← Назад
Решение #2823348 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ФК | 333 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 650 символов
4-1701-2501/9552-сонли иш
Судья: С.А.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2026 йил 13 январь
Андижон шаҳри
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили О.Шохобов (2025 йил 19 сентябрдаги 70/20-сонли
ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси “1- GR
BEREKE”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “X QIQ T ZIZ
Z MIN” фермер хўжалигидан 13 125 000 сўм асосий қарзни ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудуий
бошқармаси (кейинги матнларда палата деб юритилади) “1- GR BEREKE”
масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “X QIQ T ZIZ
Z MIN” фермер хўжалиги (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан
13 125 000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Даъво аризасида палата ишни палата вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган. Шу сабабли палатадан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур қоидага
асосан суд ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар жамият вакили даъво талабини қувватлаб,
шартномага асосан жавобгарга маҳсулотлар етказиб берилганлиги, бироқ
жавобгар тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлигини билдириб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
ИПК 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин. Мазкур модда талабига кўра, суд ишни жавобгар иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК
деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
2025 йил 17 мартда 2078-сонли ва 2025 йил 17 мартда 2078-2-сонли
шартнома имзоланган.
Мазкур шартномага кўра, даъвогар жавобгарга 2078-сонли шартнома
бўйича умумий қиймати 16 250 000 сўмлик ва 2078-2-сонли шартнома
бўйича умумий қиймати 6 500 000 сўмлик XinluZh ng-52 F1 номдаги “Пахта
чигити, уруғ учун” маҳсулотини етказиб бериш мажбуриятини олган.
Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга 2025 йил 13 апрелдаги
2078/1-сонли ҳисобварақ-фактура билан 14 625 000 сўмлик ва 2025 йил
1 майдаги 2078-2-сонли ҳисобварақ-фактура билан 6 500 000 сўмлик
маҳсулотларни етказиб берган бўлиб, жавобгар томонидан етказиб берилган
маҳсулотлар учун тўловлар қисман тўланиб, қолган 13 125 000 сўм тўлаб
берилмаган.
Тўловларни амалга ошириш ҳақидаги даъвогарнинг жавобгарга
юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган
товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва
шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади. Агар шартномада товарларни
тўпламга кирадиган алоҳида қисмлар бўйича етказиб бериш назарда тутилган
бўлса, сотиб олувчи товарлар ҳақини, башарти шартномада бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, тўпламга кирадиган сўнгги қисм жўнатилганидан
(танлаб олинганидан) кейин тўлайди. Агар маҳсулот етказиб бериш
шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда
тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини
шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб
олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Мазкур ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвонинг асосий қарз ундириш
қисми асосли бўлганлиги учун жавобгардан даъвогар фойдасига
13 125 000 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 13 125 000 сўм асосий
қарз ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан
боғлиқ 412 000 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига
ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234,
236, 437, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л д и:
Даъво ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар “X QIQ T ZIZ Z MIN” фермер хўжалигидан даъвогар “1GR BEREKE” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 13 125 000 сўм
асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “X QIQ T ZIZ Z MIN” фермер хўжалигидан республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон
вилоят иқтисодий судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
С.Рустамов