← Назад
Решение #2823201 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 936 символов
4-1701-2501/9739-сонли иш
Судья: С.А.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2026 йил 13 январь
Андижон шаҳри
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов,
даъвогар «NUR R YHON” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
«ELBRUS LTD” масъулияти чекланган жамиятидан 2 611 090 сўм асосий
қарз ва 1 305 545 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
ишни соддалаштирилган тартибда, тарафларнинг иштирокисиз, суд
муҳокамасисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«NUR R YHON” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
«ELBRUS LTD” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда
жавобгар деб юритилади)дан 2 611 090 сўм асосий қарз ва 1 305 545 сўм
пеняни ундиришни сўраган.
Иш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2031-бобида назарда тутилган
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК
деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
2021 йил 17 январда А89-сонли ароқ маҳсулотлари олди-саотдиси бўйича
шартнома имзоланган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, сотувчи маҳсулотни ушбу
шартноманинг 1-иловасида кўрсатиб ўтилган нархлар ва турларга мувофиқ
етказиб бериш, ҳаридор эса ушбу маҳсулот учун ҳақ тўлаш мажбуриятини ўз
зиммасига олган.
Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга 2022 йил 19 февралдаги
107-сонли ҳисобварақ-фактура билан жами 3 087 140 сўмлик маҳсулотларни
етказиб берган бўлиб, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар
учун тўловлар қисман амалга оширилиб, қолган 2 611 090 сўм тўлаб
берилмаган.
Тўловларни амалга ошириш ҳақидаги даъвогарнинг жавобгарга
юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган
товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва
шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади. Агар шартномада товарларни
тўпламга кирадиган алоҳида қисмлар бўйича етказиб бериш назарда тутилган
бўлса, сотиб олувчи товарлар ҳақини, башарти шартномада бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, тўпламга кирадиган сўнгги қисм жўнатилганидан
(танлаб олинганидан) кейин тўлайди. Агар маҳсулот етказиб бериш
шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда
тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини
шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб
олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Мазкур ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвонинг асосий қарз ундириш
қисми асосли бўлганлиги учун жавобгардан даъвогар фойдасига
2 611 090 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар даъво талабида 1 305 545 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандига кўра, сотиб
олувчи маҳсулотни қабул қилиб олиш ҳақида тузилган ҳисоб-фактура
расмийлаштирилгандан бошлаб 15 кун ичида тўлаб бермаса кечиктирилган
ҳар бир кун учун 0,2 фоизи миқдорида, бироқ низоли суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Шартноманинг ушбу бандига асосан, даъвогар томонидан жавобгарга
нисбатан тўловлар 300 кунга кечиктирилганлиги учун 1 305 545 сўм
миқдорида пеня ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида
“Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш
берилган. Мазкур Қарорнинг 4-бандида Фуқаролик кодексининг
326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга хақли, деб ушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда суд, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш
даражасини, даъвогарнинг манфаатларини инобатга олиб, пеня суммасини
адолати миқдорини белгилашни ва жавобгар ҳисобидан 500 000 сўм
миқдорида пеня ундиришни лозим топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини
қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 611 090 сўм
асосий қарз, 500 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати ва 412 000 сўм
давлат божини ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234,
236, 437, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 2031-2035- моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «ELBRUS LTD” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
«NUR R YHON” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 2 611 090 сўм
асосий қарз, 500 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати ва 412 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн
кунлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали
Андижон вилоят иқтисодий судига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтириш) мумкин.
Судья
С.Рустамов