← Назад
Решение #2823138 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 437 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 299 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 301 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 302 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
16 494 символов
4-1806-2401/4687-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья У.Латипов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Л.Абдуллаев
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2026 йил 13 январь
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича кассация
инстанцияси судлов ҳайъати судья М.Бозоронинг раислигида, судьялар
А.Қодиров, Л.Абдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Ҳ.Абсатторовнинг котиблигида, даъвогардан вакиллар – Э.Умиров, Д.Ачилов
(2025 йил 3 февралдаги 15-сонли, 2026 йил 12 январдаги 17-сонли ишончномалар асосида), жавобгардан раҳбар – Т.Ярматов, вакил - Ш.Мирзаев иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар – “Q
SHI OL IN BOSHOQ G O LUS E ” МЧЖ манфаатида,
жавобгар - “BIBISO
Y N BI SI UNIS OYI ” фермер хўжалиги
ҳисобидан 2023 йил ҳосилидан 87.864.540,01 сўм қарздорлик, 2024 йил ғалла
ҳосилидан 32.015.598,29 сўм бунак қарздорлик, 49.272.300 сўм жарима
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 5 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан
жавобгар томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан
бирга вилоят судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар
– “Q
SHI OL IN BOSHOQ G O LUS E ” МЧЖ манфаатида судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - “BIBISO
Y N BI SI
UNIS
OYI ” фермер хҳжалиги ҳисобидан 2023 йил ҳосилидан
87.864.540,01 сўм қарздорлик, 2024 йил ғалла ҳосилидан 32.015.598,29 сўм
бунак қарздорлик, 49.272.300 сўм жарима ундириб беришни сўраган.
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 5 ноябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб,
жавобгар - “BIBISO
Y N BI SI UNIS OYI ” фермер хҳжалиги
ҳисобидан даъвогар - “Q
SHI OL IN BOSHOQ G O LUS E ” МЧЖ
фойдасига 119.880.138 сўм асосий қарз, 4.927.230 сўм жарима, 37.500 сўм почта
харажати, шунингдек республика бюджетига 3.383.049 сўм давлат божи
ундирилиши белгиланиб, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш
рад этилган.
Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 18 ноябрдаги қарори билан жавобгарнинг
кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилиб, Чироқчи туманлараро
иқтисодий судининг 2024 йил 5 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
тафтиш инстанциясининг 2025 йил 24 декабрдаги қарори билан жавобгарнинг
тафтиш шикояти қисман қаноатлантирилиб, Қашқадарё вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил
18 ноябрдаги қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун шу суднинг
кассация инстанциясига юборилган.
Жавобгар ҳал қилув қароридан норози бўлиб, кассация тартибида шикоят
билан мурожаат қилиб, унда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул
қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб кассация шикоятда тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил
10 сентябрдаги 9/2-сонли шартномага асосан даъвогарга 178.296.478 сўмлик
маҳсулот етказиб берилганлиги, даъвогар томонидан эса 149.490.550 сўмлик
маҳсулот етказиб берилганлиги, даъвогар томонидан қирқ икки гектар ер
майдонида комбайн хизматлари кўрсатилганлиги баён қилинганлиги, аслида
ўттиз олти гектар ер майдонида ғалла экилганлиги, олти гектар ер майдонида
хизматлар кўрсатилганлиги қўшиб ёзилганлиги, 2023 йил 30 сентябрдаги
9/2-сонли шартнома асосида 139.581.684 сўмлик маҳсулот етказиб берилганлиги, даъвогар томонидан эса 120.721.701 сўмлик маҳсулот етказиб берилганлиги, шунингдек 25.031.323 сўмлик комбайн хизматлари кўрсатилганлиги,
аслида ер майдони ўттиз икки бутун ўндан тўққиз гектарни ташкил этиши
тўғрисида важлар келтирилган.
