← Назад
Решение #2823241 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
10 296 символов
4-1706-2501/1772-сонли иш
судья: С.А.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2026 йил 13 январь
Андижон шаҳри
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамов
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили Ш.Ахмедов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар
«Urug’ hilikni riv jl ntirish m rk zi” давлат муассасасининг, жавобгар
« l-H kim” масъулияти чекланган жамиятидан институт ва нав
оргинаторларига авторлик хуқуқи учун 75 169 200 сўм, «Urug’ hilikni
riv jl ntirish m rk zi” давлат муассасасига 50 112 800 сўм, 11 902 140 сўм банк
фоизи ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд
биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
«Urug’ hilikni riv jl ntirish m rk zi” давлат муассасаси (кейинги
матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
« l-H kim” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб
юритилади)дан институт ва нав оргинаторларига авторлик хуқуқи учун
75 169 200 сўм, «Urug’ hilikni riv jl ntirish m rk zi” давлат муассасасига
50 112 800 сўм, 11 902 140 сўм банк фоизи ва суд харажатларини ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризада келтирилган важларни
қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан тарафлар ўртасида тасдиқланган
2023 йил ҳосилидан олинган уруғлик чигит 55-XL ҳисоб-далолатномасига
асосан 2023 йил ҳосилидан тайёрланган ва экишга сарфланган уруғлик чигит
учун маблағлар ажратилган бўлиб, иккинчи босқичда уруғлик чигит экилгандан
ва сотилгандан кейин тегишли устама маблағларини даъвогар ҳисоб-рақамига
2023 йил 31 декабрь кунига қадар ўтказиб бериш лозим бўлса-да, бироқ
2023 йилда реализация қилинган уруғликлар учун пул маблағларини ўтказиб
бермаганлигини маълум қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур модда талабига кўра, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги ҳужжатлар
билан танишиб, далилларга баҳо бериб қуйидаги асосларга кўра, даъвони
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган
“Республика
ҳудудларида
пахта-тўқимачилик
ишлаб
чиқариши
ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси
етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари ҳамда
тарафлар ўртасида тасдиқланган 2023 йил ҳосилидан олинган уруғлик чигит
55-XL ҳисоб-далолатномасига мувофиқ жавобгар 2023 йилда реализация
қилинган уруғликлар учун нав оригинаторлари бўлган институтларга
ва “Urug’ hilikni riv jl ntirish m rk zi”га институт ва нав оргинаторларига
авторлик ҳуқуқи учун 75 169 200 сўм, “Urug’ hilikni riv jl ntirish m rk zi”га
50 112 800 сўм жами 125 282 000 сўм маблағни 2023 йил 31 декабрга қадар
даъвогарнинг ҳисоб-рақамига ўтказиб бериши лозим бўлса-да, бироқ
ўтказмасдан келган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги
2-сонли
қарори
билан
тасдиқланган
“Республика
ҳудудларида
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда
уруглик пахта хом-ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 16- бандига кўра, устамалар етиштирилган уруғлик пахта хом
ашёси миқдорига ҳисобланади ва қуйидаги тартибда икки босқичда
ҳисоб-китоб амалга оширилади:
а) пахта-тўқимачилик кластерларида: биринчи босқичда - уруғлик пахта
хомашёси етказиб берувчи томонидан етиштирилган уруғлик пахта хом ашёси
учун ҳисобланган устаманинг 50 фоизи пахта-тўқимачилик кластерлари
ихтиёрида қолдирилади; иккинчи босқичда - уруғлик чигит экилгандан
(сотилгандан) кейин устаманинг қолган қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб,
шундан 50 фоизи пахта-тўқимачилик кластерлари ихтиёрида қолдирилади,
қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
ҳузуридаги "Urug’ hilikni riv jl ntirish m rk zi" давлат муассасасининг ҳисоб
рақамига ўтказилади ва қуйидагича тақсимланади: "Urug’ hilikni riv jl ntirish
m rk zi" давлат муассасасига ва унинг вилоят ҳудудий бошқармаларига ҳамда
элита уруғчилиги лабораторияларига-20 фоиз; нав оригинаторлари,
институтлар, селексионер ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субектларга
30 фоиз.
б) пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларида: биринчи босқичдатопширилган уруғлик пахта хомашёси учун ҳисобланган устаманинг 50 фоизи
миқдорида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари таркибига кирувчи
уругчилик хўжаликларига пахта хом ашёсини топширган вақтда» иккинчи
босқичда-уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин устаманинг қолган
50 фоизи қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 10 фоизи пахта-тўқимачилик
ишлаб чиқаришлари ихтиёрида қолдирилади, 40 фоизи уларнинг таркибига
кирувчи уругчилик фермер хўжаликлари ихтиёрида қолдирилади; қолган
50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқхўжалиги вазирлиги ҳузуридаги
«Urug’ hilikni riv jl ntirish m rk zi” давлат муассасасининг ҳисобварағига
ўтказилади ва қуйдагича тақсимланади: «Urug’ hilikni riv jl ntirish m rk zi”
давлат муассасасига ва унинг вилоят ҳудудий бошқармаларига ҳамда элита
уруғчилиги лабораторияларига-20 фоиз; нав оригинаторлари, институтлар,
селексионер ва уругчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга
- 30 фоиз тўлаш белгиланган.
Шунингдек, Низомнинг 18-бандида, нав оригинаторлари, институтлар,
селекционер олимлар ва уругчиликда иштирок этувчи бошқа субектларга
устама маблаглари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
томонидан тасдиқланадиган йиллик харажатлар сметасига ҳамда тегишли
ташкилотлар билан тузиладиган шартномаларга мувофиқ Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги
ҳузуридаги
"Urug’ hilikni
riv jl ntirish
m rk zi"
давлат
муассасасининг махсус ҳисобварағидан ўтказиб берилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда
ФК деб юритилади) 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФК 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
ФК 333-моддасини биринчи қисмида, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
бериши белгиланган.
Даъвогарнинг асосий қарз ундириш тўғрисидаги талаби асосли бўлиб,
уни қаноатлантириш лозим бўлади.
Зеро, даъво талабини асосий қарздорликни ундириш талабини асосли
эканлиги иш ҳужжатида мавжуд, ҳисоб-далолатнома, қарздорликни тўлаб
бериш юзасидан билдирилган талабномалар ва даъвогар ва жавобгарнинг
суддаги кўрсатувлари билан ўз тасдиғини топади.
Даъвогар ўз вақтида тўламаган 125 282 000 сўм асосий қарз учун
11 902 140 сўм фоиз ҳисоблаб, уни ундиришни сўраган. Суд даъвони банк фоиз
ундириш талабини қуйидагича муҳокама қилишни лозим топади.
ФК 327-моддасини биринчи қисмида, бошқа шахсларнинг пул
маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош
тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс
ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик
учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши кераклиги белгиланган.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида, фоизлар миқдори кредитор
яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган
ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд
бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тартибида
ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки
қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши
мумкин. Ушбу қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори
белгиланган бўлмаса қўлланилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
"Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
5-бандида, ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган бошқа шахсларнинг пул
маблағларини ғойриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош
тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс
ҳисобидан асоссиз олиш ва жамғариш пул мажбуриятини бажармаганлик учун
қўлланиладиган мулкий жавобгарлик бўлиб ҳисобланиши, шунингдек ушбу
банднинг иккинчи хат бошида, мазкур моддада қарздорга пул тўлаш
мажбуриятини юклаш кучига эга бўлган пул мажбуриятларини бажармаганлик
ёки кечиктирганлик оқибатлари кўзда тутилганлигини инобатга олиниши
тўғрисида тушунтириш берилган.
Қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд, сўралган 11 902 140 сўм
фоизни ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Юқорида қайд этилган асосан суд, даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 125 282 000 сўм асосий
қарз, 11 902 140 сўм фоиз, 2 743 682 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 72, 74, 118, 176, 179-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар « l-H kim” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
«Urug’ hilikni riv jl ntirish m rk zi” давлат муассасаси фойдасига институт
ва нав оргинаторларига авторлик хуқуқи учун 75 169 200 сўм, “Urug’ hilikni
riv jl ntirish m rk zi”га 50 112 800 сўм, 11 902 140 сўм фоиз, 2 743 682 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали
Андижон вилоят судига апелляция шикоят (прокурор протест) келтириши
мумкин.
Раислик этувчи
С.А.Рустамов