Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1701-2503/4624 Дата решения 13.01.2026 Инстанция Кассация Тип документа Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья XAYITOV ILXOM SHERAMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение S ILLENNIU BUILDING Ответчик / Подсудимый BUNYOD GR ND SERVIS
Source ID 1a2920fc-1818-4998-9b99-5e9dc97fec86 Claim ID PDF Hash 974ba568654ac8f0... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 298-моддаси ИПКнинг 298 law
ИПКнинг 296-моддаси ИПКнинг 296 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 4 924 символов
4-1701-2503/4624-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – И.Хайитов кассация инстанция судида маърузачи судья – А.Мадаминов АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ ( кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида) Андижон шаҳри 2025 йил 13 январь Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья А.Мадаминовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари У.Бузурходжаев ва Ш.Абдухаликовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси У.Зулпиевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан даъвогар “S ILLENNIU BUILDING” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар “BUNYOD GR ND SERVIS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 4 771 759 782 сўм асосий қарз ва 668 046 369 сўм фоиз қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 сентябрдаги ажрими устидан Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан келтирилган касс ция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни иқтисодий иш материаллари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда матнда Палата деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб “S ILLENNIU BUILDING” масъулияти чекланган жамияти манфаатида (кейинги ўринларда матнда даъвогар деб юритилади) “BUNYOD GR ND SERVIS” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 4 771 759 782 сўм асосий қарз ва 668 046 369 сўм фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга “ I- SR QURILISH” масъулияти чекланган жамиятини мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 сентябрдаги ажрими билан иш юритишдан тугатилиб, даъвогардан давлат фойдасига 108 796 123,02 сўм давлат божи ундирилган. Мазкур ажримдан норози бўлиб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан кассация шикояти келтирилган ва унда ажримни бекор қилишни сўраган. Кассация инстанцияси судига даъвогар кассация шикоятидан воз кечиш, суд мажлисини ўзини иштирокисиз ўтказиш ҳақида ариза тақдим этган. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тарафлар тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, улардан вакиллар иштирок этмади. Судлов ҳайъати суд мажлисини уларни иштирокисиз ўтказишни лозим топади. 2 Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогарнинг кассация шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризасини муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикояти бўйича кассация инстанциясида иш юритишни тугатишни, суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда матнда ИПК деб юритилади) ИПКнинг 298-моддаси биринчи қисмига биноан Кассация шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли. ИПКнинг 296-моддаси биринчи қисми 4-бандида кассация шикояти иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиши белгиланган. Мазкур ҳолатда даъвогар кассация инстанция судлов ҳайъатига кассация шикоятидан воз кечиш ҳақида ариза тақдим этганлиги сабабли ушбу аризани қаноатлантириб, кассация шикояти бўйича кассация инстанциясида иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи, тўққизинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятидан воз кечганлигини инобатга олиб, даъвогар олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдиришни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 54 398 062 сўм ундиришни лозим деб топди. Бинобарин, ИПКнинг 118, 296, 298-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: “S ILLENNIU BUILDING” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилсин ва унинг кассация шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин. Кассация шикояти учун “S ILLENNIU BUILDING” масъулияти чекланган жамияти тўлаган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. “S ILLENNIU BUILDING” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 54 398 062 сўм ундирилсин, ижро варақаси берилсин. Ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур ажрим устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Андижон вилоят судига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш мумкин. Раислик қилувчи: А.Мадаминов ҳайъат аъзолари: У.Бузурходжаев Ш.Абдухаликов