Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1701-2501/9521 Дата решения 13.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый NURM T V HIGH-TE H BUILD
Source ID 5e394233-88a5-4c76-a485-13de03633f68 Claim ID PDF Hash 31b419232a3607ed... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
арсозлик Кодексининг 31-моддаси арсозлик Кодекси 31 code_article
бундан ушбу Кодекс 17-моддаси бундан ушбу Кодекс 17 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 8 364 символов
4-1701-2501/9521-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2026 йил 13 январь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлисида котиблигида, даъвогар вакили Э.Алижонов (2026 йил 12 январдаги №02-01/57-сонли ишончнома)нинг иштирокида, даъвогар Андижон вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг жавобгар «NURM T V HIGH-TE H BUILD” масъулияти чекланган жамиятидан 50 880 843 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд ўз биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Андижон вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «NURM T V HIGH-TE H BUILD” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 50 880 843 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабани қўллаб-қувватлаб, даъво аризасида келтирган важларини тасдиқлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур модда талабига кўра, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги матнларда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан 2025 йилнинг 28 майда Андижон шахар, Гумбаз МФЙ, Шох кўчаси 8-уйда 1 дона 400 ўринлик талабалар турар-жойи биноси қурилиш ишларини бошлаш учун Андижон вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги сохасида худудий назорат қилиш инспекциясига 194593003-сонли ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик Кодексининг 31-моддасига асосан қурилиш ишларини ташкил этиш пировард натижага эришиш учун зарур бўлган барча ташкилий-техник ва технологик ечимлар қўлланилган ҳолда шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан амалга оширилади. Қурилиш ишлари: буюртмачи томонидан ҳудудий инспекция объектда қурилиш-монтаж ишлари бошланганлиги тўғрисида хабардор қилингандан кейин; пудратчилар томонидан малакали муҳандис-техник ходимларни, мутахассислар ва ишчиларни жалб этган ҳолда, бундан ушбу Кодекс 17-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно; эксперт ташкилотларининг ижобий хулосаси асосида тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ; қурилишни ташкил этиш ва ишларни бажаришнинг тасдиқланган лойиҳалари мажбурий равишда мавжуд бўлганда амалга оширилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 05 февралдаги ПҚ-4586-сонли “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4586-сонли қарорининг 8-бандига асосан 2020 йил 1 апрелдан бошлаб давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз) белгиланади ва қуйидаги тартибда тақсимланади: 0,02 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда - Жамғарма), шу жумладан 0,01 фоизи - Инспекция ва унинг ҳудудий инспекциялари эҳтиёжларини молиялаштиришга йўналтирилади; 0,18 фоизи ҳудудий инспекциялар ихтиёрида қолдирилади. Даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрель кунги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий регламентни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори 5-иловаси талаблари асосида 1 кун муддат ичида кўриб чиқилиб, қурилиш-монтаж ишлари давлат рўйхатига олиниб, қурилиш обектида давлат назорати учун қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2% миқдорида ажратма 50 880 843 сўм инвойс шакллантирилиб, қурилиш объектида давлат назорати ўрнатилган. Даъвогарнинг жавобгарга 2025 йил 25 июнь куни №83/06-сонли қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақида юборган талабномаси эътиборсиз қолдирилган. Натижада даъвогар жавобгардан асосий қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрель кунги йилдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий регламентни тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сонли қарори 5-илова 5-бандига кўра, қурилиш объектини рўйҳатдан ўтказмасдан қурилиш ишларини амалга ошириш таъқиқиланади, деб кўрсатилган. Мазкур илованинг 2-боб 20-бандига асосан қурилиш объектида қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун ариза берувчи инвойсда кўрсатилган суммани инвойс тушган кундан бошлаб 1 ой муддатда тўлаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 343-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси тўғрисида” Низомнинг 10-бандига асосан Инспекциянинг асосий вазифалари: аҳоли пунктлари комплекс қурилишларини, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунлар, шаҳарсозлик меъёрлари, қоидалари ва стандартларга риоя қилинишини, қурилиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши бўйича давлат назоратини амалга ошириш; ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, объектларда бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи сифатсиз қурилиш материаллари ва буюмлар қўлланилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш; аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари, ҳудудий қурилиш бошқармаларнинг қатъий амал қилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш; буюртмачининг техник назорати ва лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини, пудратчининг ички назорат тизимини олиб борилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш; янги қурилаётган бино ва иншоотларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига олган электрон техник паспортларни шакллантириш ва платформага киритилишини таъминлаш ҳамда мавжуд бинолар ва иншоотларнинг инструментал-техник текширувдан ўтказилишини назоратга олиш” этиб белгиланган. Иш ҳужжатларида объектда қурилиш-монтаж ишлари бошлаш учун Давлат хизматлари маркари томонидан шакллантирилган объектни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги хабарнома, инвойс, эксперт хулосаси, талабнома, даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади. ИПКнинг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосан, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 50 880 843 сўм асосий қарз, 1 017 617 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг 68, 72, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар «NURM T V HIGH-TE H BUILD” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Андижон вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси фойдасига 50 880 843 сўм асосий қарз, 1 017 617 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикояти қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи С.А.Рустамов