Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1701-2502/9697 Дата решения 13.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ad27876e-4f65-4605-83b1-60eb06aa598e Claim ID PDF Hash 53c6494b8e2a1d18... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 8 896 символов
4-1701-2502/9697-сонли иш Судья:Х.К.Абдураимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2026 йил 13 январь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судъя Х.К.Абдураимов раислигида, Ё.Жалолдиновани котибалигида, “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар – “TASTY BEST GROUP” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 6 460 953 сўм қарздорлик ва 148 443 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишини соддалаштирилган тартибда тарафларнинг иштирокисиз, суд муҳокамасисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ “Ҳудудий электр тармоқлари” масъулияти чекланган жамиятининг “Энергосавдо” филиали Янги шаҳар бўлими (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) билан “TASTY BEST GROUP” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида юридик шахслар учун электр энергия таъминоти шартнома (бундан буён матнда “Шартнома” деб юритилади) тузилган, 0108850-сонли абонент рақами берилган. Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, корхона тармоғи орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини тўлаш, 3.6-бандига асосан, келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши, 4.2-бандига биноан, энергия истеъмол қилишни белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятлари бўйича тарафлар келишилган. Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги натижасида 2025 йил 1 декабрь ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун 6 460 953 сўм қарздорлик юзага келган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун қарздорликни иҳтиёрий равишда тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда тармоқдан узиш тўғрисида талабнома юборган. Лекин жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирган. Шу сабабли, “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 6 460 953 сўм ундиришни сўраган. Иш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 2031-бобида назарда тутилган соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилди. Аниқланишича, тарафлар ўртасида юридик шахслар учун электр энергия таъминоти шартнома тузилган, 0108850-сонли абонент рақами берилган. Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги натижасида 2025 йил 1 декабрь ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун 6 460 953 сўм асосий қарздорлик юзага келган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун қарздорликни иҳтиёрий тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда тармоқдан узиш тўғрисида талабнома юборилган. Лекин жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирган. Зеро, шартноманинг 1.1-бандига асосан, корхона тармоғи орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериши, истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини тўлаши; 3.6-бандига кўра, келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши; Шартноманинг 4.2-бандига биноан, энергия истеъмол қилишни белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятлари бўйича тарафлар келишилган. Суд жараёнида тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, суд даъвогар томонидан сўралган 6 460 953 сўм асосий қарздорликни 6 312 510,58 сўм қисми асосли эканлиги, қолган қисми асоссиз киритилганлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво талабини 6 312 510,58 сўм қисмини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 6 312 510,58 сўм ундиришни лозим топади. Даъво талабининг 6 312 510,58 сўм қисмини асослилиги - тарафлар ўртасида тузилган шартнома, талабнома, солиштирма далолатнома ва счётфактура билан ўз тасдиғини топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда матнда “ФК” деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига биноан, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. Суд даъво талабидаги пеня ундириш қисмини муҳокама қилган ҳолда жавобгарнинг молиявий аҳволи яхши бўлмаганлиги сабабли пеняни 100 000 сўмга камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Аммо, ФКнинг 326-моддасига асосан, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 2-бандига биноан, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмига биноан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган. Суд юқоридагиларни инобатга олиб, Республика бюджетига жавобгардан 402 534,136 сўм давлат божи, даъвогардан 9 465,87 сўм давлат божи ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203 -2035- моддаларини қўллаб, суд 1 ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар – “TASTY BEST GROUP” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар - “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 6 312 510,58 сўм қарздорлик, 100 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Республика бюджетига: - Жавобгар – “TASTY BEST GROUP” масъулияти чекланган жамиятидан 402 534,136 сўм давлат божи; - даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятидан 9 465,87 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи, судья Х.К.Абдураимов