Суд мажлисида жавобгар раҳбари иштирок этиб, кассация шикоятида
келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари иштирок этиб, биринчи инстанция
суди томонидан ишдаги мавжуд далиллар тўлиқ ўрганиб чиқилиб, даъво талабларини қисман қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келинганлигини
маълум қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, кассация
шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳакама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида
мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс
(қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга
оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар
кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур
бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 437-моддасида
маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан
шуғилланаётган маҳсулот етказиб берувчи–сотувчи шартлашилган муддатда
ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб
олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан
боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб
олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини
олиши белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
10 сентябрда 9/2-сонли, 2023 йил 30 сентябрда 9/2-сонли бошоқли дон харид
қилиш бўйича фьючерс шартномалари тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 10 сентябрда 9/2-сонли шартноманинг 1.1-бандида “Хўжалик” “Тайёрловчи”га 2023 йил ҳосилидан ўттиз икки
гектар ер майдонидан давлат стандартлари бўйича шартноманинг 1.2 ва 1.3бандларига кўрсатилган жами 112 тонна буғдой маҳсулотларини топшириш
мажбуриятини, “Тайёрловчи” эса “Хўжалик”ни ушбу шартномада белгиланган
тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни
қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартнома шартларига мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил
30 ноябрдаги 254-сонли ҳисобварақ-фактура асосида 5.647.370,55 сўмлик
дизель ёқилғиси, 30 ноябрдаги 113-сонли ҳисобварақ-фактура асосида
12.761.014,10 сўмлик дизель ёқилғиси, 30 ноябрдаги 125-сонли ҳисобварақфактура асосида 5.966.188,50 сўмлик дизель ёқилғиси, 30 ноябрдаги 231-сонли
ҳисобварақ-фактура асосида 5.970.078,03 сўмлик дизель ёқилғиси, 30 ноябрдаги
338-сонли ҳисобварақ-фактура асосида 4.777.159,80 сўмлик дизель ёқилғиси,
30 ноябрдаги 2015-сонли ҳисобварақ-фактура асосида 5.486.016,81 сўмлик
дизель ёқилғиси, 11 ноябрдаги 269-сонли ҳисобварақ-фактура асосида
58.208.498,90 сўмлик буғдой уруғлиги, 2023 йил 15 мартдаги 1334-сонли
ҳисобварақ-фактура асосида 2.084.095,78 сўмлик дизель ёқилғиси, 16 мартдаги
1/94-сонли ҳисобварақ-фактура асосида 8.456.522,37 сўмлик гербицидлар,
12 апрелдаги 924-сонли ҳисобварақ-фактура асосида 39.537.692,10 сўмлик
аммиакли селитра, 30 майдаги 1823-сонли ҳисобварақ-фактура асосида
2.978.897,60 сўмлик дизель ёқилғиси, 3 июлдаги 223-сонли ҳисобварақ-фактура
асосида 12.893.880,05 сўмлик комбайн хизмати, 5 июлдаги 133-сонли
ҳисобварақ-фактура асосида 23.208.984,09 сўмлик комбайн хизмати,
15 июндаги 2448-сонли ҳисобварақ-фактура асосида 5.966.980,32 сўмлик
дизель ёқилғиси, 15 июндаги 2395-сонли ҳисобварақ-фактура асосида
9.149.451,25 сўмлик дизель ёқилғиси, 16 апрелдаги 1/490-сонли ҳисобварақфактура асосида 6.667.478,72 сўмлик гербицидлар, 17 апрелдаги 86-сонли
ҳисобварақ-фактура асосида 1.396.996,16 сўмлик механик қурилмаларнинг
деталлари ва қисмлари, жами 211.157.305,13 сўмлик товар-моддий бойликлар
ва хизматлар кўрсатилган.
Шартнома шартларига асосан жавобгар томонидан эса даъвогарга 2023
йил 30 июндаги 1-сонли ҳисобварақ-фактура асосида ташиш хизматлари билан
биргаликда, жами 59.399кг, яъни 178.296.478,25 сўмлик буғдой маҳсулотлари
етказиб берилган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 30 сентябрда 9/2-сонли
шартноманинг 1.1-бандида “Хўжалик” “Тайёрловчи”га 2024 йил ҳосилидан
ўттиз икки гектар ер майдонидан давлат стандартлари бўйича шартноманинг
1.2 ва 1.3-бандларига кўрсатилган жами 112 тонна буғдой маҳсулотларини
топшириш мажбуриятини, “Тайёрловчи” эса “Хўжалик”ни ушбу шартномада
белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган
маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартнома шартларига мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил
1 ноябрдаги 464-сонли ҳисобварақ-фактура асосида 7.938.921,76 сўмлик дизель
ёқилғиси, 1 ноябрдаги 343-сонли ҳисобварақ-фактура асосида 12.081.155,52
сўмлик дизель ёқилғиси, 30 ноябрдаги 373-сонли ҳисобварақ-фактура асосида
42.457.213,08 сўмлик аммоний фосфат, 12 декабрдаги 426-сонли ҳисобварақфактура асосида 60.542.385,12 сўмлик буғдой уруғи, 8 апрелдаги 1041-сонли
ҳисобварақ-фактура асосида 18.183.800 сўмлик аммоний селитра, 2024 йил
28 июлдаги 106-сонли ҳисобварақ-фактура асосида 25.031.323,41 сўмлик
комбайн хизмати, 2024 йил 1 августдаги 216-сонли ҳисобварақ-фактура асосида
1.057.735,07 сўмлик қуритиш ва тозалаш хизмати, жами 167.292.533,96 сўмлик
товар-моддий бойликлар ва хизматлар кўрсатилган.
Шартнома шартларига асосан жавобгар томонидан даъвогарга 2024 йил
30 июндаги 1-сонли ҳисобварақ-фактура асосида ташиш хизматлари билан
биргаликда, жами 51.170кг, яъни 139.581.684,16 сўмлик буғдой маҳсулотлари
етказиб берилган.
