Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1703-2501/7737 Дата решения 13.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья AXMATBEKOV NODIRBEK MUXAMMADISMOIL O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение K RI JON IS ONC I Ответчик / Подсудимый VODIY S NO T F XRI
Source ID 6190ca84-fa72-4d2c-bc7a-b707c7030d32 Claim ID PDF Hash fef1c2464d63f8ad... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 157-моддаси нинг 157 law
ИПКнинг 50-моддаси ИПКнинг 50 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1703-2501/7737-сонли иш АНДИЖОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ А Ж Р И МИ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Андижон тумани 2026 йил 13 январь Андижон туманлараро иқтисодий суди, судья Н.М.Ахматбеков раислигида, судья ёрдамчиси И.Шавкатбековнинг котиблигида, Избоскан туман фермерлар кенгашининг даъвогар “K RI JON IS ONC I” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “VODIY S NO T F XRI” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 172 651 200 сўм маҳсулот ҳақини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан Избоскан туман фермерлар кенгаши вакили Ф.Насриддинов (2026 йил 5 январь кунги 1-сонли ишончнома), жавобгар жамият рахбари К.Хайитқўзиев (шахсини тасдиқловчи хужжат асосида) иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Избоскан туман фермерлар кенгаши (бундан буён матнда “кенгаш” деб юритилади) “K RI JON IS ONC I” фермер хўжалиги манфаатида (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) Андижон туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “VODIY S NO T F XRI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 172 651 200 сўм маҳсулот ҳақи ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Кенгаш вакили суд мажлисида, фермер хўжалиги томонидан даъводан тўлиқ воз кечиши ҳақида ариза тақдим қилинганлигини маълум қилиб, аризани иш юритувга қабул қилишни, даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Даъвогар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади, судга ариза тақдим қилиб, даъводан тўлиқ воз кечишини маълум қилган. Жавобгар жамият рахбари ўз кўрсатмасида, даъвогарга топширилган пахта хом ашёси учун тўловлар амалга оширилганлигини билдириб, даъвогарнинг даъводан воз кечиш ҳақидаги аризасини қабул қилишни ва даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи кенгаш ва жавобгар кўрсатмаларини тинглаб, даъвогарнинг аризасига ҳуқуқий баҳо бериб ҳамда иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) нинг 157-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. ИПКнинг 50-моддасининг учунчи қисмига мувофиқ, давлат органи ва бошқа шахс томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида тақдим этилган даъво аризасидан (аризасидан) даъвогарнинг (аризачининг) воз кечиши даъво аризасини (аризани) кўрмасдан қолдиришга олиб келади. Иш ҳужжатларида, даъвогар раҳбари судга берган ёзма аризасида, мазкур иқтисодий иш юзасидан даъводан воз кечишини билдирган. ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисмининг 8-бандида даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдириши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 3318-сон қарорининг 3-банднинг, олтинчи хатбошисида, даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди, деб белгиланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд мазкур даъво аризасидан даъвогар воз кечганлиги сабабли, даъвони кўрмасдан қолдиришни, мазкур тоифадаги ишлар бўйича даъвогар давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, олдиндан тўлаб чиқилган почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим топди. Бинобарин, баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 170, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л АД И : Даъвогар- Избоскан туман фермерлар кенгашининг даъвогар “K RI JON IS ONC I” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “VODIY S NO T F XRI” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 172 651 200 сўм маҳсулот ҳақи ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Избоскан туман фермерлар кенгаши томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келириши) мумкин. Раислик этувчи Н.М.Ахматбеков