← Назад
Решение #2823151 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
4 447 символов
4-1702-2502/9721-сонли иш
Судья: Х.К.Абдураимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2026 йил 13 январь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судъя Х.К.Абдураимов
раислигида, Ё.Жалолдинованинг котибFлигида, Олтинкўл туман прокуратураси
даъвогар – “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти
манфаатида, жавобгар – “P RL Q V DIY S IBK RI” фермер хўжалиги
ҳисобидан фойдаланилган электр энергия учун ҳисобланган 8 304 600 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда тарафларнинг иштирокисиз, суд
муҳокамасисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда
даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “P RL Q
V DIY S IBK RI” фермер хўжалиги (кейинги матнларда жавобгар деб
юритилади)дан 8 304 600 сўм асосий қарздорлик ундиришни сўраган.
Иш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 2031-бобида назарда тутилган
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Даъво аризасида қайд қилинишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
2024 йил 4 январь кунги 230495-сонли “Улгуржи истеъмолчиларга электр
энергияси етказиб бериш” тўғрисида шартномаси тузилган.
Шартномага кўра даъвогар жавобгарга шартномада белгиланган тариф ва
миқдорда электр энергиясини етказиб бериши, жавобгар эса етказиб берилган
электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олганлар.
Даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси етказиб берилган
бўлса-да, жавобгар томонидан қарздорликка йўл қўйилган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилиб,
жавобгарга электр энергияси етказиб берилган бўлса-да, жавобгар ўз
мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида 2025 йил 1 декабрга
ҳолатига 8 304 600 сўм қарздорлик ҳосил бўлган.
Даъвогар томонидан мазкур қарздорликни ундириш бўйича юборилган
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолирилиб, қарздорлик бартараф
этилмаганлиги учун даъво ариза билан судга мурожаат қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги матнларда
ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 468-моддага кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
Бироқ, жавобгар томонидан ушбу қарздорлик тўлиқ бартараф этилган.
Қарздорлик бартараф этилганлиги даъвогар томонидан суд мажлисига қадар
тақдим этилган 2026 йил 13 январдаги 14-сонли маълумотномаси билан ўз
тасдиғини топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб суд, даъво аризасини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм
почта харажатини ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 412 000 сўм
давлат божини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
1
5
кодексининг 203 -203 - моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “P RL Q V DIY S IBK RI” фермер хўжалиги ҳисобидан:
- даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига
41 200 сўм почта харажатилари;
- Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Қарор қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн
кунлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон
вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш)
мумкин.
Судья
Х.К.Абдураимов