Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1701-2501/6115 Дата решения 13.01.2026 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый B n zir kids
Source ID 404a69fe-a9c6-40ee-b6b7-a1f53012495a Claim ID PDF Hash 114c920f3625d879... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 44-моддаси онуннинг 44 law
ФКнинг 12-моддаси ФКнинг 12 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/6115-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Х.Абдураимов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ш.Абдухаликов АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Андижон шаҳри 2026 йил 13 январь Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья А.Мадаминовнинг раислигида, судьялар У.Бузурходжаев ва Ш.Абдухаликовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси И.Ахмаджонованинг котибалигида, “B n zir kids” масъулияти чекланган жамияти вакили Ш.Сабиров (ишончнома асосида), Х.Солиев (2026 йил 5 январдаги 27-сонли ишончнома ва 2026 йил 5 январда берилган 1-рақамли ордер асосида), “Агробанк” АТБ вакили М.Валиев (2025 йил 22 январдаги 03-19/40-сонли ишончнома асосида), МИБ Андижон вилоят бошқармаси вакили А.Турсунбоев (2026 йил 13 январдаги 10.6-136-2/25-сонли ишончнома асосида), Булоқбоши туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Р.Носирова (ID карта асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар “ zi stil m r di n” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Г.Хакимованинг жавобгарлар “ zi stil m r di n” масъулияти чекланган жамияти, “B n zir kids” масъулияти чекланган жамияти, “Агробанк” АТБ ва Булоқбоши туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Носирова Робихон Токтосуновналарга нисбатан 2020 йил 29 декабрда реестрга 202001436003566-сонли рақам билан қайд этилган автотранспорт воситаларини ҳамда кўчмас мулкни гаровга қўйиш (ипотека) шартномасининг “ zi stil m r di n” масъулияти чекланган жамияти тегишли бўлган Андижон тумани, Айрилиш МФЙ, Ёрбоши қишлоғида жойлашган “автогараж” бино иншоотларини гаровга қўйишга оид қисмини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар “B n zir kids” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Андижон вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ zi stil m r di n” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Хакимова Гулноза Расулджановна (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ zi stil m r di n” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади), “B n zir kids” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда қарздор деб юритилади), “Агробанк” АТБ (кейинги матнларда банк деб юритилади) ва Булоқбоши туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Носирова Робихон Токтосуновна (кейинги матнларда нотариус деб юритилади)ларга нисбатан 2020 йил 29 декабрда реестрга 202001436003566-рақам билан қайд этилган автотранспорт воситаларини ҳамда кўчмас мулкни гаровга қўйиш (ипотека) шартномасининг жавобгарга тегишли бўлган Андижон тумани Айрилиш МФЙ Ёрбоши қишлоғида жойлашган “автогараж” бино иншоотларини гаровга қўйишга оид қисмини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 20 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан Андижон вилоят адлия бошқармаси, МИБ Андижон вилоят бошқармаси ва МИБ Булоқбоши туман бўлими мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суднинг 2025 йил 7 ноябрдаги ажрими билан даъвогарнинг “2020 йил 29 декабрда реестрга 202001436003566-рақам билан қайд этилган автотранспорт воситаларини ҳамда кўчмас мулкни гаровга қўйиш (ипотека) шартномасининг “ zi stil m r di n” масъулияти чекланган жамияти тегишли бўлган Андижон тумани Айрилиш МФЙ Ёрбоши қишлоғида жойлашган “автогараж” бино иншоотларини гаровга қўйишга оид қисмини ҳақиқий эмас деб топиш” тўғрисидаги даъво талабини, “2020 йил 29 декабрда реестрга 202001436003566-рақам билан қайд этилган автотранспорт воситаларини ҳамда кўчмас мулкни гаровга