вилоят суди биносида видеоконференцалоқа
режимида (шахсий компьютерда), очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
“ST s rvis kurg n” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “VIR F CTORY” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 172 000 000 сўм асосий қарз,
51 600 000 сўм фоиз, 12 648 333 сўм банк фоизи ундиришни сўраган.
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 21 июлдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 172 000 000 сўм асосий қарз, 51 600 000 сўм фоиз,
37 500 сўм почта харажати, Республика бюджетига 4 472 000 сўм давлат божи,
Олий суд депозит ҳисоб рақамига 93 750 сўм видеоконференцалоқа харажатлари
ундирилган. Даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига 252 967 сўм давлат
божи ундирилган.
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2025 йил 3 декабрдаги қарори билан кассация шикояти
қаноатлантириш рад этилган ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар ушбу суд ҳужжатларидан норози бўлиб, тафтиш тартибидаги
шикоят билан мурожаат қилган ва унда биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорининг давлат божи ундириш қисмини ва кассация инстанция судининг
қарорини бекор қилиб, давлат божи харажатларини даъвогардан ундириш бўйича
янги қарор қабул қилишни сўраган.
2
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида судга
тафтиш шикоятидан воз кечиш ҳақида ариза тақдим қилинганлигини маълум
қилиб, аризани қаноатлантириб беришни ва шикоят бўйича иш юритишни
тугатишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида
жавобгарнинг тафтиш шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризасига нисбатан
эътирози йўқлигини билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 3245-моддасига кўра, тафтиш тартибида
шикоят берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига
қадар ундан воз кечишга ҳақли.
ИПКнинг 3242-моддаси биринчи қисми 4-бандига кўра, ишни тафтиш
тартибида кўраётган суд тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича шикоят
иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган шахс томонидан
шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, иш юритишни
тугатади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил
19 декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти
тўғрисида”ги 36-сонли қарорининг 20-бандида давлат божи билан боғлиқ
масалалар бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан умумий асосларда
шикоят (протест) берилганда давлат божи тўланмаслиги судларга
тушунтирилган.
Юкоридагиларга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш шикоятидан
воз кечиш тўғрисидаги аризасини қабул қилиб, тафтиш шикояти юзасидан иш
юритишни тугатишни, тафтиш инстанцияси учун ихтиёрий равишда тўлаб
чиқилган почта ҳаражатини зиммасида қолдиришни, жавобгар ҳисобидан
виеокеонференцалоқа
харажатини
ундиришни
ҳамда
давлат
божи
ундирмасликни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 3242, 3245-моддаларига асосланиб,
судлов ҳайъати
ажрим қилади:
Жавобгарнинг тафтиш шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин.
Жавобгар “VIR F CTORY” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Ажрим қабул қилинган кундан бошлаб қонуний кучга кирган.
Ажрим устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши
мумкин.
Раислик қилувчи:
Н. Юсупов
ҳайъат аъзолари:
А.Мадаминов
У. Холиков