Қайд этилганларга кўра ҳар иккала шартнома асосида даъвогар томонидан
жавобгарга, жами 378.449.839,09 сўмлик товар-моддий бойликлар ва хизматлар
кўрсатилган бўлиб, жавобгар томонидан шартномалар асосида, жами 110.569
кг, яъни 317.878.162,41 сўмлик буғдой маҳсулотлари етказиб берилган. Бундай
ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан бўлган асосий ҳақдорлиги 60.571.676,68
сўмни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 333-моддасининг биринчи
қисмида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки
лозим даражада бажармаганлиги учун, агар ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 5.1-бандини биринчи хатбошида “Хўжалик” маҳсулотни шартномада белгиланган ассортимент ва турда,
муддатларда топширишдан асоссиз бўйин товлаган тақдирда “Тайёрловчи”га
топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
Жарима миқдори ўтган давр (ой, чорак, йил)да маҳсулотнинг шакилланган
ўртача нархидан келиб чиқиб, харид нархларига белгиланган устамалар
тўлашни ҳисобга олмасдан ҳисоблаб чиқилади. Бундан ташқари, зарарнинг
маҳсулот етказиб берилмаганлиги туфайли юзага келган, жарима билан қопланмаган қисми ҳам “Хўжалик” томонидан тўланиши қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг
мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги тўғрисида тушинтириш
берилган.
Баён қилинганларга кўра, биринчи инстанция суди тарафлар вакилларидан
ишга тааллуқли бўлган далилларни талаб қилиб олмасдан, уларни ўрганмасдан
ҳамда тарафлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларга аниқлик киритмасдан,
даъво талабининг асосий қарз қисмини тўлиқ қаноатлантириш юзасидан
барвақт хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 299-моддасининг биринчи қисмига кўра суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида
биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослигини
текширади. Суд янги далилларни текшириш ва янги фактларни аниқлаш
мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 301-моддаси
биринчи қисмининг учинчи бандида кассация инстанцияси суди касация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини
ўзгартиришга ҳақлилиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 302-моддасининг биринчи қисмида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисобланган, иш учун аҳамиятли бўлган
ҳолатларнинг исботланмаганлиги; ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асос бўлиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган.
Судлов ҳайъати юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва
процессуал қонун нормаларининг талабларига асосланиб, жавобгарнинг
кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция суди ҳал
қилув қарорининг “жавобгар - “BIBISO
Y N BI SI UNIS OYI ”
фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар – “Q
SHI OL IN BOSHOQ
G O LUS E ” МЧЖ фойдасига 119.880.138 сўм асосий қарз, республика
бюджетига 3.383.049 сўм давлат божи ундирув” қисмларини - “жавобгар “BIBISO
Y N BI SI UNIS OYI ” фермер хўжалиги ҳисобидан
даъвогар – “Q
SHI OL IN BOSHOQ G O LUS E ” МЧЖ фойдасига
60.571.676,68 сўм асосий қарз, республика бюджетига 1.574.864 сўм давлат
божи ундирилсин” деб ўзгартиришни, ҳал қилув қарорининг қолган қисмини
ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 787.432
сўм давлат божи ундиришни, даъво талабларининг рад этилган қисми бўйича
давлат божини даъвогар зиммасига юклашни, иш биринчи ва кассация
инстанцияси судларида кўрилганлиги сабабли даъвогар ҳисобидан республика
бюджетига 2.712.277,74 (1.808.185,16+904.092,58=2.712.277,74) сўм давлат
божи ундиришни, биринчи инстанция суди томонидан 2024 йил 6 декабрда,
кассация инстанцияси суди томонидан 2025 йил 18 ноябрда берилган ижро
варақаларни бекор қилишни, янги ижро варақалар беришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 299, 301, 302, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
жавобгар - “BIBISO
Y
N BI SI
UNIS
OYI ” фермер
хўжалигининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 5 ноябрдаги ҳал қилув
қарорининг “жавобгар - “BIBISO
Y N BI SI UNIS OYI ” фермер
хўжалиги ҳисобидан даъвогар – “Q
SHI OL IN BOSHOQ
G OLUS E ” МЧЖ фойдасига 119.880.138 сўм асосий қарз, республика
бюджетига 3.383.049 сўм давлат божи ундирув” қисмлари - “жавобгар “BIBISO
Y N BI SI UNIS OYI ” фермер хўжалиги ҳисобидан
даъвогар – “Q
SHI OL IN BOSHOQ G O LUS E ” МЧЖ фойдасига
60.571.676,68 сўм асосий қарз, республика бюджетига 1.574.864 сўм давлат
божи ундирилсин” деб ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдирилсин.
Жавобгар - “BIBISO
Y
N BI SI
UNIS
OYI ” фермер
хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 787.432 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъво талабларининг рад этилган қисми бўйича давлат божи даъвогар
зиммасига юклатилсин.
Даъвогар – “Q
SHI OL IN BOSHOQ
G O LUS E ” МЧЖ
ҳисобидан республика бюджетига 2.712.277,74 сўм давлат божи ундирилсин.
Чироқчи туманлараро иқтисодий суди томонидан 2024 йил 6 декабрда,
кассация инстанцияси суди томонидан 2025 йил 18 ноябрда берилган ижро
варақалар бекор қилинсин.
Қарор асосида ижро варақалар берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан биринчи инстанция суди орқали вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
М.Бозоров
судлов ҳайъати
А.Қодиров
Л.Абдуллаев