қўйиш (ипотека) шартномасининг “ zi stil m r di n” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Андижон тумани Айрилиш МФЙ Ёрбоши қишлоғида жойлашган “автогараж” бино иншоотларини гаровга қўйишга оид қисмини ҳақиқий эмас деб топишни ва ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаб, Булоқбоши туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Носирова Робихон Токтосуновна зиммасига “ zi stil m r di n” масъулияти чекланган жамияти тегишли бўлган Андижон тумани Айрилиш МФЙ, Ёрбоши қишлоғида жойлашган “автогараж” бино иншоотларини тақиқдан чиқариш мажбуриятини юклаш”га ўзгартириш тўғрисидаги аризаси иш юритувига қабул қилиниб, даъво талаби ўзгартирилган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув қарори банк вакилининг даъво муддатини қўллаб даъвони қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги оғзаки илтимосномасини қаноатлантириш рад этилган. Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, Булоқбоши туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Носирова Робихон Токтосуновна томонидан 2020 йил 29 декабарда реестрга 202001436003566-рақам билан қайд этилган автотранспорт воситаси ҳамда кўчмас мулкни гаровга қўйиш (ипотека) шартномасининг “ zi stil m r di n” масъулияти чекланган жамияти тегишли бўлган Андижон тумани Айрилиш МФЙ Ёрбоши қишлоғида жойлашган “автогараж” бино ва иншоотларини гаровга қўйишга оид қисми ҳақиқий эмас деб топилган ва ҳақиқий эмаслик оқибати қўлланилиб, Булоқбоши туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Носирова Робихон Токтосуновна зиммасига “ zi stil m r di n” масъулияти чекланган жамияти тегишли бўлган Андижон тумани Айрилиш МФЙ Ёрбоши қишлоғида жойлашган “автогараж” бино ва иншоотини тақиқдан чиқариш мажбуриятини юклатилган. Агробанк АТБ ва “ zi stil m r di n” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан солидар тартибда “ zi stil m r di n” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Хакимова Гулноза Расулджановна фойдасига 41 200 сўм почта харажати; Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати; Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, қарздор томонидан берилган апелляция шикоятида, банк ва қарздор ўртасида 2020 йил 28 декабрда тузилган кредит шартномасига асосан 3 000 000 000 сўм кредит маблағи ажратилганлиги, кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли Андижон тумани Айрилиш МФЙ Ёрбоши қишлоғида 4288,93 кв. метр ер участкасида жойлашган умумий майдони 732,66 кв. метр, фойдаланиш майдони 811,36 кв. метр бўлган автогараж бино иншооти ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилганлиги, Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 4-1706-2501/237-сонли иқтисодий иш бўйича 2025 йил 4 апрелдаги ҳал қилув қарори билан қарздор ҳисобидан банк фойдасига 562 500 000 сўм муддати келмаган кредит қарз, 241 826 157 сўм муддати ўтган кредит қарз, 17 475 000 сўм фоиз ва 37 500 сўм почта харажати ундирилиб, ундирув жавобгарга тегишли Андижон тумани Айрилиш МФЙ Ёрбоши қишлоғида 4288,93 кв. метр ер участкасида жойлашган умумий майдони 732,66 кв. метр, фойдаланиш майдони 811,36 кв. метр бўлган автогараж бино иншоотларига қаратилган. Ҳал қилув қарори қабул қилишда ипотека шартномасини қайд этишда нотариус жавобгар жамият таъсисчиси розилигини олмасдан гаров шартномаси имзоланганлигини асос қилиб кўрсатганлиги, жамият таъсисчиси Тохтасинов Расулджан 2016 йил 31 октябрда вафот этган бўлиб, гаров шартномасини имзолаш вақтида розилик олиниши лозим бўлган таъсисчи бўлмаганлиги, мерос иши фақат 2025 йилга келиб, ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратиш ҳақидаги суд ҳужжатидан кейингина очилганлиги суд томонидан инобатга олинмаганлиги, банк вакилининг даъво муддатини қўллаб даъвони рад этиш ҳақидаги илтимосномаси асоссиз равишда рад этилганлиги баён этилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор билан даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш