← Назад
Решение #2823225 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 150 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 150 | — | code_article |
Текст решения
6 096 символов
4-1701-2501/9510-сонли иш
Судья: С.А.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2026 йил 13 январь
Андижон шаҳри
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, тугатиш
бошқарувчиси Х.Абдуллаев (паспорт асосида) ва жавобгар жамият раҳбари
А.Дадахонов (паспорт асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар «Elinur l uks
str ” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси Х.Абдуллаевнинг
жавобгар «N w inginiring build” масъулияти чекланган жамиятидан
480 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд
биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
«Elinur l uks str ” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчиси Х.Абдуллаев (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «N w inginiring build” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан
480 000 000 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида тугатиш бошқарувчиси даъво талабини қувватлаб,
жамиятни тугатиш жараёнида жавобгарга қайтариш шарти билан
480 000 000 сўм миқдоридаги молиявий ёрдам пуллари ўтказиб берилганлиги
аниқланганлиги бироқ, жавобгар пул маблағларини қайтариб бермаганлигини
билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар жамият раҳбари ўз кўргазмасида даъво муддати ўтганлигини
инобатга олиб, даъво муддатини қўллаб, даъвони қаноатлантиришни рад
этишни сўради ва бу ҳақида ариза тақдим қилди.
Суд, тарафларнинг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатлари билан танишиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш
ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни, даъво муддатини қўллаб, даъво
аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда
ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «Elinur l uks str ” масъулияти
чекланган жамияти Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил
21 августдаги 4-1701-2501/4482-сонли ҳал қилув қарори билан тўловга
қобилиятсиз деб топилиб, Х.Абдуллаев тугатиш бошқарувчиси этиб
тайинланган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан жамиятнинг банк айланмаси таҳлил
қилинганда, даъвогар билан жавобгар (олдинги номи “Z r m building” МЧЖ)
ўртасида 2020 йил 18 декабрда 1-сонли молиявий ёрдам кўрсатиш шартномаси
имзоланган ва ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгарга 480 000 000 сўм
миқдорида молиявий ёрдам маблағини ўтказиб берган.
Бироқ, жавобгар 480 000 000 сўм пул маблағлари шу кунга қадарли
даъвогарга қайтариб бермаган.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби асосли бўлса-да, бироқ, суд
мажлисида жавобгар даъво муддати ўтиб кетганлиги боис даъво муддатини
қўллаган ҳолда даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўраб, судга ариза
тақдим қилди.
ФКнинг 150-моддасига биноан даъво муддати уч йил.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 2015 йил
19 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг
даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
282-сонли қарори 11.1-бандига кўра, даъво муддатини узилишини аниқлашда
даъво ким томонидан, яъни ҳуқуқи бузилган шахснинг ўзи ёки унинг
манфаатида даъво тақдим этган шахс (прокурор, давлат органи ёки бошқалар)
томонидан тақдим этилганлигининг аҳамияти йўқ.
Мазкур Пленум қарорининг 11.2-бандига асосан мажбуриятдаги
шахсларнинг ўзгариши даъво муддати ва уни ҳисоблаш тартибининг
ўзгаришига олиб келмаслигини судлар инобатга олиши лозим. Тугатилаётган
юридик шахснинг тугатиш бошқарувчиси томонидан билдирилган талаблар
бўйича даъво муддати, тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эмас, балки
тугатилаётган юридик шахснинг ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши
лозим бўлган кундан ўта бошлайди.
Ушбу Пленум қарори талабига асосан тугатиш бошқарувчиси янги
тайинланганлигининг аҳамияти йўқлиги сабабли суд даъво муддатини ўтган
деб ҳисоблаб, жавобгарнинг аризани қаноатлантиришни, даъво муддатини
қўллаб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси
саккизинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд
харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу келишувга
мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Суд мажлисида жавобгар судга ариза тақдим қилиб, ишни бўйича
ундирилиши лозим бўлган давлат божини ўзининг зиммасига юклашни
сўраган.
Ушбу аризага биноан суд, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган давлат
божини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга асосан суд, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш
ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни, даъво муддатини қўллаб, даъво
аризани қаноатлантиришни рад этишни, тугатиш бошқарувчиси томонидан
тўланган 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, ишни
кўриб чиқиш билан боғлиқ 9 600 000 сўм давлат божини жавобгардан
республика бюджетига ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси
150-моддасини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Жавобгарнинг
даъво
муддатини
қўллаш
ҳақидаги
аризаси
қаноатлантирилсин.
Даъво
муддати
қўлланилсин.
Даъво
аризани
қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «N w inginiring build” масъулияти чекланган жамиятидан
республика бюджетига 9 600 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар «Elinur l uks str ” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчиси томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг
зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали
Андижон вилоят судига апелляция шикоят (прокурор протест) келтириши
мумкин.
Раислик этувчи
С.А.Рустамов