← Назад
Решение #2823229 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
4 018 символов
4-1807-2501/5269-сонли иқтисодий иш
ҚАРШИ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
Қарши шаҳар
(иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2026 йил 13 январь
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида, даъвогар вакили
Л.Чориев (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Ххх” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида, жавобгар “Ххх” (Ххх) масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан берган аризаси бўйича ишни суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти манфаатида,
жавобгар “Ххх” (Ххх) масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 21.677.380
сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво
аризада келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида
2021 йил 4 январда Ф-123-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисида
шартномалар тузилганлигини, шартномага асосан солиштирма-далолатнома
билан нефт маҳсулотини етказиб берганлигини, жавобгар олган маҳсулоти
учун тўлов қилганлигини маълум қилиб, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан суд ишни
жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
эшитиб, иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, аризаси бўйича иш
юритишни тугатишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 110-моддаси,
1-қисмининг 4-бандида ишда тараф ҳисобланган юридик шахс тугатилган
бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича, Қашқадарё вилоят солиқ
бошқармасининг аризасига асосан, суднинг 2022 йил 6 октябрдаги
4-1807-2201/1327-сонли ҳал қилув қарори билан қарздор “Ххх” (Ххх)
масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган тартибда тўловга
қобилиятсиз деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган.
Суднинг 2023 йил 30 январдаги тугатишга доир иш юритишни
тамомлаш тўғрисидаги ажрими билан “Ххх” (Ххх) масъулияти чекланган
жамияти тугатилганлиги тўғрисида ягона давлат реестридан чиқариш
Чироқчи туман Адлия бўлими зиммасига юклатилган.
Чироқчи туман давлат хизматлари марказининг маълумотномасига кўра,
“Ххх” (Ххх) масъулияти чекланган жамияти давлат реестридан
чиқарилганлиги маълум қилинган.
1
Шу боис, суд мазкур иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаби бўйича иш юритишни
тугатишни, почта харажати тўланганлигини инобатга олиб, даъвогар “Ххх”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 433.547
сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
110-моддаси 1-қисми, 4-банди ва 195, 196-моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
киритган даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин.
Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 433.547 сўм давлат божи ундирилсин.
Ажрим қонуний кучга киргач суд харажати қисмига ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ажримдан норози томон бир ойлик муддатда апелляция
тартибида шикоят бериш, прокурор протест келтириш ҳуқуқига эга.
Судья
У.Латипов
2