сўралган. Суд мажлисида қарздор вакиллари тушунтириш беришиб, шикоятдаги важларини такрорлаб, биринчи инстанция суди томонидан иш холатлари тўлиқ ўрганилмаганлигини, банк ва қарздор ўртасида 2020 йил 28 декабрда 1044-сонли кредит шартномаси тузилганлигини, кредит шартномага асосан жамиятга 3 000 000 000 сўм кредит маблағи ажратилганлигини, кредит таъминоти сифатида “ zi stil m r di n” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Андижон тумани Айрилиш МФЙ Ёрбоши қишлоғида жойлашган автогараж бино иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилганлигини, жамият сотиб олинган вақтда жамиятнинг кредити мавжуд бўлганлигини, кредитни жамиятнинг собиқ раҳбари олганлигини, жамиятни сотилаётган вақтда 2 000 000 000 сўмни тўлаб беришини, қолган қисмини гаровга қўювчи тўлашини айтганлигини, биринчи инстанция суди мерос иши 2025 йилда очилганлигини инобатга олмаганлигини, гаровга тақдим этилган автомашина кейинчалик гаровдан чиқариб юборилганлигини, гаров таъминоти сифатида қарздорга тегишли Булоқбоши тумани Қумгузар МФЙ Намуна кўчасида 636.00 кв. метр ер участкасида жойлашган Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси биноси ҳам гаровга тақдим этилганлигини билдиришиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрашди. Суд мажлисида банк вакили тушунтириш бериб, банк ва қарздор ўртасида 2020 йил 28 декабрда тузилган кредит шартномасига асосан 3 000 000 000 сўм кредит маблағи ажратилганлиги, кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли Андижон тумани Айрилиш МФЙ Ёрбоши қишлоғида 4288,93 кв. метр ер участкасида жойлашган умумий майдони 732,66 кв. метр, фойдаланиш майдони 811,36 кв. метр бўлган автогараж бино иншооти ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилганлиги, Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 4-1706-2501/237-сонли иқтисодий иш бўйича 2025 йил 4 апрелдаги ҳал қилув қарори билан қарздор ҳисобидан банк фойдасига 562 500 000 сўм муддати келмаган кредит қарз, 241 826 157 сўм муддати ўтган кредит қарз, 17 475 000 сўм фоиз ва 37 500 сўм почта харажати ундирилиб, ундирув жавобгарга тегишли мулкка қаратилганлигини, “ zi stil m r di n” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси 2016 йилда вафот этганлигини, жамият таъсисчисининг розилиги олинмасдан гаров шартнома тузилганлигини, дастлаб гаровда автомашина ҳам бўлганлигини, гаровдаги мулкнинг баҳоси етарли бўлганлиги сабабли автомашина гаровдан чиқариб юборилганлигини, гаров таъминоти сифатида қарздорга тегишли Булоқбоши тумани Қумгузар МФЙ Намуна кўчасида 636.00 кв. метр ер участкасида жойлашган Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси биноси ҳам гаровга тақдим этилганлигини, кредит қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво тайёрланишида ундирувни фақат жавобгарга тегишли мулкка қаратиш сўралганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. 2026 йил 6 январь кунги суд мажлисида даъвогар вакили шикоятга нисбатан эътироз билдириб, жавобгар жамиятнинг таъсисчиси 2016 йилда вафот этганлигини, жамиятнинг ҳуқуқий ворислари мазкур ҳолатлардан хабари бўлмаганлигини, кредитни олган “B n zir kids” масъулияти чекланган жамияти эканлигини, қарздорликни ҳам ўзи тўлаши кераклигини, мулклар гаровга қўйилган вақтда ипотека шартномаси йирик битим ҳисобланганлигини, таъсисчиларнинг ёки ҳуқуқий ворисларининг розилиги олиниши лозим бўлганлигини, марҳум таъсисчининг меросхўрлари мазкур ҳолатдан мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан мулклар хатловга олинганидан кейин хабардор бўлганликларини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад қилишни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида нотариус тушунтириш бериб, биринчи инстанция судининг суд муҳокамасидан хабари бўлмаганлиги иштирок этмаганлигини, апелляция инстанциясининг суд муҳокасадан хабардор бўлгач ҳолатни ўрганганлигини, 2020 йил 29 декабрда тузилган гаров шартномасини ўзи расмийлаштирганлигини, нотариал ҳаракатларни “ zi stil m r di n” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Сатвалдиев Урманжоннинг иштирокида амалга оширганлигини, нотариал ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги “”Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори асосида ҳужжатлар расмийлаштирилганлигини, гаровга қўювчининг ваколатларини текширганлигини, нотариал ҳаракатни амалга оширишда жамиятинг таъсисчиларини вафот этганлиги текширилмаслигини, фақат жамият фаолият кўрсатаётганлиги ўрганилишини, жамият раҳбари У.