Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1701-2501/9660 Дата решения 13.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение HUDUDIY ELEKTR T RM QL RI Ответчик / Подсудимый UFQ-95
Source ID 188b4af6-672a-491f-8bcf-7727e63d44d5 Claim ID PDF Hash 6533b2a7525d394c... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 7 096 символов
4-1701-2501/9660-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳар 2026 йил 13 январь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ф.Салиев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “HUDUDIY ELEKTR T RM QL RI” акциядорлик жамиятининг жавобгар “UFQ-95” хусусий корхонасидан 40 190 027 сўм асосий қарз ва 6 531 991 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишини суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “HUDUDIY ELEKTR T RM QL RI” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “UFQ-95” хусусий корхонаси (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 40 190 027 сўм асосий қарз ва 6 531 991 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суднинг суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақидаги ажрими жавобгарга почта алоқа хизмати орқали етказилган бўлса-да, жавобгар суд мажлисига келмади ва ўз эътирозини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур модда талабига кўра суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Даъво аризасида қайд қилинишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 010661-сонли “Юридик шаҳслар учун электр энергияси етказиб бериш” тўғрисида шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, корхона тармоғи орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини тўлаш, 3.6-бандига асосан, келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши, 4.2-бандига биноан, энергия истеъмол қилишни белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятлари бўйича тарафлар келишилган. Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида 2025 йил 1 декабрь ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун 40 190 027 сўм муддати ўтган қарздорлик юзага келган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун қарздорликни иҳтиёрий равишда тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда тармоқдан узиш тўғрисида белгиланган тартибда талабнома тақдим этилган. Лекин жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган. Даъвогар жавобгардан фойдаланилган электр энергиясидан бўлган қарздорликни ундириш учун судга мурожаат қилган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда матнда “ФК” деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига биноан, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва даъвонинг ушбу талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим бўлади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида жавобгардан 6 531 991 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12-бандига кўра, истеъмолчи ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган. Мазкур Қарорнинг 4-бандида Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга хақли, деб ушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, даъвогарнинг манфаатларини инобатга олиб, пеня суммасини адолати миқдорини белгилашни ва жавобгар ҳисобидан 1 000 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топди. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 40 190 027 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 934 440,36 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни лозим топади. Баён этилганларга ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 234, 333, 468, 470, 474-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 186-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “UFQ-95” хусусий корхонасидан “HUDUDIY ELEKTR T RM QL RI” акциядорлик жамиятига 40 190 027 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “UFQ-95” хусусий корхонасидан Республика бюджетига 934 440,36 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи С.А.Рустамов