Сатвалдиев жамият йиғилиш қарорини тақдим қилганлигини, жамият таъсисчиси вафот этганлигидан хабари бўлмаганлигини, хабари бўлганида битимни тасдиқламаган бўлишини билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, шикоятни қаноатлантирмасликни сўради. Суд мажлисида ишга учинчи шахс сифатида жалб қилинган МИБ Андижон вилоят бошқармаси вакили тушунтириш бериб, Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори асосида берилган ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида дастлаб қарздорга ихтиёрий муддат берилганлигини, берилган муддатда тўловларни амалга оширмагач ҳисоб рақамларига инкассо қўйилганлигини, ҳисоб рақамларида пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли гаров мулки хатланиб, ундирув гаров мулкларига қаратилганлигини, гаров мулки аукцион савдосига чиқарилганлигини, ҳозирда ижро ҳаракатлари тўхтатилганлигини билдириб, ишни қонуний ҳал қилишни сўради. Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Андижон вилоят адлия бошқармаси суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган, бироқ унинг вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати ишни ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Андижон вилоят адлия бошқармаси вакилини иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни, суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, Давлат хизматлари маркази томонидан 2025 йил 24 сентябрда қайта рўйхатдан ўтказилган “ zi stil m r di n” масъулияти чекланган жамиятининг таъсис ҳужжатларига асосан фуқаро Хакимова Гулноза Расулджановна “ zi stil m r di n” масъулияти чекланган жамиятининг ягона таъсисчиси ҳисобланади ва унинг жамият устав фондидаги улуши 100 фоиз 219 775 034 сўмни ташкил қилади. Банк ва қарздор ўртасида 2020 йил 28 декабрда 1044-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага асосан банк томонидан “B n zir kids” масъулияти чекланган жамиятига 60 ой муддатга йиллик 20 фоиз шундан тадбиркорликни қўллаб қувватлаш давлат жамғармасининг 5 фоиз компенсация тўлаш шарти билан аҳолига тиббий хизмат кўрсатилишини ташкил этиш, қурилиш материаллари сотиб олиш ҳамда ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида ғиштхона биноси сотиб олиш учун 3 000 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит таъминоти сифатида 2020 йил 29 декабрда нотариал идораси томонидан қайд этилган гаров шартномасига асосан, “ zi stil m r di n” масъулияти чекланган жамиятига қарашли Андижон вилояти Андижон тумани Айрилиш МФЙ Ёрбоши қишлоғида 4288,93 кв.метр ер участкасида жойлашган умумий майдони 732,66 кв.метр фойдаланиш майдони 811,36 кв.метр бўлган автогараж бино иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан; “B n zir kids” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Булоқбоши тумани Қумгузар МФЙ Намуна кўчасида 636.00 кв. метр ер участкасида жойлашган Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси биноси; Шокиров Хабибулло Ахмадалиевичга тегишли Uz ut m t rs libu русумли, давлат рақам белгиси 60 V 006 бўлган автомашина гаровга қўйилган. Кредит шартномасининг 3.5-бандида қарз олувчи олинган кредитни муддатли мажбурият асосида ҳамда ҳисобланган фоизларини 2025 йил 10 ноябргача белгиланган график асосида қайтариш белгилаб қўйилган. Бироқ, қарздор кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини белгиланган муддатларда бажармай кредитнинг асосий қисмидан 241 826 157 сўм, кредит фоизидан 17 475 000 сўмни тўламаган. Шунинг учун, банк қарздордан кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров мулкларига қаратиш тўғрисида судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 апрелдаги 4-1706-2501/237-сонли ҳал қилув қарори билан жавобгар “B n zir kids” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Агробанк” АТБ фойдасига 562 500 0000 сўм муддати келмаган кредит танидан, 241 826 157 сўм муддати ўтган кредит танидан, 17 475 000 сўм кредит фоизи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилиб, ундирув жавобгар “ zi stil m r di n” масъулияти чекланган жамияти тегишли бўлган Андижон тумани Айрилиш МФЙ Ёрбоши қишлоғида жойлашган “автогараж” бино иншоотига қаратилган. Бироқ, кредит шартномасини расмийлаштиришда Булоқбоши туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Р.Носирова томонидан 2020 йил 29 декабрда реестга 202001436003566-сонли рақам билан қайд этилган гаров (ипотека) шартномасини имзолашда “ zi stil m r di n” масъулияти чекланган жамияти таъсисчисининг розилиги олинмаган ва қонун талаблари бузилган ҳолда гаровга қўювчи “ zi stil m r di n” масъулияти чекланган жамияти таъсисчисининг розилигисиз гаров шартномаси имзоланган. Хусусан, “Агробанк” АТБнинг Булоқбоши филиали мулкни гаровга олиш бўйича гаров шартномасини имзолашда Ўзбекистон Республикаси “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонун талаблари ва “Агробанк” АТБ бошқарув йиғилишининг қарори билан тасдиқланган банкнинг кредит сиёсатининг 96-банди “г” кичик бандида гаров сифатида тақдим этилаётган мулк ёки мулкий ҳуқуқлар мажбуриятлар ва учинчи шахсларнинг талабларидан (даъволаридан) ҳоли бўлиши керак. Бундай мулк ёки мулкий ҳуқуқларни айрим ҳоллардагина банк ваколатли органининг қарорига мувофиқ қўшимча таъминот сифатида қабул қилишга рухсат берилиши мумкин деб кўрсатилган талабларига риоя қилмаган. “ zi stil m r di n” масъулияти чекланган жамияти раҳабри эса, ушбу гаров шартномасини имзолашда Ўзбекистон Республикаси “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонун талабларига риоя қилмаган. Ўз навбатида нотариус ҳам нотариал ҳаракатни амалга оширишда жавобгар жамият раҳбарининг мулкни гаровга қўйиш ваколатини текширмаган ва амалга оширилган ҳаракат таъсис ҳужжатларига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ҳолатларини ўрганмаган. Ўзбекистон Республикаси “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонун талабларига риоя қилмасдан гаров шартномасини расмийлаштириб берган. “ zi stil m r di n” масъулияти чекланган жамиятининг аввалги таъсисчиси Тохтасинов Расулджан 2016 йил 31 октябрда вафот этганлиги сабабли 2020 йил 29 декабрда тузилган гаров шартномасини тузиш ва расмийлаштириш вақтида таъсисчининг розилигини олиш мумкин бўлмаган. Зеро,Ўзбекистон Республикаси “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонуни (кейинги матнларда қонун деб юритилади) 3-моддасига кўра, бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорларда улушларга бўлинган хўжалик жамияти масъулияти чекланган жамият деб ҳисобланади. Қонуннинг 44-моддасига асосан, агар жамиятнинг уставида йирик битимларнинг анча катта миқдори назарда тутилган бўлмаса, бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинадиган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланган жамият молмулки қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган мол-мулкни жамиятнинг олиши, тасарруфидан чиқариши ёки жамият бевосита ёхуд билвосита мол-мулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган битим ёки ўзаро боғлиқ бир неча битим йирик битим деб ҳисобланади. Жамиятнинг одатдаги хўжалик фаолияти жараёнида тузиладиган битимлар йирик битимлар деб эътироф этилмайди. Йирик битимни тузиш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Ушбу моддада назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда тузилган йирик битим жамиятнинг ёки унинг иштирокчисининг даъвосига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли қарори 17-бандида, битим, агар у бўйича бошқа тараф қайд этилган чеклаш ҳақида билган ёки олдиндан билиши лозим бўлган ҳолатлар аниқланган тақдирдагина, ФКнинг 12-моддаси асосида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги юзасидан тушунтириш берилган. Гаров (ипотека) шартномасида Андижон тумани Айрилиш МФЙ Ёрбоши қишлоғида 4288,93 кв.метр ер участкасида жойлашган умумий майдони 732,66 кв.метр фойдаланиш майдони 811,36 кв.метр бўлган автогараж бино иншоотлари келишув далолатномасига асосан 796 000 000 сўмга баҳоланган. Мазкур ҳолатда гаров (ипотека) шартномаси тузилган даврдаги охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботлари маълумотларига кўра, жавобгар жамиятнинг 2019 йилнинг 4-чорагидаги бухгалтерия ҳисоботига асосан баланс активи 100 519 800 сўмни ташкил қилган. Банк вакили биринчи инстанция судининг суд муҳокамасида даъво муддатини қўллаб даъвони қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида оғзаки илтимоснома билан мурожаат қилган. Биринчи инстанция суди ишдаги мавжуд далилларга ва иш ҳолатларига қонуний баҳо бериб, даъвогар кўчмас мулк гаровга қўйилганлиги ҳақида 2025 йил 8 сентябрда мажбурий ижро бюроси хабарнома берганидан сўнг билганлиги ва 2025 йил 24 сентябрда жамиятнинг ягона иштирокчиси ва мулкдорига айланганидан сўнг ўз ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилганлиги ҳақида хабар топганлиги ҳамда гаров шартномаси бўйича мажбурият олинган пайтдаги оҳирги ҳисобот давридаги молиявий натижасининг йигирма беш фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган бўлсада, жамият таъсисчиларининг умумий йиғилиши чақирилмаган ва йирик битим тузиш учун уларнинг розилиги олинмаганлигини инобатга олиб, даъво муддатини қўллаган ҳолда даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги оғзаки илтимосномани рад этиш ва Булоқбоши туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Носирова Робихон Токтосуновна томонидан 2020 йил 29 декабарда реестрга 202001436003566-рақам билан қайд этилган автотранспорт воситаси ҳамда кўчмас мулкни гаровга қўйиш (ипотека) шартномасининг “ zi stil m r di n” масъулияти чекланган жамияти тегишли бўлган Андижон тумани Айрилиш МФЙ Ёрбоши қишлоғида жойлашган “автогараж” бино ва иншоотларини гаровга қўйишга оид қисмини ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий эмаслик оқибати қўллаб, нотариус зиммасига “ zi stil m r di n” масъулияти чекланган жамияти тегишли бўлган Андижон тумани Айрилиш МФЙ Ёрбоши қишлоғида жойлашган “автогараж” бино ва иншоотини тақиқдан чиқариш мажбуриятини юклаш тўғрисида асосли хулосага келган. Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, апелляция шикоятида ва қарздор вакилларининг суд мажлисида келтирган важлари билан келишмайди. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция шикоятида билдирилган важлар асосида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПКнинг 278-моддасига мувофиқ, апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти(протести)ни кўриш натижалари бўйича, суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи, тўққизинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, суд харажатларини қарздорнинг зиммасига юклаб, қарздор томонидан олдиндан тўланган 2 060 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатларини унинг зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 274, 278, 280-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад қилинсин. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “B n zir kids” масъулияти чекланган жамияти томонидан апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 2 060 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Андижон вилоят судига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи /имзо/ Ҳайъат аъзолари /имзо/ /имзо/ А.Мадаминов У.Бузурходжаев Ш.Абдухаликов